NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Танзила Нарбаева: Женщины - наиболее социально активная часть общества! 14:17 19/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Роль Комитета должна возрасти в совершенствовании государственной политики по развитию сектора ННО, координации усилий ННО, органов власти, бизнеса, доноров, занимающихся решением социальных вопросов (поскольку они в значительной степени имеют «женское лицо»), обеспечения инклюзивной социальной политики, контроля качества социальных услуг

Батафсил
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил
Наманган: «Дўстлик бозори»да кутубхона очилди (фото) 12:41 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Аҳолини  китобхонликка бўлган эътиборидан келиб чиқиб ташкил этилган зиё маскани 700 номдаги адабиётлар билан бойитилган.

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУВВАТИ 100 МЕГАВАТ БЎЛГАН ШАМОЛ ЭНЕРГИЯСИ ПАРКЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Июнь 16
12:32 2016

Тошкентда Ўзбекистоннинг шамол-энергетик салоҳиятига бағишланган иккинчи миллий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси сайтида хабар берилди.

Маълумки, Тошкентдан шимоли-шарқ томондаги тоғли ҳудудлар, Самарқанддан жануби-шарқ томондаги тоғ тизмалари ҳамда Жиззах билан Самарқанд вилоятлари ўртасида жойлашган тоғ тизмалари шамол салоҳияти юқори бўлган ҳудудлар сирасига киради. Кейинги ўринда эса Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси туради. 

Конференцияда 12 ой мобайнида Қорақалпоғистон жануби ҳамда Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри яқиндаги  аниқ  шамол параметларини ўлчаш каби бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, «GEO-NET» компанияси лойиҳа менежери Йоханес Бекер ўз тақдимотида шамол потенциали ҳақида маълумот бериб, мамлакатимизнинг шамол харитасини тақдим этди.
 
Ҳар бир ҳудудда қуввати 100 мегават бўлган шамол энергияси паркини ташкил этиш ҳар йили мос равишда 326 млн. ва 358 млн. киловатт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш имконини беради. Бу эса 180 мингта оила бир йилда ўртача ишлатадиган энергияга тенгдир.
 
— Бизнинг таҳлилларга кўра, Ўзбекистон  шамол энергиясини ривожлантириш бўйича катта салоҳиятга эга, — дейди «Intec-GOPA» компаниси лойиҳа  директори Мартина Дабо. —  Дунёнинг қатор давлатларида шамол нафақат электр энергияси учун, балки хоналарни иситиш ва ҳавони совитиш учун ҳам ишлатилади. Бу Ўзбекистон учун ҳам долзарбдир. Бундан ташқари, шамол энергиясини ишлаб чиқаришда ерга ишлов берадиган махсус мосламалардан фойдаланиш мумкин.

Манба:telegraf.uz

Мавзуга оид

  1. Ҳиндистонлик миллиардер уйни электр қуввати билан 24 соат таъминлай оладиган жуда арзон ихтиро кашф қилди

    Одамлар аксари ҳолатларда энергиянинг қиммат туриши ва “машғулотларга вақт ажрата олишмаётганликларидан” нолиб туришади. Ушбу икки хил муаммони бир вақтнинг ўзида ҳал этиш йўли топилди.

    2016-07-29 11:54:40839
  1. Ўзбекистонда сайғоқлар учун комплекс қўриқхона ташкил этилади

    Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Қўнғирот туманлари ҳудудида «Сайғоқлар учун» комплекс ландшафт қўриқхонаси ташкил этилади. Бу ҳақда, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

    2016-07-24 09:05:03624
  1. Норин туманида аҳолига қиш мавсумида электр энергияси узлуксизлиги таъминланадими?

    Норин туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш  борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида Норин ТЭТК бошлиғи Илҳомжон Ширанов билан суҳбат ўтказдик.

    2017-10-14 11:54:261266
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:15892
  1. Интернетда Истамбул аэропортидаги портлаш видеотасвирлари: 10 киши нобуд бўлган, 60 киши яраланган

    Тарқалаётган видеолардан маълумки, воқеа жойида турк милий хавфсизлик хизмати ходимлари навбатчилик қилмоқда. Отатурк халқаро аэропортидан одамларни кўчирилаётгани ҳам кўриниб турибди. 

     

    2016-06-29 08:09:04761

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz