NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Ўзбекистонлик профессионал боксчилар Малайзиядаги мусобақада муваффақият қозонди

Январь 09
09:42 2017

Ўзбекистон боксчилари Малайзиядаги профессионал аренада рақиблари устидан муддатидан олдин ғалабага эришди.

7 январь куни Жоҳорда (Малайзия) Johor International Boxing Championship 2017 (JIBC) профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик икки нафар профессионал боксчи — Қудратулла Абдуқаҳҳоров ва Азизбек Абдуғафуров рингга кўтарилди, деб хабар бермоқда Asian Boxing нашрига асосланиб «Газета.uz».

JIBC`да Сингапул, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Таиланд, Филиппин ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Фото: thefightnation.com.

23 ёшли Қудратулла Абдуқаҳҳоров (9−0−0, 5 КО) 2015 йил октябрида ўз дебютини бошлаган бўлиб, тўққизинчи жангини олиб борди. Унга 28 ёшли филиппинлик Ромео Жакосал (18−14−1, 10 КО) рақиблик қилди. Ўзбекистон боксчиси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва бешинчи раундда уни техник нокаутга учратди. Абдуқаҳҳоровнинг келгуси жанги 10 февраль куни бўлиб ўтади. Унда Жанубий Африка Республикасининг энг яхши боксчиларидан бири, Халқаро бокс ташкилоти талқини бўйича жаҳон чемпиони Тсико Муловхедзи (11−7−3, 6 КО) билан беллашади. 25 мартда эса World Boxing Council кумуш чемпионлик титули учун Зимбабве вакили Чарльз Манючи билан жанг қилади.

Қудратулла Абдуқаҳҳоров BoxRec -профессионал боксчилар рўйхатини юритиш ва янгилаб боришга ихтисослашган нуфузли Британ нашри рейтингига кўра, вазн тоифасидан қатъи назар Ўзбекистоннинг энг яхши профессионал боксчиси ҳисобланади. Андижоннинг Қўрғонтепасидан бўлган боксчи World Boxing Federation, ёшлар ўртасидаги World Professional Boxing Federation ва 66,7 кг гача ярим ўрта вазнда Осиёнинг Asian Boxing Council талқинлари бўйича ҳам чемпионлик титулига эгалик қилади.

Фото: thefightnation.com.

24 ёшли Азизбек Абдуғафуров (4−0−0, 4 КО) ўзининг сўнгги жангида 72,6 кг гача ўрта вазнда WBC талқини бўйича Осиё чемпиони камарини ютиб олди. У 34 ёшли индонезиялик Александра Бажавага (41−3−4, 14 КО) қарши рингга кўтарилди. Абдуғафуров рақибини иккинчи раунддаёқ мағлуб этди. Ўзбек боксчиси 10 февраль куни таиландлик боксчи Сиримонгокол Сингвангчей (91−2−0, 57 КО) билан жанг олиб боради.

 

Мавзуга оид

  1. Ботирали Мамажонов америкалик боксчи устидан муддатидан аввал ғалаба қозонди

    Боксчи Ботирали Мамажонов профессионал рингдаги дебютидан буён мағлуб бўлгани йўқ.

    2016-10-17 18:25:26850
  1. Ўзбекистонлик талаба

    Қозон федерал университетининг ўзбекистонлик талабаси Сабина Мусаева “Дунё дурдонаси - 2016” танловида қатнашиб, ғолиб бўлди.

    2016-06-03 09:12:111043
  1. Профессионал боксчи Хуршидбек Норматов америкалик рақибини мағлубиятга учратди

    Андижонлик боксчи Хуршидбек Норматов профессионал рингда учинчи муваффақиятли жангни ўтказди.

    2016-11-14 11:58:43717
  1. Ўзбекистон курашчилари Озарбайжондаги мусобақада 12 медални қўлга киритди

    Ўзбекистон вакиллари Бокудаги эркин ва юнон-рум кураши бўйича халқаро мусобақа совриндорларига айланди.Ўзбекистон вакиллари Бокудаги эркин ва юнон-рум кураши бўйича халқаро мусобақа совриндорларига айланди.Ўзбекистон вакиллари Бокудаги эркин ва юнон-рум кураши бўйича халқаро мусобақа совриндорларига айланди.

    2017-01-17 09:28:02718
  1. Ҳалол луқма – муваффақият гарови. «ALTERNATUS» платформаси илк муҳокамаси

    Бугунги муҳокамаларда Давлат рақобат қўмитаси раиси Равшан Гулямов, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси раиси Ҳикмат Абдураҳманов, Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шохрух Шарахметовлар ўз маърузалари билан иштирок этишади.

    2018-06-09 08:23:041337

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz