NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида стратегик шериклик олий кенгаши тузилади

Апрель 30
21:49 2018

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида стратегик шериклик олий кенгаши тузилади. Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар берди Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

“- Музокаралар халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик анъаналарига мос ҳолда, очиқ, сермазмун ва самарали бўлди. Ҳамкорлигимизнинг бугунги ҳолати холисона баҳоланиб, унинг устувор йўналишлари ва истиқболдаги вазифалари аниқ белгилаб олинди. Икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик шериклик олий кенгаши тузиш бўйича келишувга эришилди”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг ёндашувлари ўхшаш ва муштарак экани таъкидланди.

“ - Биз Туркия Республикасига улкан сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятга эга бўлган, халқаро майдонда обрў-эътибори тобора ортиб бораётган йирик давлат сифатида қараймиз. Ота юртингиз – Ўзбекистоннинг эшиклари сизлар каби яқин қардошларимиз учун доимо очиқ”, - деди давлатимиз раҳбари.

Режеп Таййип Эрдоған музокаралар ўзаро англашув, манфаатдорлик ва ишонч асосида ўтганини, Туркия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб, стратегик даражага кўтарилганини таъкидлади. Кўлами ва аҳамияти катта бўлган келишувларга эришилганидан, эртага Бухородаги муборак қадамжоларни зиёрат қилажагидан бахтиёр эканини билдирди.

Мавзуга оид

  1. Ижтимоий шериклик: амалиёт ва самара

    Наманганда “Ҳудудларда ижтимоий шериклик: тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва барқарор тараққиёт кафолати” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди. 

    2016-07-16 08:50:551034
  1. Наманганда белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент, Фарғона, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 300 га яқин спортчи иштирок этди. 

    2016-08-23 09:14:37901
  1. Туркия парламенти мамлакатнинг янги ҳукуматига ишонч билдирди

    Туркия парламенти 29 май, якшанба куни бош вазир Биноли Йилдирим томонидан шакллантирилган янги ҳукуматга ишонч билдирди. 550 депутатдан 315 нафари буни ёқлаб овоз берди, деб маълум қилди «Ведомости».

    2016-05-29 18:42:23823
  1. Шавкат Мирзиёев: "Хусусий тиббиёт муассасасалари фаолиятига чеклов йўқ!" Президент ташаббуси билан Нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тузилади

    6 июль куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деб топилди ва давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига биноан қўшимча молиявий манбалар ҳисобидан ушбу жамғармага 14 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.

    2017-07-06 21:44:283864

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz