NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари Наманганда: Инвестиция оқими янада кенгаяди

Февраль 05
20:51 2019

Ўзбекистон Республикасининг 16 та  хорижий давлатдаги дипломатик миссияларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари бугун (2018 йил 5 февраль куни) Наманган вилоятига келди.

Бу ҳақида “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталига вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ташрифдан кўзда тутилган асосий мақсад инвестицион муҳит ва имкониятларни ўрганиш, тадбиркор ва ишбилармонлар вакиллари билан мулоқот қилиш, аниқ инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш ҳамда келгусида инвесторларни жалб этиш ва шу орқали экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришга қаратилган.

Вилоят ҳокимлигида шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда мамлакатимизнинг Сингапур, Австрия, Ўмон Султонлиги, Покистон, Ҳиндистон, Бельгия, Миср, Озарбайжон, Россия, Италия, Буюк Британия, Қувайт, Туркия, Эрон, Франция, Бирлашган Араб Амирлиги давлатларидаги фавқулодда ва мухтор элчилари ва уларнинг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, уларнинг тегишли ўринбосарлари, вилоятдаги бошқармалар бошлиқлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашдилар.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, дипломатик миссиялар вакиллари бир неча кун давомида Наманганнинг барча шаҳар ва туманларида иш олиб борадилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Респубикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алишер Абдувалиев, Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров иштирок этдилар.

 

Мавзуга оид

  1. Галдаги вазифа янада масъулиятли

       Юрт мустақиллиги шубҳасиз тинчлик ва фаровонлик, тараққиёт ва ривожланиш омили бўлди. Биз бугун ҳақли равишда Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан фахрлана оламиз. 

    2016-07-23 14:08:37838
  1. Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида ҳамдардлик китоблари очилди

    Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари биноси олдидаги давлат байроқлари тушириб қўйилди.

    2016-09-04 03:33:56963
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101421
  1. «Чорсу» бозори кенгаяди, негаки бу ерда фақат юришгина эмас, нафас олиш ҳам қийин эди...

    «Чорсу» бозорининг Самарқанд кўчаси дарвоза доимо тирбанд. Бу ерда бошланган ишларни кўриб, 70 ёшли Ҳалима опа Мирзаабдуллаева  гапира кетди: “Нега бузишяпти. Ҳа, йўл кенгаядими? Вой қандай яхши, ахир бу кўчадан юриш эмас, нафас олиш ҳам амри  маҳал эди”.

    2017-07-19 11:33:193802

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz