NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил

Ўзбекистон терроризм, экстремизм ва радикализмга қатъий курашади

Июнь 11
19:45 2018
Бугун (11 июнь куни) пойтахтимиз - Тошкент шаҳрида “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзуида халқаро конференция бошлади.
 
 
Мазкур нфузли анжуман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан биргаликда ташкил этилмоқда. Унда ёшлар орасида терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмга қарши курашишнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари, бу жараёнда уларнинг ролини ошириш, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлигини кучайтириш, миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлар соҳасидаги Ўзбекистон тажрибаси каби масалалар муҳокама қилинмоқда.
Конференция ишида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер, БМТ Бош котибининг ёшлар масалалари бўйича махсус вакили Джаятма Викраманаяке, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси таркибидаги Контртеррор марказининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Кангинг Го, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этмоқда.
Шунингдек, анжуманда бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Испания, Нидерландия, Латвия, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Малайзия, Кувайт, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон каби  давлатлар делегациялари, хорижлик экспертлар, сенаторлар, депутатлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари, фан арбоблари, маҳаллий ва хорижий журналистлар ҳам ҳозир бўлишди.
 
(Суратда ўнгдан иккинчи: конференция қатнашчиси, "Namnews.uz" махсус мухбири Анвар Икромов моҳир журналистлар ва экспертлар билан)
 
Мазкур конференцияни ташкил қилиш ҳақидаги ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг ноябрь ойида ЕХҲТ Бош котиби Томас Гремингер билан бўлган учрашув чоғида илгари сурилган эди. Ўз навбатида, нуфузли халқаро ташкилотлар давлатимиз раҳбарининг бу таклифини қўллаб-қувватлади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда ушбу халқаро конференция 2016 йил Германия раислигида қабул қилинган ЕХҲТнинг терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлашга оид декларация ва 2015 йили Сербия раислигида қабул қилинган терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича декларацияга мувофиқ илк бор ташкил этилмоқда.
Конференцияда ишчи гуруҳ учта алоҳида мавзу устида ишлаб, якунда Марказий Осиё минтақаси учун сиёсий тавсиялар ишлаб чиқилади. Тадбир доирасида эртага (12 июнь куни) азим Самарқанд шаҳрида “Миллатлараро ва динлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон тажрибаси” мавзуида диний конфессиялар ва миллий маданий марказлар вакиллари иштирокида мулоқот ўтказилади.
 
Анвар Икромов,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали раҳбари,
халқаро конференция иштирокчиси.
 
 
й ва

Мавзуга оид

  1. Қатъий интизом юксак масъулият билан

        Барчамизга маълумки, шу йилнинг 14 январида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни

    2017-01-26 10:14:122224
  1. Футбол: U-19 аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги учун курашади

    Футбол бўйича Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё биринчилиги саралаш турнирида уч учрашувда ўйнайди.

    2016-10-26 18:33:19734
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:28882

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz