NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Учқўрғонда аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтмоқда 19:36 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Айни кунларда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан Учқўрғон туманидаги маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Батафсил
Пора билан қўлга тушган ўқитувчига жазо тайинланди 18:53 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан “Атангангузар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда фирибгарлик йўли орқали 2 минг АҚШ долларини олаётган пайтда ушланган Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Оқил Маҳкамовнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил
Янгиқўрғонда тадбиркор спорт мажмуаси қурди 18:07 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 30 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган “Бирлашган” қишлоғида тадбиркор Юсуфжон Назаров ўз маблағи ҳисобидан спорт мажмуасини барпо этди.

Батафсил
Наманган-Челябинск: ҳамкорлик давом этади! 17:46 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Икки томон ўртасида инвестиция, экспорт, туризм, фан ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартномалари имзоланган мазкур ташриф Наманган ва Челябинск вилоятлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Батафсил
"Умид ниҳоллари" ғолибларига "Дамас" топширилди 16:58 19/05/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашув

Сентябрь 04
03:27 2016

Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Мамлакатимизда ва хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарида Ўзбекистоннинг давлат байроқлари туширилди. 

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари кўчаларида ўн минглаб ватандошларимиз чуқур қайғу ва кўз ёшлари билан Президентимиз билан видолашди. 

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашув маросими бўлиб ўтди.

 
30.jpg 
 
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан вакиллар, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди. 

Маросимда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли, Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Ли Жун Сук, Беларусь Республикаси Бош вазири Андрей Кобяков, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Карим Масимов, Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Октай Асадов, Грузия Республикаси Бош вазири Георгий Квирикашвили, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбеков, Туркия Республикаси Бош вазири ўринбосари Туғрул Йилдирим, Украина Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Степан Кубов, Бирлашган Араб Амирликлари давлат вазири Рашид бин Аҳмад бин Фаҳад, Арманистон Республикаси парламенти вице-спикери Эрмине Нагдалян, Япония парламент вазири Мотомэ Такисава, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев ва бошқалар қатнашди. 

Маросимни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев очиб, Ислом Каримовнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик билдирди. 

18.JPG 

“Нуроний” жамғармаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси Я.Иноятов, Ўзбекистон халқ шоири Э.Сиддиқова ва бошқалар Ислом Каримовнинг халқимиз бахт-саодати йўлида амалга оширган буюк ишлари ҳақида сўз юритди. 

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов том маънодаги ватанпарвар инсон ва буюк давлат арбоби, доно сиёсатчи Ислом Каримовнинг барча ташаббуслари халқаро майдонда қўллаб-қувватланганини, Туркманистонда ёшу қари у кишини чин дилдан ҳурмат қилишини таъкидлади. Ислом Каримов Туркманистон – Ўзбекистон ҳамкорлигини изчил ривожлантиришга катта ҳисса қўшганини қайд этиб, Туркманистонда майдон ва кўчаларга Ислом Каримов номи берилишини маълум қилди. 

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан халқимизга ҳамдардлик билдириб, Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ўз халқи ва Ватанига фидокорона хизмат қилишнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлади. Ислом Каримовнинг оқилона сиёсати натижасида Ўзбекистонда тинчлик, осойишталик ва барқарорлик қарор топгани, тараққиётнинг “ўзбек модели” самарасида мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти 6 баробар ўсгани ва аҳоли турмуш даражаси юксалганини алоҳида қайд этди. 

2.jpg 

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани Афғонистон ва Ўзбекистон халқлари азалдан яхши қўшничилик муносабатларида яшаб келаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. Ислом Каримов Афғонистонда тинчлик ва осойишталик ўрнатиш, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшганини, яқинда Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Президентимиз билан учрашуви ғоят мазмунли бўлганини алоҳида таъкидлади. 

Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Ислом Каримовнинг оила аъзолари ва Ўзбекистон халқига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин номидан таъзия билдирди. Ислом Каримов буюк давлат арбоби бўлганини, ўз халқига, Ватанига хизмат қилишни юқори даражага кўтарганини таъкидлади. Ислом Каримов Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилишига катта ҳисса қўшганини алоҳида қайд этди. 

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон Республикасининг асосчиси эканини, ўтган йилларда Ўзбекистон ҳар томонлама ривожланганини таъкидлади. Ислом Каримов бошлаган буюк ишлар давом этиши ва мамлакат янада равнақ топишига ишонч билдирди. Ислом Каримовнинг улкан хизматлари билан жорий йилнинг июнь ойида давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилганини, Хитой Ўзбекистон билан ҳамкорликни изчил ривожлантиришга тайёр эканини қайд этди. 

8.JPG 

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Карим Масимов Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг халқимизга ҳамдардлик билдирилган мактубини ўқиб берди. Унда Қозоғистон халқи Ислом Каримов вафот этгани тўғрисидаги машъум хабарни чуқур қайғу билан қабул қилгани айтилган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ҳаётида рўй берган кенг кўламли ўзгаришлар, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва халқаро ҳамжамиятдаги нуфузи юксалгани, аҳоли турмуш даражаси ошгани бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ экани таъкидланган. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган Ислом Каримовнинг оила аъзоларига, бутун халқимизга ҳамдардлик билдирилган. 

Беларусь Республикаси Бош вазири Андрей Кобяков Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко ва беларусь халқи номидан Ислом Каримовнинг оила аъзолари, яқинларига, бутун халқимизга чуқур ҳамдардлик билдирди. Буюк инсон, улуғ Йўлбошчи бўлган Ислом Каримов бутун куч ва имкониятларини ўз халқи, Ватани равнақига сарф этганини таъкидлади. Президентимизнинг “Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг” деган ҳикматли сўзлари мустақил ва қудратли Ўзбекистон Республикасини барпо этишда асос бўлганини, бугун мамлакатимиз кўптармоқли иқтисодиётга эга, тинчлик элчиси бўлган давлатга айланганини қайд этди. 

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистоннинг биринчи Президенти вафоти муносабати билан халқимизга чуқур таъзия билдирилган мактубини ўқиб берди. Унда буюк давлат арбоби, доно сиёсатчи Ислом Каримовнинг қатъий саъй-ҳаракатлари билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларга ижобий ечим топилгани, бу бугунги кунда ҳам халқларимиз манфаатларига хизмат қилаётгани таъкидланган.
 
17.JPG 

Мусулмончилик урф-одатларига биноан Регистон мажмуасидаги Тиллакори мадрасасида жаноза намози ўқилди. 

Ислом Каримов ўзининг васиятига биноан ота-онаси мангу қўним топган Шоҳи Зинда қабристонида дафн этилди. 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мамлакатимиз мустақиллиги ва янги давлатчилигининг асосчиси, буюк сиёсатчи, тинчликпарвар ва халқпарвар давлат раҳбари, доно ислоҳотчи ва комил инсон Ислом Каримовнинг сўнмас хотираси қалбимизда абадий сақланиб қолади. Бу видолашув маросимида иштирок этган ўн минглаб ватандошларимиз, бутун халқимиз дилидаги сўзлардир. 
 

 

ЎзА 

Мавзуга оид

  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:45874
  1. Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

    Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги финалида Чилига мағлуб бўлингач, миллий терма жамоа сафида бундан буён ўйнамаслиги ҳақида маълум қилди.

     

    2016-06-27 16:51:48925
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:37943
  1. Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида ҳамдардлик китоблари очилди

    Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари биноси олдидаги давлат байроқлари тушириб қўйилди.

    2016-09-04 03:33:56651
  1. Наманганда йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 тага камайди

    Шу билан бирга, ўтган давр мобайнида корхона ва ташкилотларга ҳамда жисмоний шахсларга тегишли 16550 дан ортиқ транспорт воситаси техник кўрикдан ўтказилди, 100 га яқин янги йўл белгилари ўрнатилиб, 130 дан ортиғи алмаштирилди

    2017-04-15 11:12:52604

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz