NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Ўзбекистонда Корея маданияти фестивали бўлиб ўтади

Октябрь 03
19:24 2016

Ўзбекистонда 2016 йилнинг 13—22 октябрь кунлари Корея маданияти фестивали Korea Festival 2016 бўлиб ўтади. Бу ҳақда Корея Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.

Дипломатик миссиянинг маълум қилишича, фестивал Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилади.

Фестивални 13 октябр куни Корея анъанавий либоси «Ханбок» модалар намойиши очиб беради.

Ўзбекистон - Корея муносабатлари: иқтисод, савдо-сотиқ ва таълим 14 октябрь куни Тошкентда Корея Республикаси элчиси кубоги учун ўсмирлар ўртасида таэквондо бўйича чемпионат бўлиб ўтади. Фестивал доирасида 15 октябр куни Sookmyung Gayageum ва B-boy оркестри иштирокида Корея фьюжн мусиқаси концерти бўлиб ўтади. 2016 йил 17 октябрида Тошкентда Корея кинофестивали очилиш маросими бўлиб ўтади. Томошабинлар "Отамга қасида", "Детектив К", "Ҳимолай" ва "Мени тутиб ол" фильмларини томоша қилишлари мумкин. 21 ва 22 октябрда пойтахтда машҳур рассом Ли Жунг Сопнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган мусиқали театр томошаси намойиш этилади. Элчихона вакиллари тадбирлар 18—21 октябр кунлари Самарқандда ва 19—22 октябрда Бухорода бўлиб ўтишини билдиришди Korea Festival 2016 билан бир қаторда Корея республикаси таълим маркази йил давомида турли маданий тадбирларни ўтказади. Улар орасидан нотиқлик санъати, корейс тилида иншо ёзиш, анъанавий ўйинлар, корейсча қўшиқлар танлови, Кореянинг анъанавий байрамлари билан боғлиқ тадбирлар ўрин олган.
 

Мавзуга оид

  1. Қозонда мусулмон кинолари фестивали ўз ишини бошлайди

    XII Қозон Халқаро мусулмонлар кинофестивалининг очилиш маросими дин вакиллари ва киноматография олами вакиллари иштирокида душанба куни ўтказилади. Бу ҳақда фестивалнинг расмий сайти таяниб kun.uz  хабар беради.  

    2016-09-06 10:07:11785
  1. ШҲТнинг 2017 йилги саммити Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтади

    ШҲТга раислик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    2016-06-24 17:19:45909
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151145
  1. Мирзиёеев Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади

    Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби алломаларнинг меросини илмий асосда чуқур тадқиқ этиш, уларнинг илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатларини кенг тарғиб қилиш қарорнинг асосий вазифаларидан биридир.

    2017-06-23 23:41:41566
  1. Google компанияси Жанубий Корея хариталарини намойиш эта олмайди

    Жанубий Корея ҳукумати Google компаниясининг Google Maps хизмати учун хариталарни тақдим этиш бўйича сўровини рад этди, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.

    2016-11-18 13:26:241290

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz