NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Ўзбекистон Президенти Орол фожиаси ҳақида: умумий келажагимиз – ўзимизнинг қўлимизда

Август 24
16:14 2018
Бугун (2018 йил, 24 август куни) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” сайёҳлик зонасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.
Даставвал, анжуман доирасида тор доирада учрашув бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков иштирок этди.
Кенг доирада ўтказилган мажлисда Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон делегациялари аъзолари, Жамғарма бошқаруви вакиллари қатнашдилар. Кенг доирадаги мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
“Қарийб ўн йиллик танаффусдан сўнг ўтаётган  Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг бугунги тарихий мажлиси ташкилот фаолиятида янги саҳифа очади, Марказий Осиёда минтақавий шерикликка катта суръат бағишлайди. Биз бу борадаги ўзаро ҳамкорликка қатъий тайёр эканимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Орол денгизи қуришининг оқибатлари тобора чуқурлашаётгани, Оролбўйи атрофидаги ҳудудлар чўлланиши давом этаётгани таъкидланди. Сув ресурслари танқислиги, ер деградацияси, биохилма-хилликнинг камайиши ва бошқа жиддий иқлим ўзгаришлари кузатилаётганига эътибор қаратилди.  
“Шу боис бугунги учрашувимиз жуда муҳим. Ушбу ҳалокат оқибатларини енгиб ўтиш ва Оролбўйида ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, мамлакатларимиз манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув ва экология билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз зарур.  
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси бу борадаги ягона минтақавий ташкилотдир. У мамлакатларимиз ҳамкорлигининг таъсирчан механизмига айланиши мумкин.
Ишонаманки, ташкилот доирасида минтақанинг барча мамлакатлари манфаатлари ўртасида мувозанатга эриша оламиз. Зеро, умумий келажагимиз – ўзимизнинг қўлимизда”, дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Президентимиз Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудга инновацион ечимлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш, илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ва бошқа масалалар бўйича муҳим таклифларни илгари сурди.
Маълумот ўрнида, кейинги йилларда мамлакатимиз Оролбўйи ҳудудида қатор кенг миқёсли лойиҳаларни амалга оширди. Орол денгизи қуриган 350 минг гектар майдонга саксовул ва шўрга чидамли ўсимликлар экилиб, бутазорлар барпо этилди. Бундай ҳудудларнинг умумий майдони қарийб 700 минг гектарга етди.
Орол ҳалокати оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича 2013-2017 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида 500 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. Уларнинг ярмидан кўпи миллий лойиҳалардир.
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 январдаги қарорига мувофиқ 2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси тузилди ва унга 200 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
Бу маблағлар ҳисобидан аниқ амалий ишлар қилинмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг сув таъминоти, турмуш шароити яхшиланмоқда.
 

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281423
  1. "КАТТАҚЎРҒОН ФОЖИАСИ"ГА МУНОСАБАТ
    Ўв миршаб, ўв бола, ўв миллат касри,
    Бошингга чиқибди белингдан пасти.
    Билмасмидинг, юз йил аввал ҳам асли
    Сени деб қора қон қусган Кумушлар.
    2018-07-17 11:09:572040
  1. Наманган туманида яшовчи 106 ёшли Морияхон момо Президентимиз томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

    «Ҳамма гап лаҳзададир. У киши ҳаётини белгилайди». Буюк донишманд  Франц Кафканинг бу ҳикмати замирида мужассам ҳаёт ҳақиқатини шундай англаб етасан киши. 

    2016-08-27 15:42:41968

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz