NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

“Ўзэкспомарказ”да I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси очилди

Июль 13
07:44 2016

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2016 йил 1 июндаги Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни ҳар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан ташкил этилган мазкур ярмарка Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Ўзагроэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди. 
Тадбирнинг очилишида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аграр тармоқда чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилгани самарасида мева-сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик изчил ривожланаётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш, боғдорчиликни ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. 
Истиқлолнинг илк кунлариданоқ Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда озиқ-овқат мустақиллигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигини изчил ислоҳ қилишнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди. Сайёрамизнинг қарийб 1 миллиард аҳолиси тўйиб овқатланмаётган ва бу борадаги муаммо тобора кескинлашиб бораётган бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш инсониятнинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг озиқ-овқат мустақиллигини таъминлаш йўлида белгилаган стратегияси нақадар тўғри бўлганлигини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. 
2015 йилда мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотига аъзо давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришгани учун бериладиган мукофотига сазовор бўлган 14 давлатдан бири сифатида эътироф этилгани бежиз эмас. 
Мамлакатимизда етиштириладиган мева-сабзавотлар саломатлик учун фойдали микроэлементлар, озиқ-овқат рационида ўрнини алмаштириб бўлмайдиган турли биологик моддаларга бойлиги туфайли ноёбдир. Ўзбекистоннинг ноёб тупроқ-иқлим шароити, мамлакатимизда қуёшли кунлар бир йилда ўртача 320 кун бўлиши, тўрт фаслнинг изчил алмашинуви кенг турдаги юқори сифатли мева ва сабзавотларнинг асосий навларини етиштириш учун қулай имкониятлар яратади. Шунинг учун ҳам саховатли ўзбек заминида етиштириладиган мева ва сабзавотлар юқори нуфузга эга бўлган ҳақиқий брендга – товар белгисига айланиб, бу маҳсулотларни сотиб оладиган мамлакатларда улар юксак рақобатбардошлиги билан ажралиб туради. 
– Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавотлар саломатлик учун ғоят муҳим бўлган микроэлементлар ва озиқ-овқат рационида ўрнини алмаштириб бўлмайдиган турли биологик моддаларга бойлиги, юқори сифати, экологик тоза ва хавфсизлиги, рақобатбардошлиги билан бошқа минтақаларда етиштирилган ана шундай маҳсулотлардан сезиларли даражада юқори туради, – дейди Халқаро ёнғоқ ва қуруқ мевалар бўйича кенгаш раиси ўринбосари Пино Калкагни. – Ўзбекистонда етиштирилаётган меваларга дунё мамлакатларида талаб жуда катта. Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистон қуруқ мевалари ва ёнғоқлари экспорти ҳажми 5 карра ортгани бунинг ёрқин далилидир. Мамлакатингизда озиқ-овқат саноатининг мазкур йўналишини янада ривожлантиришнинг салоҳияти катта. Серқуёш ўлкангизда етиштириладиган меваларни, айниқса, қора майизни яхши кўраман. Мазкур ярмарка Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятлари, захира ва салоҳияти билан янада яқинроқ танишиш, замонавий технологияларни жалб этиш, ҳамкорлик ўрнатиш, фикр ва тажриба алмашишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

17.JPG
   
Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дунёдаги ўнта етакчи давлат қаторида туради. Бугун халқимиз эҳтиёжидан ортиқча 180 турдан зиёд мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотлар АҚШ, Бразилия, Вьетнам, Индонезия, Кипр, Македония, Малайзия, Мўғулистон, Норвегия, Россия, Саудия Арабистони, Словакия, Таиланд, Хитой, Япония каби саксондан ортиқ мамлакатга экспорт қилинмоқда. Соҳада олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар самарасида экспорт жўғрофияси кенгайиб, ҳажми тобора ошмоқда. 
Мамлакатимизда йилига 17 миллион тоннадан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, уларнинг 4 миллион тоннадан зиёди экспорт қилинади. Ўтган йили юртимизда 12 миллион 592 минг тонна сабзавот ва картошка, 1 миллион 850 минг тонна полиз маҳсулотлари, 1 миллион 556 минг тонна узум, 2 миллион 731 минг тонна мева етиштирилди. 
Қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш, етиштирилган маҳсулотларни сақлаш инфратузилмасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 230 корхона, 77 минг 800 тонна сиғимга эга бўлган 114 янги совутиш камераси ташкил этилди ва модернизация қилинди. Мамлакатимизда мева-сабзавотларни сақлашнинг умумий қуввати 832 минг тоннага етказилди. Натижада йил давомида нархларнинг ошиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш имконияти яратилди. 
Ҳозирги кунда экин майдонлари оптималлаштирилиб, ҳосилдорликни оширишга эътибор қаратилмоқда. Янги боғ ва токзорлар барпо этилиб, уларга селекционер олимларимиз яратган ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли навлар экилмоқда. Сўнгги йилларда қарийб 100 минг гектарда мевали боғ ва токзорлар барпо этилди. Кейинги уч йилда 22 минг гектардан зиёд майдонда интенсив боғ ташкил қилинди. Уларни яратишда асосан тоғ ва тоғолди ҳудудлари, шунингдек, сув тақчил ерларда пайвандтагларга пакана илдиз-бўғиз қўйиш йўли билан етиштирилган кўчатлардан фойдаланиш технологияси кенг жорий этилмоқда. Бундай боғлар икки йилда ҳосилга кириб, олтинчи йили гектаридан 50-60 тоннагача мева бериши билан ажралиб туради. 
Селекционерларимиз яратган иқлим шароитимизга мос, қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг 170 дан ортиқ нави, мева ва резавор экинлар ва узумнинг 175 нави парваришланмоқда. Бунда пахта майдонлари қисқариб, мева-сабзавот, полиз ва узум етиштиришга ихтисослашган майдонларнинг кенгайиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундай ишлар натижасида 2020 йилга бориб картошка етиштириш 35 фоизга, сабзавот 30, мева ва узум 21,5 фоизга ошиши кутилмоқда. Замонавий технологиялар асосида мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ташқи ва ички бозорда талаб юқори бўлган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини 2030 йилда 5,7 карра ошириш имконини беради. 
14.JPG 

Ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш ва турини кенгайтириш ҳисобидан қишлоқ хўжалиги секторининг экспорт салоҳиятидан тўлиқ ҳамда самарали фойдаланиш мақсадида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ва “Ўзагроэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ташкил этилиб, юртимизда етиштирилган мева-сабзавотларни экспортга етказиб бериш бўйича уларнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгиланди. 
Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад хорижликларни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида эришилаётган ана шундай юксак самаралар билан яқиндан таништириш, мамлакатимизда етиштирилаётган экологик тоза мева-сабзавотлар, полиз экинлари ҳамда уларни қайта ишлаш орқали тайёрланаётган турли хилдаги маҳсулотларни намойиш этиш, соҳада мавжуд маҳаллий ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги шериклар топиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада оширишдан иборат. 
Ярмаркада АҚШ, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Япония, Италия, Франция, Малайзия, Ҳиндистон, Россия, Латвия, Озарбайжон, Туркманистон, Эрон, Афғонистон, Қозоғистон каби қирқдан зиёд мамлакатдан кўплаб халқаро савдо ташкилотлари, савдо-саноат палаталари, қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган вазирлик ва идоралар, логистика компаниялари, мамлакатимизнинг мева-сабзавотчилик соҳасида иш юритувчи корхоналари иштирок этмоқда. 
– Ҳамкорлигимиз барча соҳаларда изчил ривожланаётгани бизни ғоят қувонтиради, – дейди Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Сергей Левин. – Ўзбекистон Россиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги анъанавий ва муҳим шеригидир. Мамлакатингизда барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавотчилик соҳаси ҳам изчил ривожланмоқда. Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини янада ошириш, узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдормиз. Мазкур ярмарка мамлакатларимиз ўртасидаги соҳага оид ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконини беради. 
Халқаро форум озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг барча замонавий йўналишларини ўзида мужассам этган. Унда ҳўл ва қуруқ мевалар, цитруслар, сабзавотлар, кўкатлар, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлар, ёнғоқлар, зираворлар, ичимликлар, қадоқлар ва қадоқлаш технологиялари, транспорт ва логистикага оид кўплаб бўлимлар ишлаб турибди. 
Мамлакатимиздаги қулай сармоявий муҳит хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий муносабатларни янада кенгайтириш, барча соҳага замонавий технологияларни жалб этишда муҳим омил бўлаётир. Хусусан, мева-сабзавотчилик соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган кўплаб корхоналар самарали фаолият юритмоқда. 

Ўзбекистон мева-сабзавотчилик соҳаси вакилларининг маҳсулотлари мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган компаниялар экспозицияларида кенг ўрин эгаллаган. “Agro Sweet Plus”, “Afruz-Kamol-Nabi”, “Delta Ekspress”, “Fergana Agroexport Biznes”, “Qashqadaryo Agroeksport Info”, “Different Med”, “Business Diamond Invest” корхоналари шулар жумласидандир. Улар кенг турдаги мева-сабзавот маҳсулотларини намойиш қилиб, ўз хизматларини таклиф этмоқда. 

– 2008 йилдан буён фаолият юритаётган компаниямиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, мева-сабзавотларни қуритиш ва уларнинг савдоси билан шуғулланади, – дейди Наманган шаҳридаги “Afruz-Kamol-Nabi” масъулияти чекланган жамиятининг тижорат ишлари бўйича директори Собит Нўъмонов. – Мамлакатимизда тадбиркорлар фаолиятини ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Корхонамиз ишлаб чиқариш жараёнига замонавий технологияларнинг жалб этилиши йилига 25 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш имконини бераётир. Маҳсулотларимизга хорижда ҳам талаб катта. Уларнинг экспортини кенгайтиришни режалаштирганмиз. Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси шу жиҳатлари билан бизга жуда маъқул бўлмоқда. 
Ярмарка доирасида экспортчилар ва Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари харидорлари ўртасида ўзароучрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиши, тадбир иштирокчиларининг мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар, интенсив боғлар, музлаткичли омборлар билан танишуви режалаштирилган. 
 – Ташкилотимиз Ўзбекистон билан кўплаб соҳаларда қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда, – дейди Осиё тараққиёт банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Такео Кониши. – Ҳамкорлигимизнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири ирригация тизимини модернизация қилишга қаратилган лойиҳалардир. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга, фермер ва ишбилармонларга имтиёзлар яратишга, мева-сабзавотчилик тармоғини тараққий эттиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бундай юксак эътибор Ўзбекистон иқтисодиётининг муттасил ривожланишида муҳим омил бўлаётир. Мамлакатингиз билан бундан кейин ҳам ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни ҳаётга изчил татбиқ қилишда фаол иштирок этиш ниятидамиз. 
Ушбу анжуман мамлакатимиз ишбилармонлари ва чет эллик ҳамкорлар ўртасида музокаралар ўтказиш, тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорлик истиқболларини белгилаш, икки томонлама манфаатли шартномалар имзолаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, жаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг йўналишлари ва ривожланиш истиқболларини таҳлил этиш, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади. 
Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев сўзга чиқди. 
 

 

Нодира Манзурова, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси чорлайди

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 8 июндаги “XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади. 

    2016-10-04 15:38:30847
  1. 2016 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистонда 53,1 минг тонна сабзавот етиштирилди

    Вазирлар Маҳкамасининг "2016 йилда мева-сабзовот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида" 2016 йилнинг 4 январидаги 1-сон қарорига мувофиқ жорий йилда 10 млн 458 минг тонна сабзавот, 1 млн 980 минг тонна полиз экинлари, 2 млн 833 минг тонна картошка, 2 млн 874 минг тонна ҳўл мева, 1 млн 601 минг тонна узум маҳсулотлари етиштириш белгилаб олинган, деб хабар беради  kun.uz.

    2016-05-28 20:23:131061
  1. Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи бино очилди

    Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи офис биноси очилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

    2016-05-29 18:56:521116
  1. Бухоролик боғбон битта дарахтдан икки хил мева олмоқда

    Бухоро вилояти, Жондор тумани Зарафшон қишлоғида истиқомат қилувчи Назрулло Норовнинг боғида узум, олма, ўрик, шафтоли, нок ўсади. Унинг фаолияти ҳақида ЎзА ҳикоя қилади.

    2016-07-19 09:34:48817

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz