NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик қутлуғ тўйи шарафига ОДАМЛАРДАН ТИНГЛАБ ҲИКОЯ Публицистика ЯХШИ ТОПИБ АЙТАДИ

Июнь 07
09:56 2016

- Учта даврни кўрдим, - деганди  ўшанда Уйчининг Файзиобод қишлоғида энг ёши улуғ- 106 ёшдан ошган  хизирсифат мўйсафид Умматали бобо Юнусов, - Бироқ бунақаси бўлмаган, бунақаси бўлмаган! Бай-бай, бай-бай! Бу кунларни етти ухлаб тушимизда кўрмаганмиз. Теварак атрофни қаранг, ҳамма ёқда ўзгариш, қурилиш, тадбиркорлик, тараққиёт. Вилоят, туман, шаҳар марказини қўятуринг, ўзимизнинг қишлоқ гузарига бир ҳафта чиқмасанг, бошқа гўшага бориб қолгандай эсанкираб қоласан. Буни қишлоқ деб бўлмайди, нақ шаҳарнинг ўзгинаси-я! Николайнинг замонида мардикорликдан бўшамадик, шўролар даврида ўзлигимиздан айрилдик. Мана энди яшайдиган бўлдик одамдай. Бўларкан-ку шунақанги дориломон замонлар. Кексалар иймонда, ёшлар илм, ижод, спортда барқарор... Бу кетишда қарияларнинг ҳажга бормагани, ёшларнинг олиму, чемпион бўлмагани қолмайди чамаси!

Бу гапларга ҳам қарийб ўн йил бўлди. Шу қисқа давр ичида қанча бунёдкорликлар қилинганига тарих шоҳид. Мамлакатимиз қўлга киритган оламшумул ютуқлар нафақат бизнинг регионда, балки бутун жаҳонда эътироф этилаётганига истаганча мисоллар келтириш мумкин. Бироқ расмий статистикадан холи оддий фикрларга суянган ҳолда гапнинг индаллосини айтадиган бўлсак, узоққа бориб ўтирмай кечагина ҳукмрон бўлган собиқ тузумдаги ҳаёт билан солиштириб,собиқ тузум билан ҳозиргиси орасида ер билан осмонча, томчи билан уммонча, биёбон билан бўстонча фарқ борлигини илғаш қийин эмас. Фақат буни оддий кўз билангина эмас, балки қалб кўзи билан кўриш, ҳис қилиш лозим, холос. Бунинг учун эса баландпарвоз гаплардан холи оддий мушоҳада, оддий синчковлик, халқчил мушоҳаданинг ўзи кифоя. Бундай мушоҳада эса кўпни кўрган, кўп билан фикрлашган, оқ-қорани таниган, яхши-ёмоннинг фарқига борган, халқона ибора билан айтганда, беш-тўртта кўйлакни кўпроқ кийган одамлар орасида истаганча топилади. Ёшларимиз ҳам бундан чорак аср олдинги ёшлар эмас. Улар дунё билан тиллашадиган, диллашадиган фикри теран, мушоҳадаси ўткир ёшлар. Худди шу ўринда бир мулоҳазани ўртоқлашишни лозим топдим. Яъни халқ орасида кўплаб манзур ва машҳур шеър, қўшиқ, куйларни халқ шеъри, халқ қўшиғи, халқ куйи, деган атамалар билан  номланиши бор гап. Лекин чуқурроқ  ўйлаб қаралса, бундай ижод намуналарини халқ бир жойга тўпланиб олиб, маслаҳатлашган ҳолда яратиши кулгили туюлади, албатта. Шундан келиб чиқиб, бу ҳақда шундай мантиқий хулоса чиқариш мумкинки, халқдан олиб, халққа манзур қилиб етказилган ижод намуналари халқнинг ўзиники бўлган-қолган. Улар халққа ёққани боис оғиздан-оғизга кўчиб замонлардан замонларга ўтиб, ҳамон яшаб келмоқда. Илдизлари чуқур дарахтнинг япроқлари ҳам яшноқ бўлганидек, яратувчан, ижодкор аждодларнинг авлодлари ҳам анойи эмаски, улардан эшитиб, маъқул бўлган, хотирамга муҳрланган  фикрлар,  мустақиллигимиз, уни мустаҳкамлаш борасидаги захматлар, сабр-қаноатли, бунёдкор халқимизнинг давр синовларидан мардона ўтишлари тўғрисидаги азиз инсонларнинг жонли мушоҳадалари шоядки, оғиздан-оғизга кўчиб, умрбоқий ривоятлар қатори яшовчанлик касб этса. Ахир улуғ шоиримиз Ғафур Ғулом:

                Азиз асримизнинг азиз онлари

                Азиз одамлардан сўрайди қадрин, - дея бежиз таъкидламаган.

Зеро, Ғафур Ғуломдай академик шоир икки қатор шеърда азиз деган иборани сўз тополмаганидан уч марта қайта такрорламаганки, бу билан машҳур сўз санъаткори азиз асрнинг азиз онлари қадрини ҳар кимдан, яъни ҳар қадамда минғирлайдиганлардан эмас, балки зар қадрини заргар билганидай азиз онлар қадрини азиз одамлар билади, - дея лутф қилган бўлса ажаб эмас. Чунки қўй тарқатган подшо ҳақида семиз берди, ориқ берди, -дегувчилар бўлганидай бугунги тўкинлик шароитида ҳам катта қавм орасида ҳамон норизолар борлигига шубҳа қилмаса бўлади. Бунга жавобан кенгга кенг дунё, торга тор, - дейишдан бошқа гап бўлиши ножоиз. Улар бамисли хориждан келиб, замонавий тадбиркор қурган улкан қасри жамшид уёқда қолиб, ёнида тиланиб ўтирган ношуд тиланчига эътибор қаратган ажнабий ғаламисни эслатса нетонг?! Бу ўринда алам қиладиган жойи шундаки, бундай ўрни йўқ кимсаларнинг ўзи ўз оиласини тўкис қилиб қўйиш уёқда турсин, ўртамиёна яшаш тарзига эга қилиб, кўнгилдагидай бошқариб, оддий бир юмушни уддасидан чиқолмайди-ю, улкан-улкан бунёдкорликлар қилаётган раҳбарларга баҳо беради, кичик бир ютуғини ўзидан, катта бир камини “катта”лардан кўради. Бундай “висир-висир”чилар ўтмишда ҳам бўлган, бугун ҳам бор, эртага ҳам бўлмаслигига ҳеч ким кафолот беролмайди. Бунақанги нусхалар ҳақида халқимиз топиб айтганидай: ит ҳуради, карвон ўтаверади. Муҳим хулоса шундаки, моҳир дарғамиз бошқарган истиқлол кемаси океанлар оша бўлаётган тўфонларга мардона дош бериб, буюк манзиллар сари дадил ва шахдам одимлаётганини нафақат биз, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётгани айни ҳақиқатдир. Бу фикрлар ҳам мен тўқиган чўпчак эмас, балки узоқ йиллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида сидқидил хизмат қилиб, бугун ҳам тиниб-тинчимай, тўхтовсиз хайрли ишлар бошида турувчи, энг охирги иши ўз маҳалласидаги “Бўритепа” қабристонини маҳалла аҳли билан биргалашиб, қулинг ўргилсин қилиб, ўрганса арзигулик намуна яратган норинлик Тўлқин ҳожи Ботировнинг мағзи ҳақиқат руҳи билан суғорилган мушоҳадаларидир.

           - Ёшим бир жойга бориб қолди-ю, мана шу туғруқхона олдидан ҳар гал ўтсам, худо берса-ю бир туғсам,- деб йўловчи машинадагиларни кулдиради чеҳрасидан нур ёғилиб турган бир нуроний онахон,- бизнинг замонамизда бунақанги ҳашаматли туғруқ комплекслари қайда-ю, унинг ичидаги зебу ҳашамлар қайда эди. Бунинг устига оғир шароитда туққанинг етмагандай қирқ кунлаб жазсиз оқ хўрдага боғлашларига ўлмаганимизга шукур. Ўшанда замон оғир бўлиб, егулик-ичгуликнинг мазаси йўқлигидан ҳам момоларимиз шундай парҳезни ўйлаб топган экан шекилли, бугунги тўқчилик шароитида туққан эварамдан қандай овқат олиб келишни сўрасам, нуқул сидирмасидан,-дейди бояқиш шашликка ишора қилиб. Илоҳим шундай фаровон замонамизга кўз тегмасину сидирмасидан сидираверайлик.

-Ёғ тушса ялагудай кенг ва шинам йўллару хиёбонлар, бунинг устига мана бундай замонавий учар енгил машиналарни айтмайсизми,-дея гапни илиб кетади ёнидаги файзу тароватли кўринишидан зиёли ўтган аёл,- илгари кўчага чиқадиган бўлсанг, машина кутиб кунинг ўтарди, энди эса оёғинги чигалини ёзиш учун озгина пиёда юришга зорсан, орқангдан келиб, олиб кетишга чоғланган машиналар дастидан. Қаранг минг сўм берсанг вилоятнинг нақ у чеккасига элтиб қўяди. Айланиб, сайру саёҳатингни қилиб, йўл бўйига чиқсанг яна минг сўмга эшигингни тагига ташлаб кетади-я! Пенсиянгни келтириб берса, санаторийга бораман,-десанг, текин йўлланма берса, яна нима керак, ахир! Айниқса, Президентимизнинг ўтган йил пировардида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами муносабати билан қилган маърузаридаги “...агар менга буюрса, кексаларнинг, ёши улуғ инсонларнинг ҳурматини жойига қўйиш учун ҳар қайси келаётган йилга айни шундай ном беришни маъқул, деб билардим”, - деган мулоҳазаларидан рости гап яйраб кетдим.

- Ёшларга эътиборни айтмайсизми?- гапни буради кўринишдан талабалиги аён бўлиб турган,  очиқ чеҳрали, кўзлари ёниқ қизча, - Президентимизнинг мана бу фикрларига эътибор беринг,- дея конспект дафтарчага ёзиб олган фикрларга диққатимизни тортади: ”Қиз болани коллежни битирмасидан, ҳунар эгалламасидан туриб, кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, буни мен узоқни кўрмаслик, калтабинлик деб ҳисоблайман. Қиз бола, аввало, касб эгалласин, ўз фикрига эга бўлсин, ҳаётни англасин.  Шундан кейин у ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини топади, жамиятнинг фаол аъзосига айланади, эртага у қурадиган оила ҳам мустаҳкам бўлади”. Юртбошимизнинг бундай оталарча ғамхўрликлари, айнан бизнинг эртанги бахтли тақдиримизга қўйилган тамал тоши эканидан бошимиз самода,- десам муболаға бўлмайди. Хусусан, иқтидорли қизлар учун Зулфия номидаги Давлат мукофотининг жорий этилиши биздай ижодкор қизлар парвози учун қанот вазифасини ўтаётганининг ўзи бошқа қайси давлатда бор, ахир?!

Қизчанинг эртанги кунга жуда катта иштиёқ, умидворлик балқиб турган ёниқ кўзларига, ёшликка хос хароратли сўзларига эътибор қаратар эканман, беихтиёр  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ўтган фестивал доирасида Намангандаги тадбирлар якунида юракдан жўшиб айтган сўзларимни такрорлагим келди. Ўшанда мен иқтидорли издошимиз-мен бошқарган ижодий тўгаракда чиниқиб, тобланиб, оташин шеърлари, фаол ижтимоий ҳаракатлари билан республикамиз ёшларининг ўрнак бўлгулик мақомларга эришган Зулфия номидаги мукофот соҳиби, том маънодаги мустақиллик даври фарзанди Меҳриноз Аббос қизининг фестивал давомидаги юриш-туришлари, ўзини тутиши, дадиллиги, ўз фикри, нуқтаи назарига эга эканлиги, ажойиб ижод намуналаридан мутаасир бўлиб, тан бериб, қойил қолиб, бир даврада баралла шундай дедим: Мени, нафақат мени, балки бизни истиқлол арафасида бош кўтарган турли экстремистик гуруҳлар, ҳар хил оқимлар, ҳатто давлатга қарши бош кўтарган ғайриқонуний зўравонлар енга олмади, бироқ бугунги тараққий топган давлатимиз раҳнамолигида шаклланган янги кучлар, Президентимизнинг узоқни кўзлаб, ёшларга ишониб, суяниб тузган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати аталмиш ташкилот теварагида уюшган соғлом фикрли ёшлар ўз иқтидори, салоҳияти, ҳам жисмонан, ҳам маънан, ҳам руҳан, ҳам интеллектуал чиниққан ёшлар ўзининг теран мушоҳадалари, соғлом қарашлари, энг муҳими, эртанги кунга бўлган қатъий ишончлари билан енгдилар, таслим этдилар. Президентимиз “Мен ёшларга ўзимга ишонгандай ишонаман”, - дея бежиз таъкидламаган эканлар, Президентимизнинг “Кадрлар тайёрлаш ва шунингдек, мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастурларини қабул қилганимиз таълим – тарбия соҳасида эски қолип ва асоратлардан холи бўлган, янги тизимни ҳаётимизда татбиқ этганимиз ҳақиқатан ҳам тарихий бир воқеа бўлди, десак, адашмаган бўламиз. Бунинг натижасида мустақил ва янгича фикрлайдиган, замон талабига жавоб берадиган авлодни шакллантиришга эришдик, Ватанимизнинг эртанги кунини, тақдирини ўз қўлига олишга қодир бўлган фарзандларимиз бугун минбарга чиқмоқда, - деб таъкидлаганларида нақадар ҳақ эканлар, - деган фикрларни баралла айтдим.

- Дарҳақиқат, - дея  маъқуллайди бояги зиёлисифат онахон, - мулоҳазалардан келиб чиқиб, кўнглимдан бир нима ўтди. Эшитишимча, бир куни шайтон яратган Эгамга зорланибдики, - Эй парвардигори олам,дунёда мендан ёмон кўрганинг ҳам борми, нуқул ўз каломингнинг ҳар бир оятини “Аузу биллаҳи минашшайтонир ражим”, - деб мени лаънатлашдан бошлайсан, айтгинчи мендан ёмонроқ кўрганинг ҳам борми?-дея ўдағайлаб қолибди.

- Бор,- дебди Худо бунга жавобан.

- Айт ўшани билиб олай, - дебди Шайтон.

- Сен Шайтони лайиндан ҳам ёмон кўрганим, - дебди олам Парвардигори, - ношукур банда!

 - Қаранг ношукурлик қанчалик ёмон экан, - дейди онахон кўзларида ёш билан.Шундай озод, ҳур, эмин-эркин замонамизга шукроналар айтмасак, Яратганнинг ғазабига дучор бўламиз. Илоҳим замонамизга кўз тегмасин!

Ҳа, ниҳоят даражада билиб айтишган: - Яхши топиб айтади, ёмон қопиб, - дея. Зеро, яхши ният ярим давлат, - деганларидай ниятимиз яхшилиги, ҳаракатимиз яхшилиги катта самаралар бераётгани мамлакатимиз тимсолида исботланаётгани ҳаммамизга намуна бўлиши, давом этиши турган гап.

 

НАМАНГАНДА  ЯНГИ  ДАВР  АЛОМАТЛАРИ

                Мамлакатимиз миқёсида бўлаётган оламшумул ўзгаришларни санаб саноғига, айтиб адоғига етиш мушкул. Томчида қуёш акс этганидек, Наманган вилоятида, айниқса, вилоят кенгашининг ўтган йил 26 ноябрдаги навбатдан ташқари сессиясида муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида қилинаётган кенг кўламли ишлар салмоғидан ҳам мамлакатимиз бўйлаб нақадар улкан бунёдкорликлар бўлаётганини илғаб олиш қийин эмас.

Энг аввало, сессияда мамлакатимиз раҳбари томонидан қилинган сермазмун нутқда эътироз билдирилган соҳалардаги камчиликларни тугатиш бўйича кечиктириб бўлмас вазифалар белгилаб олингани, уларни тезда бартараф этиш юзасидан мутасаддилардан жиддий  масъулият талаб қилингани, камчиликларга муросасиз бўлиш муҳити яратилгани, раҳбарлардан эгаллаб турган лавозими, мавқеи, иш стажи, муайян тажрибасига қараб эмас, балки, ўз вазифасига бугунги куннинг юксак талаби, берилган топшириқни ўз вақтида, беками кўст бажариши, ўз ишига масъулият билан ёндошиши, ижро интизомига қараб баҳо берилиши, шитоб билан ўзгаришлар, ижодий изланишлар, кечагидан бугун, бугунгидан эртага фаолроқ ҳаракат қилишни глобаллашаётган дунё, тараққий топаётган мамлакатимиздаги оламшумул ўзгаришларнинг ўзи тақазо қилаётир. Бундай  даврда ҳар бир раҳбардан юксак талабчанлик асосида ташаббускорлик, ишда амалий натижа, самарадорликка эришиш орқали ўзгариш ясашни талаб қилиниши, энг муҳими фаол фуқаролик позицияси тобора ошиб бораётган халқимизнинг талаб ва эҳтиёжларини тўлақонли қондиришга  ҳар бир раҳбар масъул эканини тинмай уқтирилиши, талабчанлик ва меҳрибонликни уйғун тарзда олиб борилиши, ишлаганга раҳматини айтиб, ишламаганни уйғонишга, тубдан ўзгаришга тинмай даъват этилиши, ижро интизоми юзасидан қатъий назорат ўрнатилиши, вилоят ташкилотларида тўлақонли онлайн тизимига ўтилиши, электрон ҳукуматга эътиборнинг кучайтирилиши, раҳбариятда телеграм тизими орқали мунтазам маълумот узатиш услубини қатъий йўлга қўйилиши, мутасаддиларни уйғоқ руҳ билан ишлашини таъминлашда муҳим омиллар бўлгани аҳамиятлидир. Бу борада яна бир нарса эътиборлики, раҳбарнинг ишчанлиги ишда нари борса 10 фоиз эффект (соддароқ айтганда битта раҳбар нари борса ўн кишилик ишлаши мумкин) ҳосил қилса, катта раҳбар (хоҳ у вилоят, хоҳ шаҳар, хоҳ туман, хоҳ тармоқ раҳбари) ўз қўли остидаги раҳбарлар ишчанлигини оширса, уларни максимал ишчанлик руҳида ишлата олса, бундан қўл остидаги раҳбарлар қанча бўлса ўшанча фоиз иш унуми ортиши оддий арифметикаки, вилоятимиз миқёсида бунга эришиш сари фаол ва мунтазам ҳаракат бўлаётгани бугун бўлмаса эртага, эртага бўлмаса, яқин йилларда, албатта, ўз самарасини бериши аниқ. Айни пайтда амалиётга изчил жорий қилинган ҳар 3 соатда телеграм орқали, ҳар ҳафта ҳокимлик соати орқали олдинги берилган ишлар сарҳисоби олиниб, келгуси амалий ишлар конкрет белгилаб берилишининг тизимли йўлга қўйилгани ижро механизмидаги энг замонавий технологиянинг амалдаги намунасидир. Кўпчиликка маъқул яна бир томони шундаки, масалан, дейлик, бирон зарур масала юзасидан вилоят ҳокимига зудлик билан чиқиш зарурати туғилиб қолса, қабул вақтини кутиб ўтирмай, телеграм алоқа орқали бемалол мулоқотни йўлга қўйиш имконияти яратилганидир. Мана шундай ишлаш, талаб ва ижро механизми босқичма-босқич шаҳар, туман ва тармоқ, соҳаларга ҳам ёйилаётгани ишда туб бурилишларга асос бўлмоқда. Энг муҳими, давлат бошқарувини такомиллаштириш орқали нодавлат сектор, айниқса жамоатчиликка суянилаётгани ишни янада осонлик билан юритилишида муҳим омил бўлаётир.

- Президентимиз ва ҳукуматимизнинг қарор, кўрсатмаларини оғишмай ҳаётга татбиқ этаётган норинликлар бугунги кунда барча жабҳаларда илғорлар қатори тилга олинадиган бўлиб қолгани биз кексаларга ҳам ғайрат-шижоат бахш этмоқда, - дейди бир умр эл-юрт хизматида юриб кам бўлмаган Шермуҳаммад ҳожи Нуриддинов,- биз кексалар тайёр дастёрлармиз. Кўча-кўйда ҳар хил ғийбатлар билан умр ўтказиш ўрнига ҳокимимиз чорлови билан раҳбарият атрофига жипслашиб, энг аввало, бир кун насиб қилса ўзимиз борадиган, марҳум аждодларимиз мангу қўним топган қабристонларни энг обод гўшага айлантириш борасида ибратли ишлар қилибмизки, бутун вилоятдан вакиллар келиб, ўрганишиб, бизнинг тажрибамиз оммалашиб кетди. Бу бизга куч-қудрат бағишлади. Туман прокуратураси ташаббуси билан таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни жамоатчилик кучи билан замон талабларига чиқариш ҳисобига жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишларига кескин барҳам бериш, бу борада Норинни энг намунали туманга айлантириш юзасидан ўтказилган кўргазмали семинардан кейин кўпни кўрган, зиёли фаол нуронийлар омма орасида тарғибот ишларини кучайтириб юбордик. Кўпдан қуён қочиб қутулмайди, - деганларидек, жамоатчилик – катта куч. Астойдил ҳаракат қилиб турсак, бу борада ҳам яхши натижаларга эришишимиз аниқ. Бизга ўхшаган кексаларда тажриба бор, бироқ кучимиз жағимизга кўчиб қолган, ёшларда эса куч етарли бўлса-да тажриба камроқ. Шу иккисини, яъни биз кексалардаги тажриба ва ёшлардаги куч-қудратни бирлаштирсак, қарабсизки, ҳар қандай муаммо ечимсиз қолмайди. Нафақат таълим-тарбия, балки кенг тармоқли ишлаб чиқариш, айниқса тараққиётнинг таянч нуқтаси бўлган тадбиркорликни ривожлантиришга халақит бераётган ғовларни бартараф қилишда жамоатчиликнинг кучидан фойдаланилаётгани, албатта, ўз самарасини беради.

Дарҳақиқат, Президентимиз концепциясида алоҳида таъкидланган нодавлат сектор фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш борасида амалий ишлар бошлангани диққатга сазовардир. Бу ўринда энг муҳим ҳосила шундаки, бугунги давр одамлари илгаригидай боқимандалик кайфиятида эмас, балки яратувчанлик, дахлдорлик туйғуси билан яшаб, эл-юрт манфаати йўлида қўлидан келган юмушлар билан шуғулланишга рағбат топаётганидир. Кексалар ҳеч бўлмаса дуоси, панд-насиҳатлари, шукроналик туйғулари, ёшлар эса фаол фуқаролик позицияси билан юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлигига баҳоли қудрат ҳисса қўшмоқдалар.

- Илгари одил подшоларнинг муборак номлари номозда хутбага қўшиб ўқилган. Шундан келиб чиқиб, кейинги вақтларда турли издиҳомларда муҳтарам юртбошимизнинг ҳақларига дуо қилиш урф-расм бўлиб боряпти, - дейди наманганлик машҳур саноатчи, ўз даврида ҳалол ва сидқидил хизматлари билан бу соҳанинг вазир ўринбосари даражасигача етиб борган Собитхон ҳожи ота Тўхтабоев, - Индонезияда подшонинг ортида уламо-ю фузалолар салавот айтиб юришар экан. Бизда ундай қилинмаса ҳам шундай халқпарвар, миллатпарвар, тараққийпарвар юрт раҳбаримиз ҳақига ҳамиша дуода бўлишимиз жоиз. Ахир дунёвий демократик давлат қуриб, ҳам дунёвий ишларни, ҳам дину диёнатни баб-баравар тараққий эттирилиши, бутун дунёда Тошкентимизнинг Ислом маданияти пойтахти сифатида эътироф қилиниши кимни мамнун этмайди, ахир?! Наманганимизнинг ўзида илгариги тузум даврида учтагина жоме масжиди бўлиб кун ярмида ўқиладиган жума номозига ота-боболаримиз тонгдан овора бўлишарди. Мустақиллик шарофати билан дунёвий мамлакатимизда эътиқод масаласида берилган Конституцион эркинлик ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун доирасидаги ваколатлар асосида 200 та жоме масжидлар фаолият кўрсатаётгани бутун мамлакат аҳли қатори пок ниятли наманганликлар учун катта ғамхўрлик эмасми?! Булар ўз йўлига мен саноатчи сифатида бир нарсани алоҳида таъкидлашга бурчлиман. Яъни  халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг ўтган йилги навбатдан ташқари тарихий сессиясида муҳтарам Президентимиз барча жабҳаларнинг тараққиёт йўлини белгилаб бературиб, азалдан саноатга йўналган вилоятимизда бу соҳа кейинги йилларда бироз оқсаб қолганини ҳис қилган ҳолда, вилоятимизнинг саноат салоҳиятини ва инфратузилмасини кескин ривожлантириш бўйича 2016-2019 йилларга мўлжалланган махсус дастур устида бошланган ишлар ўз якунига етаётганини маълум қилиб, кенг кўламли мазкур дастурга тўхталганларида, рости гап, тўлқинланиб, э ҳақиқат бор экан-ку! - деб юборганимда атрофимдагилар ҳайрон қолишди. Чунки шу соҳада бир умр ишлаб, бу даражадаги эътиборни ҳеч вақт кўрмагандим. Қаранг, мазкур дастур асосида, мухтасар қилиб айтганда, қисқагина тўрт йилнинг ўзида умумий қиймати 5 миллиард бўлган 250 дан зиёд лойиҳани жорий этиш ва шу ҳисобдан 16 мингдан ортиқ  иш ўрнини яратиш кўзда тутилаётгани бу лойиҳанинг мисли кўрилмаган даражада кенг кўламли эканини кўрсатиб турибди. Энг муҳими, мамлакат аҳли орасида энг ҳунарманд, айниқса саноатга мойил, яъни туб табиати билан майда ҳунармандчиликка мосланган Наманган аҳли учун бамисоли янги тараққиёт оламини очиб берилгани нафақат қувонарли, балки ўта қувонарлидир! Мен комил ишонч билан айта оламанки, бу имкониятлар асосида наманганлик саноатчилар ўз рақобатбардош маҳсулотлари билан бутун дунё бозорини бемалол эгаллайдилар.

Вилоят миқёсида аҳоли, айниқса, келажагимизнинг ҳақиқий эгалари бўлган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш,, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, янги-янги спорт комплексларини қуриш борасида ҳам катта ишлар қилинмоқда. Бу эса илгариги тузумда ўта камёб ҳодиса бўлиб мустақиллик шарофати билан очилган халқаро миқёсдаги ҳамда жаҳон ва Осиё чемпионлари китобига номлари ёзилажак ёшлар учун пиллапоя бўлиб хизмат қилиши аниқ.

Бугина эмас, Наманганда навбатдан ташқари сессия бахш этган кўтаринки руҳ кундан кунга янада кўркам ва обод бўлаётган кўчалар, гузарларнинг гулгун қиёфасида, барча жабҳаларда бўлаётган ижобий ўзгаришларда, энг муҳими одамларнинг баланд кайфиятида яққол намоён бўлмоқда. Боғларимизнинг бу йилги саховатидан арзонлашиб бораётган бозорларимиз, фермерларимиз меҳнатидан олтин рангда товланиб, катта хирмонлар ваъда қилаётган ғаллазорларимиз, мўл-кўл ҳосил нишоналарини тугаётган пахтазорларимиз тароватидан кўнгиллар тўлади, ғурурлар юксалади, кафиятлар хушнуд бўлади. Янги давр, янада фаровон, янада тўкин, янада кўтаринки ҳаёт нашидасидан дилларга қувонч, ишонч ва фарах тўлади. Беихтиёр муҳтарам Президентимизнинг вилоят кенгашининг навбатдан ташқари  сессиясида “Бугун ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган улкан вазифаларни ҳал этишда сизлар янги раҳбар атрофида бирлашиб, унга таянч ва суянч бўласиз, Наманган воҳасининг обрў-эътиборини янги босқичга кўтарасиз, деб ишонаман. Меҳнаткаш, ишнинг негизини биладиган, дину диёнатли Наманган аҳли шу борада ўзини кўрсатиб, кўпчиликка ўрнак ва намуна бўлади ва эзгу мақсадларига албатта етади”, - дея айтган муборак тилаклари рўёбига қатъий ишонч уйғонади. Бу ишонч барча вилоятлар аҳли қалбида ўзи суйган гўшасига татбиқ этилишига, бутун мамлакатимиз бўйлаб ҳукм суришига заррача шубҳа қолмайди.

 

ЭРТАКЛАРДА  ҲАМ  ЙЎҚ  ЧЎНГ  ИШЛАР

ЁКИ

ОЛТИН ВОДИЙНИНГ ОЛТИН ЙЎЛИ

Улуғ шоиримиз Ҳамид Олимжоннинг

Болалик кунларимда,

Уйқусиз тунларимда,

Кўп эртак эшитгандим,

Сўйлаб берарди бувим, - деган сатрларини ёд билмайдиган одам топилмаса керак. Ҳақиқатан, болаликда эртакларнинг сирли оламига кирмаган киши кам. Самолёт бўлмаган пайтларда учар гиламлар, зангори экран кашф этилишидан олдин ойнаи жаҳон ҳақида эртаклар яратилганки, мурғак қалблар тугул анчайин катта ёшдагилар ҳам бу каби ривоятларга ишонганлиги асло  сир эмас. Бироқ кейинги йилларда, айниқса, том маънодаги буюк ҳодиса бўлган мустақиллигимиз билан боғлиқ шундай оламшумул ишлар, ҳайратомуз воқеалар рўй бердики, булар ҳақида бундан чорак асрлар олдин фикрлаш уёқда турсин, ҳатто хаёл қилиш ҳам мутлақо ақлга сиғмас эди,- десам ҳеч ким мени муболаға қилишда айбламаса керак.

Масалан, дейлик ўша даврларда собиқ иттифоқ таназзулга юз тутади, тарқаб кетади, ўрнида мустақил мамлакатлар пайдо бўлади, жумладан Ўзбекистонимиз истиқлолга эришади, - деган гапларни айтадиган мард кундузи тугул тунда чироқ ёқиб қидирса ҳам топилмас эди, - десам айни ҳақиқатни айтган бўламан.

                - Кечагидай ёдимда,- дейди ўша пайтда Олий Кенгаш депутати бўлган, айни пайтда бахтли кексалик гаштини сураётган нуроний отахон Жамолхон ака Сиддиқов,- дастлаб Мустақиллик декларациясини қабул қилдик. Сўнгра муҳтарам Президентимизнинг фавқулодда журъат, жасорати билан, яна қайта таъкидлайман, Президентимизнинг фавқулодда журъат, жасорати, довюраклиги билан Давлат мустақиллиги эълон қилинганда анжуман аҳлининг кўпчилиги нақ тарашадай қотиб қолди. Чунки бундай тарихий воқеа ҳеч кимнинг хаёлида йўқ эди. Айнан Президентимиз бунга кутилмаганда журъат этганликларига ҳамон ҳайратдамиз. Балки бугун бу гап шунчаки айтилар, аммо ўша пайтда бу ҳаракат ҳеч муболағасиз жуда катта жасорат эканлигини биз иштирокчилар яхши англаймиз.

               

Дарҳақиқат, бу гаплар бугунги кунда, эҳтимол, ўша пайтдаги даражада долзарб туюлмас, бироқ, бўлиб ўтган воқеаларга ўша оғир, мураккаб замон, ҳали олдиндан англаб олиш ўта қийин бўлган ўша давр нуқтаи назаридан ёндошилса, бу ҳаракатларнинг нақадар катта тарихий, ижтимоий-сиёсий ва ўта долзарб қимматга эга бўлганини ҳис қилиш мумкин.

-Бугун лаҳза, соат, кун, ҳафта, ой, ҳатто йиллар қуюн каби жуда тез ўтгандай туюлади, - дейди ўша дамлардаёқ бузғунчи кучларга ошкора нафратини яширмай, илғор ғоялар, мустақиллик руҳини қалбан ҳис қилган ҳақиқатпарвар, юртпарвар ва халқпарвар зиёли Маматвали ака Турғунов,- бу ҳаммаси тинчлик, хотиржамликдан. Ҳеч хаёлдан ўчмайди, юртимиз, жумладан Наманганимиз учун хатарли вайронкор кучлар бош кўтариб ҳали уерда кимнидир тунаб, кимнидир ўлдириб, кимнидир сўйиб, калласини қаергадир осиб кетганини эшитиб, ақлу ҳушимиз оғиб қолган пайтларда йил тугул дақиқа, лаҳза, соат, кун-туннинг ўтиши қанчалик оғир бўлганини ўзимиз жуда чуқур ҳис қилганмиз. Муҳтарам Юртбошимизнинг узоқни кўзлаб йўл тутишлари, ҳар бир муаммоли вазият, ҳатто энг оғир, қалтис ҳолатларда воқеа содир бўлган оловли нуқталарга бевосита ўзлари боришлари, жумладан Наманганимиз учун таҳликали бўлган ниҳоят даражадаги оғир пайтларда қалқон бўлганликларини асло унутишга ҳаққимиз йўқ. Мана шундай  ҳал қилувчи асосий омил ҳамда оқ-қорани таниган олижаноб раҳбарлар, фаоллар, босиқ-вазмин фуқароларимиз, айниқса эл-юрт тинчлиги борасида кечани-кеча, оғирни оғир демай астойдил жонбозлик қилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакилларининг қаттиқ меҳнатлари эвазига малакатимиз, жумладан, Наманганимиз мана қисқа фурсатларда ҳамма машаққатларни ортда қолдириб, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил ҳаракат қилиб, тараққиётнинг олдинги марраларига чиқиб олганликлари боис ҳамма соҳада ишлар юришиб, тобора тараққий топиб бораётганимизни бутун дунё эътироф этиб турибди. Узоққа бормайлик, биргина вилоятимизнинг туман, шаҳарлари марказини қўятуринг, қишлоқ даҳаларида намунавий лойиҳалар асосида 4 мингдан ортиқ уй-жой қуриб фойдаланувчиларга тантанали топширилди. Мазкур массивларда 216 километр ичимлик суви тармоғи, қарийб 100 километр электр, 186 километр газ тармоқлари ва 178 километр йўл ҳамда 114  та инфратузилма объекти барпо этилганидан у ерлар аҳлининг оғзи қулоғида эканига ҳавас қилмай бўлмайди. Мана шундай шароитларда роҳат қилиб яшаётганлар эвазига эркакларнинг ўртача ёши 73, муҳтарама аёлларимизники эса ундан 2 ёш кўп бўлиб қолгани тасодифий ҳол эмаски, буни халқаро ҳамжамият ҳам бежиз эътироф этмаётир. Тинч, хотиржам яшаш, ширин орзулар, эртанги кунга ишонч туйғуси билан яшаган миллатгина бунёдкорона ишлар билан шуғулланиб, ўз келажаги ҳақида қайғуради, интилади, изланади. Шу боисдан ҳам бир замонлар фақатгина гуллари билан донг таратган наманганликлар истиқлол шарофати билан қўлга киритган тинч-осуда турмуши, аҳил-тотув ҳаёти, серфайз кўча-хиёбонлари, гузарлари, бир-биридан гўзал, тароватли маскану тўйхоналари, шуларга яраша фаровон турмуши билан бутун мамлакат аҳли қатори мамнун яшаётганликларини ҳар қадамдаги ижобий жараёнлардан илғаш қийин эмас. Шу боисдан ҳам Муҳтарам Президентимиз пок ниятли Наманган аҳли, - дея таърифлаган наманганликлар ўзларининг етук санъаткор ўғлонлари – Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов тилида мамлакат бўйлаб янграётган

        Дилдан не сўрасак беради Худо,

        Элтади энг буюк қояларига.

        Якдил хизмат қилсак, этсак жон фидо,

        Ислом Каримовнинг ғояларига, - деган халқчил сатрларни такрорлашни ғоят яхши кўрадилар ва шу ғоя йўлида садоқат билан хизмат қилишни ўзлари учун катта шараф, - деб биладилар.

                                     

Зиёвиддин МАНСУР,

                   Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Мавзуга оид

  1. Учинчи қадам ҳам қутлуғ келсин

    Маълумки, ЖЧ-2014 сўнги саралаш босқичида миллий терма жамоамиз Карлуш Керуш шогирдлари билан икки бор куч синашиб сафарда ғалаба қозонган, ўз майдонида рақибга ютқазган эди.

    2016-10-05 14:53:42596
  1. Ҳасанбой Дўсматов Олимпиаданинг энг яхши боксчиси деб топилди!

    Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов Рио Олимпиадасининг энг яхши боксчиси деб топилди.

    2016-08-22 08:10:19777
  1. Наманганда слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубогининг биринчи босқич мусобақалари бўлиб ўтди

    Мусобақада Наманган, Андижон, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 120 нафар спортчи иштирок этди. 

    2016-06-08 09:50:09861
  1. 20 апрелидан 26 майигача мамлакатимизда 620 никоҳ ҳамда 3 минг 280 боланинг суннат тўйи ўтказилади

    Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятимизда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

    2017-04-22 14:21:34664
  1. Ўсмир боғдан оғирлиги 7,44 қирот келадиган олмосни топиб олди

    Американинг Арканзас штатида Калел Лэнгфорд исмли ўсмир оғирлиги 7,44 қирот келадиган олмосни топиб олди. Бу ҳолат «Олмосли вулқон оғзи» давлат боғида рўй берган

    2017-03-17 14:54:271422

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz