NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил

Ўзбекистонда яна бир янги журнал нашр этилди

Июнь 08
08:21 2018
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон стратегияси” ижтимоий-таҳлилий журналининг илк нишона сони чоп этилди.
Мазкур янги нашр 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида кенг жамоатчилик, хусусан халқаро ҳамжамиятни доимий хабардор қилиб бориш мақсадида таъсис қилинди.
Журнал кенг ўқувчилар аудиторияси, жумладан, хусусий тадбиркорлар, сиёсий, эксперт-таҳлил ва амалий доира вакиллари ҳамда юртимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун мўлжалланган бўлиб, унда Ўзбекистонда юз бераётган сўнгги ўзгаришлар, Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар доимий сарҳисоб қилиб борилади.
Журналнинг илк сони чоп этилиб, ундан Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг биринчи босқичи – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган тадбирлар натижаларига бағишланган материаллар ўрин олди.
Турли мавзулардаги таҳлилий мақолалар, инфографикалар, мустақил экспертларнинг фикр-мулоҳазалари, жамоат ташкилотлари вакиллари, вазирлик ва идоралар мутахассислари билан интервьюлар нашрнинг асосий мазмунини ташкил этади. 
“Ўзбекистон стратегияси” журналининг яна бир ўзига хос жиҳати – унинг саҳифаларида мамлакатимизнинг муваффақиятли ривожланишига қаратилган янги таклифлар билдириш, етакчи халқаро тажрибалар ҳақида маълумот бериш учун махсус саҳифа ажритилади. 
Журнал ўзбек, рус ва инглиз тилларида алоҳида кўринишда ҳар чоракда чоп этилиб, халқаро ташкилот ва хорижий давлатларнинг юртимиздаги ваколатхоналари ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида тарқатилади. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиа компанияси, “Ўзбекистон темир йўллари” акционренлик компаниясининг маҳаллий ва халқаро рейсларида ҳамда сайёҳлар гавжум гўшаларда тақдим қилинади.

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371268
  1. Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир ёрқин намойиши

    – Мустақиллик Ватанимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона водийсига ҳам ободлик, файз, тароват бахш этди. Буни ҳар қадамда ҳис этиш мумкин. 

    2016-06-28 14:47:161107
  1. Францияда Авиценна халқаро мукофоти таъсис этилди

    Франция Миллий тиббиёт академиясида мукофотларни илк совриндорларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

    2016-06-14 10:04:331277
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151353
  1. Наманганда яна бир электрон нашр ишга тушмоқда

    Наманган вилоятида янги фаолият бошлаган “Наманган медиа”нинг илк инновацион дастури naminfo.uz ишга тушмоқда.

    2018-05-26 17:11:431424

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz