Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов вафот этди

Июнь 26
20:20
2018
Бугун (2018 йил 26 июнь куни) таниқли актёр ва кулгу устаси, Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 81 ёшида вафот этди.
Ҳусан Шарипов 1937 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1963 йилда Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факултетини тугатган. У фаолияти давомида маданият, санъат, таълим соҳаларида узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилди. Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрида, Тошкент театр ва расомлик санъати институтида, Ўзбекситон телерадиокомпаниясида ҳамда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмасида самарали иш олиб борди.
Моҳир санъаткор кино соҳасида бир қатор образларни маҳорат билан ижро этиб, томошабинлар қалбидан муносиб ўрин эгаллади. Айниқса, унинг “Суюнчи” фильмидаги Шермат, “Майсаранинг иши”даги ҳожи Аълам, “Келинлар қўзғолони”даги Ҳусан, “Бувимни қайтаринг”даги Илҳом, шунингдек , Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилган телеминиатюралар театри кўрсатувидаги каби таъсирчан, комик ролларини мухлислар ҳамиша завқу шавқ билан эътироф этишади, эслашади.
Ҳусан Шарипов Биринчи Президентимиз фармонига асосан 1991 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” унвони, 1999 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган эди.
"Namnews.uz" ахборот-таҳлилий портали жамоаси марҳум санъаткорнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради. Севимли актёримизнинг ёрқин хотираси ва сиймоси мухлислари қалбида мангу яшайди.
Мавзуга оид
- 2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Санъат Шарипов халқаро даражадаги спорт юристи дипломини қўлга киритди.
Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».