NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Ўзбекистонлик молия ва иқтисодиёт мутахассислари Чехияда тажриба алмашиб қайтди

Апрель 14
15:40 2017

2017 йилнинг 3-7 апрель кунлари БМТТД “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси (2-фаза) томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Жиззах, Тошкент ва Наманган вилояти ҳокимликлари, молия ва иқтисодиёт бошқармалари раҳбар ва етакчи мутахассислари учун Чехия Республикасига ўқув сафари ташкил қилинди.

Ўқув сафарининг асосий мақсади Чехия Республикасининг бюджет тизими, маҳаллий ҳукуматнинг бюджет соҳасидаги ваколатлари, ҳудудий ривожлантириш дастурлари, ҳудудларда ўрта муддатли бюджетни амалга ошириш, ривожлантириш дастурлари ва бюджет ўртасидаги боғлиқликлар, бюджет соҳасидаги мутахассисларни малакасини ошириш ва бошқа соҳалардаги тажрибасини ўрганишдан иборат бўлди.

Ўқув сафари мобайнида қатнашчилар Чехия Республикаси Молия вазирлиги, Жанубий Богемия вилояти, Праганинг 3 тумани ва Давлат бошқаруви институти фаолияти билан танишдилар. Чехия Молия вазирлиги мутахассислари бюджет қонунчилиги, бюджет тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бюджет жараёни ва уни амалга ошириш, шунингдек ўрта муддатли бюджет тўғрисида ҳар томонлама маълумот беришди.

Жанубий Богемия вилоятига ва Праганинг 3 туманига қилинган сафарлар чоғида қатнашчилар мазкур вилоят ва туманнинг бюджети, бюджет жараёни, давлат ва маҳаллий бюджет ўртасидаги муносабатлар, децентрализация жараёнини ўргандилар.

Давлат бошқаруви институти ходимлари ўзбек мутахассисларига давлат хизматчиларининг малакасини ошириш, бюджет соҳасидаги мутахассислар учун мўлжалланган курслар тўғрисида сўзлаб беришди.

Ўз навбатида ўзбек делегацияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими, маҳаллий бюджетлар, бюджетлараро муносабатлар, шунингдек ҳудудлардаги йўл ва логистика тизими тўғрисида маълумот алмашишди.

Мазкур ўқув сафари Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Чехия Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси молиявий кўмаги билан ташкил этилди.

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонлик талаба

    Қозон федерал университетининг ўзбекистонлик талабаси Сабина Мусаева “Дунё дурдонаси - 2016” танловида қатнашиб, ғолиб бўлди.

    2016-06-03 09:12:11820
  1. РОССИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР - «ANAMED»ДА

    Тиббиёт тизими мунтазам равишда тараққиётни, изланишни, янгиликларни амалга тадбиқ этишни талаб этади. Бу мезонлар қарор топмас экан, соҳада муваффақиятларга эришиш мушкул.

    2017-11-09 16:52:052479
  1. Ботир Хўжаев Ўзбекистон Молия вазири этиб тайинланди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Хўжаев Ботир Асадиллаевич Ўзбекистоннинг янги Молия вазири этиб тайинланди, дея хабар бермоқда UzReport.

    2016-12-15 12:02:52990
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:28783

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz