NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Ўзбекистон ва Ҳиндистон: 20 та ҳужжат имзоланди, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етади

Октябрь 01
20:08 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 2018 йилнинг 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Ҳиндистонда бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Давлатимиз раҳбари дастлаб Агра шаҳрига ташриф буюрди. Ўзбекистон делегацияси аэропортда тантанали кутиб олинди.
 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 30 сентябрь куни Аградаги жаҳонга машҳур Тож Маҳал мажмуасига ташриф буюрди. Президентимиз Ҳиндистонга давлат ташрифини ушбу тарихий обидадан бошлагани бежиз эмас. Бобурийлар мероси бўлган ушбу ёдгорлик ўзбек ва ҳинд халқларининг тарихи муштараклиги, икки мамлакат алоқалари мустаҳкам асосга эга экани ифодасидир.
 
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлодлари Ҳиндистонда улкан мақбаралар, қалъалар, шаҳарлар бунёд этган. Савдо, илм-фан, маданият,  меморчиликни ривожлантирган. Тож Маҳални ҳам Бобур бобомизнинг авлоди Шоҳ Жаҳон қурдирган.
 
Тож маҳалнинг меморий ечими шунчалик мураккаб ва ноёб бўлганки, минглаб қурувчилар томонидан 20 йилдан зиёд вақт давомида барпо этилган. Мақбара ва минораларнинг ҳамма жойи оқ мармар билан қопланган. Ёдгорлик юртимиздагидек нақшлар ва Қуръон суралари билан безатилган. Тож Маҳал дунёнинг етти мўъжизасидан бири саналади. 1983 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
 
Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида Аградан Нью-Деҳли шаҳрига келди. “Палам” аэропортида давлатимиз раҳбари Ҳиндистон анъаналарига хос тарзда кутиб олинди. Ҳиндистонда Ўзбекистон Президентининг ташрифига катта тайёргарлик кўрилди.  
 
Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни Ҳиндистоннинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Унда мамлакатимизда бизнес ривожига ғов бўлиб турган тўсиқлар олиб ташлангани, хорижлик инвесторлар учун барча шароит яратилаётгани таъкидланди.
 
Ҳиндистонлик ишбилармонлар Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистонга инвестиция киритиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини қайд этишди.
 
Ҳиндистон Президентининг «Раштрапати Бхаван» саройида 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Давлатимиз раҳбарини Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд ва Бош вазир Нарендра Моди кутиб олди. Давлатимиз раҳбари Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига таклиф учун миннатдорлик билдириб, халқларимизни тарихий ришталар, ўхшаш анъаналар боғлаб туришини таъкидлади.
 
- Ҳиндистон бугунги кунда жадал ривожланиб, жаҳон иқтисодиётидаги ўрнини мустаҳкамлаб бораётган глобал  давлат. Биз олий даражадаги учрашувларимиз натижасида фаоллашиб бораётган Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларининг бугунги суръатини юқори баҳолаймиз. Ишончим комилки, ушбу ташрифим ва самарали музокараларимиз стратегик шериклигимизни янги босқичга олиб чиқади, - деди Шавкат Мирзиёев.
 
Давлатимиз раҳбари Нью-Деҳли шаҳридаги «Раж  Гхат» ёдгорлигига ташриф буюриб, Ҳиндистон халқининг миллий қаҳрамони Маҳатма Ганди хотирасига ёқилган мангу олов ёнига гулчамбар қўйди. Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.
 
Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Нью-Деҳли шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сушма Сваражни қабул қилди. Президентимиз Свараж хоним билан аввалги учрашувни мамнуният билан эслаб, улкан натижалар кутилаётган ушбу олий даражадаги ташрифда унинг хизматлари катта эканини таъкидлади.
 
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Нью-Деҳлида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан тор доирада учрашув ўтказди.  Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги  муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди музокараларни кенг доирада давом эттирди.  
 
Ҳиндистон кўп аҳоли ва улкан иқтисодий имкониятларга эга, саноати ривожланган мамлакат. Ялпи ички маҳсулот даражаси бўйича дунёда олтинчи ўринда туради. Юқори технологиялар, инновациялар,  дастурлаш, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш соҳаларида илғор ҳисобланади. Бу соҳалар ривожига катта эътибор қаратаётган мамлакатимиз учун Ҳиндистоннинг тажрибаси ва технологиялари муҳим. Ҳиндистон учун ҳам изчил ривожланаётган, инвесторларни қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон истиқболли ҳамкор. 
 
Музокарда савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, юқори технологиялар, тиббиёт, фармацевтика, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг янги имкониятлари муҳокама қилинди.
 
Нью-Деҳлида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида имзоланган ҳужжатларни ўзаро алмашиш маросими бўлиб ўтди. 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг Қўшма баёноти қабул қилинди. 
 
Ташриф доирасида илмий-техник ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм, ҳарбий таълим, адлия, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани, фармацевтика,  космосни тинч мақсадларда тадқиқ этиш ва бошқа соҳаларга доир 20 та ҳужжат имзоланди.
 
Шунингдек, Андижон вилояти ва Гужарат штати,  Самарқанд шаҳри ва Агра шаҳарлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Эркин фармацевтика зонасини ташкил этиш тўғрисида битимлар имзоланди.
 
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ҳиндистон билан алоқаларга устувор аҳамият қаратиши, амалий руҳда ўтган музокаралар томонларнинг ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлаганини таъкидлади. Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга келишиб олингани қайд этилди.

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон ва Миср ўртасида 12 та муҳим ҳужжат имзоланди
    “Абдулфаттоҳ ас-Сиси жанобларининг Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи икки мамлакат муносабатларида тарихий аҳамиятга эга бўлди. Очиқ, дўстона ва амалий руҳда ўтган музокараларимиз барча масалалар юзасидан ёндашув ва қарашларимиз ўхшашлигини кўрсатди. Ишончим комилки, бугунги келишувлар Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги муносабатларни сифат ва моҳият жиҳатидан бойитиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янги, юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади”, деди Шавкат Мирзиёев.
    2018-09-05 21:08:511800
  1. Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири Самарқандга ташриф буюрди

     1-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Ҳиндистон делегатсияси раҳбари, Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар Давлат вазири Мубашир Жавед Акбарни қабул қилди.

    2016-11-01 11:25:44735
  1. Наманган вилоятида 2019 йилга бориб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 баробар ортади
    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш борасида амалга оширилган изчил ишлар ички бозорни экспортбоп маҳсулотлар билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.
    2016-09-22 15:45:20919
  1. Ўзбекистон мусулмон олами ичра бир-бирини ўзаро тўғри тушунишнинг тарафдори бўлиб келган

    Хорижий мамлакатлар илмий-академик доираларининг вакиллари Тошкентда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги 43-сессияси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда

     

    2016-10-14 11:35:34780

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz