NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил

Ўзбекистон мусулмон олами ичра бир-бирини ўзаро тўғри тушунишнинг тарафдори бўлиб келган

Октябрь 14
11:35 2016

Хорижий мамлакатлар илмий-академик доираларининг вакиллари Тошкентда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги 43-сессияси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда

2016 йилнинг 18-19-октябр кунлари Тошкентда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлари вазирлари кенгашининг навбатдаги 43-сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шу муносабат билан хорижий мамлакатлар илмий-академик доираларининг вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда, деб хабар қилган "Жаҳон" АА.

Жумладан, Туркиядаги Ғози университети Ижтимоий фанлар факултети профессори Эртугрул Яман (Анқара) қуйидагиларни баён этган: "Дунёнинг турли минтақаларида, шу жумладан, Яқин ва Ўрта Шарқда ҳарбий-сиёсий кескинликлар кучайиб бораётган бир шароитда ислом дунёси ичида бўлгани каби турли динлар вакиллари ўртасида ҳам бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ишида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг роли тобора ўсиб бормоқда.

Шу нуқтаи назардан Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги 43-сессияси айнан Ўзбекистонда ўтказилиши алоҳида маъно ва аҳамият касб этади. Негаки, Ўзбекистон ҳамиша мусулмон олами ичра бир-бирини ўзаро тўғри тушунишнинг тарафдори бўлиб келгани ҳолда ўзининг кўп асрлик тарихи давомида цивилизациялар ҳамда турли халқлар маданиятларининг чорраҳаси бўлиб хизмат қилган. Шуни қайд этиш жоизки, кўп миллатли Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кезларидан бошлабоқ виждон ва эътиқод эркинлиги таъминланишига, жамиятда динлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик мустаҳкамланишига, конфессиялар ва маданиятлар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
 

Шарқнинг нозик маънавий қадриятлари ҳамда замонавий демократик тамойиллар суверен мамлакатда диний мансублигидан қатъий назар ҳар бир фуқарога тенг имкониятлар яратиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишнинг яхлит тизимини шакллантириш имконини берди. Шу боис бугунги кунда миллатлараро дўстликнинг мустаҳкам ришталари Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорликни таъминламоқда. Бу ижобий тажрибани нафақат Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган барча давлатларда, балки бутун дунёда чуқур тадқиқ этиш ва тарқатиш лозим, деб ўйлайман".

 

Мавзуга оид

  1. ​ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН: ЎЗАРО ДЎСТЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

    Икки мамлакатнинг ҳукумат аъзолари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Шанҳай сити” меҳмонхонасининг мажлислар залида ўзаро очиқ мулоқот ўтказди.

    2016-10-28 12:41:08582
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401571
  1. Қозонда мусулмон кинолари фестивали ўз ишини бошлайди

    XII Қозон Халқаро мусулмонлар кинофестивалининг очилиш маросими дин вакиллари ва киноматография олами вакиллари иштирокида душанба куни ўтказилади. Бу ҳақда фестивалнинг расмий сайти таяниб kun.uz  хабар беради.  

    2016-09-06 10:07:11752

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz