NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
АДОЛАТЧИЛАР ТАНҚИД ВА ЎЗ-ЎЗИНИ ТАНҚИД АСОСИДА ПЛЕНУМ ЎТКАЗДИЛАР 11:39 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Мазкур масала ўрганилганда партия вилоят Кенгашида тузилган ишчи гуруҳи деярли барча туманларда бўлди. Унинг ишида жойлардаги фаоллар ва депутатлар ҳам иштирок этдилар. Мақсад – юқоридаги масалани шаҳар ва туман кенгашларининг сессиялари кун тартибига киритиш эди. Аммо афсуски, мутасаддиларнинг сусткашлиги туфайли бу режа қоғозда қолиб кетди.

Батафсил
Чорак аср давомида Ўзбекистондаги туб ислоҳотларнинг нима асосида амалга оширилмоқда? 11:20 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Собиқ тузум мафкураси кишанларидан озод бўлганимизга чорак асрдан кўп вақт бўлди, Аммо бизнинг қайси мавзуни қачон ва қандай ёзишимиз асосан эскича сақланиб қолмоқда: аёллар, оналар, Наврўз тўғрисида март ойида, ватанпарварлик хусусида январда, болалар ҳақида июнда, Конституция мавзусида декабрда, ўқитувчи ва мураббийлар хусусида октябрда ёзамиз.

Батафсил
Солиқчилар сиёсий-иқтисодий ривожланишга путур, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келувчи иллатга қарши! 11:04 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Солиқчилар сиёсий-иқтисодий ривожланишга путур, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келувчи иллатга қарши!

Батафсил
Тозалик йўлида бирлашайлик! 10:51 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги “Шодибек” масжиди имом-хатиби Муҳаммадхон Нуриддинов ва бошқалар ҳам мавзугша доир қизиқарли таклиф ва мулоҳазаларни билдирдилар. Хусусан, аҳоли истиқомат жойларидаги экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида йиғиштириш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини пухта йўлга қўйиш ҳақида сўз борди.

Батафсил
6 та тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди 15:09 13/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган солиқ назорати натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида солиқ қонунчилигини бузган 103 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Ғофуровнинг 80 йиллик таваллуди Наманганда ҳам нишонланди

Ноябрь 30
10:01 2017

Наманган Давлат университетида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Ғофуровнинг 80 йиллик таваллудига бағишланган маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.

Тадбирда элимиз ардоғидаги таниқли шоир, ёзувчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар иштирок этдилар.

Даставвал учрашув иштирокчиларига эътиборига “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан суратга олинган “Иброҳим Ғофуров: портретга чизгилар” номли ҳужжатли фильмнинг премьераси намойиш этилди.

Инсон умри оқар дарёга қиёсланади. Ҳар бир инсон етуклик ёшига етганида ўтган даврда амалга оширган ишларини сарҳисоб қилиб, ўз фаолиятига назар ташлайди. Шуни мамнуният билан таъкидлаш жоизки, қутлуғ саксон ёшини қарши олаётган фидойи инсон, камтарин Устоз, етук сиёсатчи ва адабиётшунос, моҳир таржимон Иброҳим Усмонович Ғофуровнинг хайрли ишлари таҳсину эътирофларга лойиқ.

Ўзбекистон Халқ шоирлари Устознинг умр йўлдоши Ойдин Ҳожиева, Маҳмуд Тоир, “Жаҳон адабиёти” журнали Бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев, ёзувчи ва драмматург Хуршид Дўстмуҳаммад, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими масъул котиби Жамолиддин Муслим, Наманган Давлат университети ректори Абдусалом Умаровлар сўзга чиқиб, Иброҳим Ғофуровнинг таълим, маданият, сиёсат, ахборот соҳасидаги узоқ йиллик самарали иш фаолияти ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари учун ҳақиқий ибрат мактаби эканини эътироф этдилар. Дарҳақиқат, Устознинг камтарона меҳнатлари давлатимиз томонидан юксак қадрланиб, «Дўстлик» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби фахрий унвони билан мукофотланди. Бу ўз навбатида мамлакатимизда илм-фан, маданият, адабиёт намояндлари доимий ғамхўрлик оғушида эканидан далолат.

Таъкидлаш жоиз, Иброҳим Ғофуров Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва унинг газетасини ташкил этиш, унинг фаолиятининг дастлабки йилларида “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” деган эзгу ғояни кенг тарғиб этишда муносиб ҳисса қўшди.

Халқимиз суйган ижодкорлар ёш авлодни Она Ватанни севиб ардоқлаш, унга муносиб ворис бўлиш, китобга меҳр қўйиш, миллий қадрият ва анъаналаримиз, менталитетимизга хос бўлган ҳаё, ор-номус, меҳр-оқибат каби фазилатларимизни асраб-авайлашга чақириб, дилни чертувчи ашъорлари билан тадбирга кўтаринки файз киритдилар.

Ижодий кечада Иброҳим Ғофуров кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарияти, қолаверса тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдириб, ёшлар учун, маданият ва санъат ихлосмандлари учун самимий тилакларини изҳор қилди.

“- Китобни севган одам ҳаётни севади, ҳаётни севган одам эса китобларни севади”, “Кўзларидан илм шулъалари чарақлаб турган, улуғ маърифатли юртда яшаётган Ўзбекистон ёшлари мамлакатимиздаги улкан ўзгаришларни чуқур англаб, буюк аждодларимизга муносиб бўлишлари шарафли вазифадир”. Устоз томонидан билдирилган ушбу чақириқлар ёшларимиз учун учрашувдан олинган мантиқий хулосалар бўлди, десак адашмаймиз.  

Тадбир якунига табаррук 80 ёшга тўлган Иброҳим Ғофуровга Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгашининг эзгу тилаклари битилган ташаккуронмалари топширилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,
                                                               Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик    
                                партияси Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби.

Мавзуга оид

  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:54989
  1. Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Самарқандга ташриф буюрди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь – Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Самарқандга ташриф буюрди

    2017-01-30 15:50:55388
  1. Халқаро даражадаги спорт юристи дипломини черковда қабул қилиб олган Санъат Шарипов бу борада биринчи ўзбекистонлик бўлди

    Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Санъат Шарипов халқаро даражадаги спорт юристи дипломини қўлга киритди.

    2016-09-23 16:30:43457
  1. Наманганда 25 нафар келин-куёвнинг никоҳ тўйлари нишонланди

    Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан хайрли ишга қўл урилди.

    2016-08-31 07:47:20686

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz