NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН КИНОАРБОБЛАРИ ИЖОДИЙ УЮШМАСИ РАИСИ ТАЙИНЛАНДИ

Май 24
15:54 2018

Президент қарорига асосан қайта ташкил этилган Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмасига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Дўстлик" ордени соҳиби Матёқуб Матчанов раис этиб тайинланди.

Уюшманинг асосий вазифалари миллий кинематография йўналишларини белгилаш, янги бадиий жамоалар тузиш, бой анъаналарга таянган ҳолда жаҳон андозалари даражасидаги замонавий миллий кино санъати мактабини яратиш, Ўзбекистон кино санъатини мамлакатимизда ва чет элларда тарғиб этиш, хорижий кино усталари билан ижодий алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтириш, миллий ва халқаро кинофестивалларида иштирок этиш ҳамда уларни ташкил этиш, кино соҳасида ижтимоий маданий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш, ўзига хос ижод мактабини яратган ўзбек арбоблари, етук кино мутахассислари тажрибасини оммалаштириш, ижодий-амалий танловларни ташкил этиш орқали иқтидорли ёш ижодкорларни аниқлаш, уларни саралаб олиб, ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга амалий ёрдам бериш, дунё мамлакатларидаги киноижодкорлари  фаолиятига доир янгилик

ва энг илғор тажрибаларни Ўзбекистон киноижодкорлари орасида оммалаштириш, киноижодкорларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш, рағбатлантириш, уларнинг меҳнат, турмуш ва дам олиш шароитларини яхшилашга ёрдам бериш, кекса, нафақага чиққан кино фахрийларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, миллий ва халқаро ҳамкорлар ҳамда мутахассисларни жалб қилган ҳолда долзарб мавзуларда конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа турли тадбирлар уюштириш, ўз фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш учун матбуот анжуманларини ўтказиш, оммавий ахборот воситалари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа воситалар орқали маълумотлар бериб боришдан иборатдир.

Шунингдек, Уюшма Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолиятни ҳам амалга ошириши мумкин.

Мавзуга оид

  1. Наманганлик Меҳриноз Аббосова Ўзбекистон Ижодкор ёшлар уюшмаси раиси этиб тайинланди

    Президентимизнинг Тошкент шаҳрининг Юнусобод мавзесида фаол ёшлар вакиллари билан учрашуви ёшларимизнинг  чин маънодаги суянчи ва таянчи сифатида қайта ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолият механизмини янгича қувват билан  мустаҳкамловчи тузилмалар жорий этиш бўйича амалий қадамларга асос бўлди.

    2017-07-19 10:17:128414
  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051383
  1. Ғанижон Ортиқов “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси этиб сайланди

    Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлди.

    2016-06-15 08:47:472319
  1. Ислом Каримовнинг сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танлов ташкил этилади

    Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни узоқ йиллар давом этган мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. 

    2016-12-06 22:54:24508

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz