NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига янги раҳбар тайинланди

Сентябрь 20
14:22 2016

Бош вазир ўринбосари Адҳам Икрамов Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига раҳбар этиб тайинланди.

Миллий Олимпия қўмитасида 19 сентябрь куни Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди, дея хабар берди Миллий Олимпия қўмитаси матбуот ҳизматига асосланиб «Газета.uz» . Тадбирни маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев олиб борди.

Мурод Алиев ўз сўзида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан 2013−2016 йиллар давомида Рио-2016 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш даврида камчиликларга йўл қўйилгани, энг аввало мураббийлар Кенгаши фаолият юритмаганлиги, ёш иқтидорли спортчиларни саралаш ишларига етарли даражада эътибор берилмаганлиги, айниқса федерация раҳбарияти мақсадли вазифалар қўймаганлиги сабабли қониқарсиз натижаларга эришилганини таъкидлаб ўтди ва бу масалалар танқидий кўриб чиқилди.

Маълумки, қиличбозлик мамлакатимизда ўз тарихи, ўз анъаналарига эга бўлган спорт турларидан ҳисобланади ва спортнинг ушбу турида ўз вақтида ҳамюртларимиз бир қатор юқори натижаларга эришишган. Жумладан биргина Собир Рўзиевнинг ўзи қиличбозлик бўйича жамоавий баҳсларда икки марта жаҳон чемпионлигига сазовор бўлган, бир мартадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. Шунингдек 1976 ва 1980-йиллардаги Олимпия ўйинларида яккалик баҳсларида 4-ўринни эгаллаган. Жамоавий баҳсларда эса Москва олимпиадасининг кумуш медалига эга бўлган.

Мустақиллик йилларида уч нафар ўзбекистонлик спортчи Олимпия ўйинларида иштирок этди. 1996 йили Атлантада Рафкат Рўзиев рапира йўналишида, 2000 йил Сиднейда қизлардан Аниса Петрова ва 2012 йили Лондонда Руслан Кудаев шпага йўналишларида Олимпия ўйинларида қатнашди. Аммо 2016 йилги Олимпия ўйинларига спортнинг ушбу туридан бирорта ҳам лицензия қўлга киритилмади.

Конференция давомида шу пайтгача қиличбозлик федерациясини бошқариб келган, хизмат кўрсатган спорт устаси Собир Рўзиев сўзга чиқиб, бундан кейин федерация ишини янги босқичга олиб чиқиш, спортнинг ушбу турини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида федерация раислигига бош вазир ўринбосари Адхам Икрамов номзодини илгари сурди. Конференция иштирокчилари ушбу таклифни бир овоздан қабул қилишди ва Адҳам Икрамов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раислигига сайланди.

Конференция давомида шунингдек федерацииядаги мавжуд муаммо ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, қиличбозлик спорт турини янада ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, спорт турини оммавийлигини ошириш, туман, вилоят ва Республика мусобақаларини тизимли ўтказиш каби таклифлар киритилди. Ўз навбатида, яқин келажакка федерация олдига катта мақсадлар қўйилди. 2020 йилги Токио олимпиадасига нафақат лицензияларни қўлга киритиш, балки совринли ўринларни эгаллаш ва медалларга сазовор бўлиш устивор вазифа сифатида белгиланди.

 
«Газета.uz» 

Мавзуга оид

  1. Қиличбозлик тури эътибор марказида: эндиги мақсад Олимп сари йўл

    Маълумот ўрнида, бугунги кунда Наманганда 35 нафар ўғил-қиз уч нафар мураббий қўл остида қиличбозлик тури билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Роман Александров бугунги кунда 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида бўладиган ёзги Олимпия ўйинларига лицензия олишга астойдил тараддуд кўраётган бўлса, Никита Полукиев, Руслан Валилин, Фирдавс Қориев каби иқтидор соҳиблари республика миқёсидаги турнирларда мунтазам қатнашиб, ғолиблар сафидан ўрин эгаллаб келишмоқда.

    2018-05-02 16:04:16698
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371189
  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051429
  1. Наманганда «Камолот»га раҳбар сайланди

    Наманган ёшлар марказида «Камолот» ЁИҲ Наманган вилоят кенгашининг VII конференцияси бўлиб ўтди. Ҳаркатнинг фаолиятидаги бир қатор масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. 

    2016-07-20 15:41:081247

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz