NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил
Билдирги ва эълонномалар 19:04 17/07/2018
Батафсил
АДҲАМЖОН ЭРГАШЕВ – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ! 17:02 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Эътироф этиш жоиз, Адҳамжон ўз вақтида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида олтин медалга ва ўтган йили катталар иштирокидаги жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланган эди. Қолаверса, у Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қилган II ўсмирлар Олимпиадаси совриндори ҳам ҳисобланади.

Батафсил

Ўзбекистонда илк бор болалар паради ўтказилди!

Май 22
19:06 2018

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти сардорларининг “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!” шиори остидаги XVII анжумани ташкил этилди.

Анъанага мувофиқ бу йилги сардорлар анжумани “Лочин” болалар дам олиш оромгоҳида ўтказилмоқда. “Лочин”да 90 нафарга яқин тажрибали тренерлар, фаол ёшлар, ўз касбининг мутахасислари, оммавий ахборот воситаларини ўзида жамлаган ишчи гуруҳ аъзолари анжуманга пухта ҳозирлик кўрдилар.

Тадбир иштирокчилари Қарши шаҳридаги замонавий вокзалда тантанали кутиб олинди.

Шундан сўнг сардорлар автобуслар карвонида Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур ҳиёбонига ташриф буюришди. Аштиш лозимки, шу жойда Ўзбекистонда илк маротаба болалар паради бўлиб ўтди. Соҳибқирон ҳайкали олдига жам бўлган эртамиз эгалари қалбида яна бир карра буюк аждодлар авлоди эканликларини ҳис қилишди.

“- Бугунги кунда мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида 2 миллионга яқин сардорлар фаолият олиб боришмоқда. Биз сардорларнинг асосий вазифамиз аъло ўқиш, яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш ҳамда энг муҳими Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ишончларини оқлашимиз керак”, - дейди республика “иттифоқ” сардори Қиличбек Қурбонов.

Қувноқ саргузаштларга бой оромгоҳда фаол сардорлар, давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида тантанали очилиш маросими бўлди. Анжуман доирасида сардорлар кенгаши аъзолари учун тажрибали тренерлар томонидан республика ўқув-семинари, “Энг намунали ҳудудий сардорлар кенгаши” танлови, маданий дастурлар, спорт мусобақалари, турли тўгараклар ҳамда болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган беллашувлар ташкил этилмоқда.

“Лочин” оромгоҳида ташкил этилаётган мазкур анжуман 24 май кунига қадар давом этади.

Ҳожиакбар ПАТТОЕВ,

анжуман “медиа” гуруҳи аъзоси,

“Шуҳрат” медали соҳиби.

namnews.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид

  1. ПУШКИН ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Камолот”да меҳмонда” лойиҳаси доирасида атоқли рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ижодига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 

    2016-06-06 10:59:15874
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151057
  1. БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР...

    Туманимиз марказида ёки қишлоқларда, маҳалла ва кўчаларда янги-янги иншоотлар барпо этилмоқда. Йўллар равонлаштирилмоқда. Икки томонида мўъжазгина сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилмоқда. Буларнинг барчаси тинчлик неъмати, хотиржамлик мевасидир.

    2016-07-07 09:05:44982
  1. Европа парламенти Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан умуман фойдаланилмайди деб тан олди

    Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) сўнгги икки йилда Ўзбекистонда пахта йиғим-теримини мониторинг қилиши ҳамда берган хулосалари дунё ҳамжамиятида баъзи кучлар томонидан шакллантирилишга уринилган нотўғри қарашни йўққа чиқарди. 

    2016-12-18 11:39:57470

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz