NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Ўзбекистонда етакчи сайтлардан тўсиқлар олиб ташланадими?

Июнь 24
18:36 2018
Ўзбекистондаги энг етакчи ахборот-таҳлилий сайтлари - Kun.uzXabar.uzQalampir.uzSof.uzAzon.uz га кириш қийинлашган. Бу ҳолат 4 кундан буён Ўзбекистон ҳудудида ҳам, жаҳон миқёсида ҳам кузатилмоқда. Бунга нима сабаб бўлди?
2017 йилда «Энг яхши янгиликлар сайти», «Фуқаролар мурожаатлари натижаларини энг фаол ёритиб борган ОАВ» сифатида эътироф этилган Kun.uz сайти нега тўсиб қўйилди? Сайт журналистларига таҳдидлар бўлдими? Энди сайт ўз фаолиятини тўхтатадими? Шу каби саволлар охирги 4 кун ичида муштарийлар томонидан тинмай йўлланмоқда. 
Очиғи, биз ҳам масаланинг моҳиятига етиб борганимиз йўқ. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Ахборот коммуникациялари ва технологиялари вазирлиги тушунмаган вазиятга биз қандай баҳо беришимиз мумкин? 
96 соатдан буён носозликларни бартараф этиш устида иш олиб бораётган сайт техник ходимларининг таъкидлашича, масала бевосита вазирлик аралашуви билан ҳал бўлиши мумкин. Тўғри-да, Ўзбекистонда ахборот хавфсизлиги юзасидан келиб чиққан муаммо билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуғулланмайди. Шунга қарамасдан, вазирлик масалага панжа ортидан қарашда давом этяпти. 
Қайд этиш керакки, ушбу ҳолат .uz доменидаги бошқа етакчи сайтлар билан ҳам юз бермоқда. Шубҳали томони ҳам шунда: техник носозлик ва муаммоларга дуч келган сайтларнинг барчаси интернет фойдаланувчилар орасида кўп обуначиларга эга янгиликлар сайтлари ҳисобланади. 19 июнь куни илк ҳолат Kun.uz ва Qalampir.uz сайтларида, сал кейинроқ Sof.uz сайтида ҳам кузатилди. Хусусан, номлари тилга олинган сайтларга хорижда истиқомат қилувчи муштарийлар кира олмаётгани ҳақида шикоятлар пайдо бўлгач, бундай мурожаатлар ўзбекистонлик ўқувчилар томонидан ҳам билдирилди. 22 июнь куни Xabar.uz сайти ҳам шундай муаммога йўлиқди, айни вақтда сайт манзили вақтинча ўзгартирилган.
Ҳозирда Ўзбекистон ичида сайтларга кириш муаммоси юмшамаган, Kun.uz сайти эса ҳамон ўқувчилар учун ёпиқ қолмоқда. Шунингдек, Xabar.uz Qalampir.uz сайти вакиллари ҳам юзага келган ҳолатдан хавотирдалигини билдиришди. Техник носозлик дея эътироф этилаётган, аслида эркин журналистикани қўллаб-қувватлаб, танқидий мақолалар эълон қилишга журъат этган таҳририят сайтларига кириш йўллари тўсиб қўйилди. 
Kun.uz ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида энг катта обуначиларга эга янгиликлар сайти бўлиб, Google Analytics маълумотига кўра, бир кунда сайтга ўртача 400 мингга яқин муштарийлар ташриф буюради.
Асосан жамиятдаги ижтимоий мавзуларни ёритиб келаётган, айни пайтда умуман тўсиқларга учраган сайт журналистлари тезкор, аниқ ва холис ахборотни етказиб бериш масъулиятини зиммасига олган. Ўтган вақт мобайнида мажбурий меҳнат, коррупция, таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, давлат органлари фаолияти, банк-молия, қонунчилик, диний-маърифий, маданияти соҳасида эришилаётган ютуқ ва камчиликлар ўқувчига етказилди. 
Ўтган йиллар давомида сайтлар фаолиятига турли шаклда тўсқинликлар кузатилди. Лекин сайт вакиллари белгиланган этика қоидалардан чекинмай, ўз касбига садоқат билан ишлашда давом этди.
Сайт вакиллари вазиятни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот коммуникациялар ва технологияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхўжаев билан боғланишга ҳаракат қилишлари бесамар якунланмоқда.
Сайт мутасаддилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Комил Алламжонов билан суҳбатлашгач, давлат раҳбарининг матбуот хизмати эркин журналистикани қўллаб-қувватлашини сўрамоқда.
 

Мавзуга оид

  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151102
  1. Қайнота куёвига тўйдан олдин ваъда қилган машинани олиб бермагани учун куёв ажрашмоқчи бўлди

    Республика бўйича энг кўп ажрашиш Тошкентда (32 фоиз) кузатилмоқда, деб ёзмоқда “Оила даврасида” нашри. Масалан, жорий йилнинг 9 ойида шаҳар бўйича 3442 та ажрашиш қайд этилган.

    2016-11-07 14:32:221011
  1. Шавкат Мирзиёев Янги йил арафасида мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Янги йил арафасида – 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашди. 

    2016-12-31 08:54:14531

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz