NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Лука Модрич "Реал"дан кетадими? 20:49 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Бу йилги “Олтин тўп”га асосий даъвогарлардан бири бўлган “Реал”нинг 33 ёшли аъзоси Модрич клубидаги ҳолатдан норози ва Мадрид клубидан кетиш истагини билдирган. “Интер” раҳбарияти ёз ойида хорватиялик форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.
Батафсил
Давлат солиқ бошқармаси назорат тадбирлари: бир кунда 250 миллион сўмга яқин ноқонуний товарлар савдосига чек қўйилди 20:27 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқаро Фозилжон Тўхтабоевга тегишли умумий қиймати 130 миллион сўм ва фуқаро Акбарали Маматхоновга тегишли умумий қиймати 20 миллион сўмга тенг маҳсулотларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Шунингдек, чортоқлик Носиржон Ҳакимовнинг  ҳам тегишли ҳужжатларсиз чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди. Пировардида, ҳуқуқбузарнинг жами 18 миллион 200 минг сўмлик ноқонуний товарлари вақтинча олиб қўйилди.
Батафсил
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари Россиянинг етакчи матбаа заводи директори билан учрашди 19:07 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
1850 йилда ташкил этилган мазкур фабрика қоғоз ва қоғоз саноати соҳасидаги қадимги корхоналардан бири ҳисобланади. “Маяк Канц” заводи бугунги кунда нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам мактаб дафтарлари, умумий дафтарлар ишлаб чиқарувчи Россиядаги энг йирик корхоналардан биридир.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия таълим форуми бошланди 11:43 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Россия таълим форуми бошланди. Мазкур йирик халқаро форум давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида ўтказилмоқда. 
Батафсил
Мингбулоқлик фирибгар 10 минг доллар билан қўлга тушди 11:11 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги “Шуҳрат Абдулқосимович” фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.М. катта миқдордаги маблағни қўлга киритиш илинжида фирибгарлик қилаётган пайтда қўлга олинди.

Батафсил

Ўзи хон, кўланкаси майдон «Дамас»чилар

Сентябрь 16
19:11 2016

Бир “Дамас” кабинасига унинг ҳайдовчиси “бир бекат 500 сўм” деб ёзиб қўйибди. Бири эса, “ашейдан машейгача 1000 сўм” деган ёзув илиб олган. Бундан оддий йўловчиларнинг фиғона фалакка чиқади. Бу масалани тартибга солса бўладими? - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги 303-сонли қарорида йўловчи ташиш фаолияти билан фақат тегишли тартибда рўйхатдан ўтган ҳолда лицензияга эга шахслар шуғулланиши белгилаб қўйилган. Шу мақсадда вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда “Ўзавтодарётранс” агентлигининг ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тезкор гуруҳлар томонидан  белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмаётган ҳайдовчиларни аниқлаш ва қонунбузарларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди вилоят Давлат солиқ бошқармаси бош инспектори Абдулазиз ТУРСУНОВ. - Чунончи, 2006 йил 9 мартдаги 303-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган “Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низом ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режасига асосан, ҳамкорликда қатор тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилди. Чунончи, жорий йилнинг  ўтган даврида тегишли идора вакиллари билан ҳамкорликда 545 маротаба ўтказилган рейд тадбирлари давомида 2134 та қонунбузиш ҳолати аниқланди ва ҳуқуқбузарларга нисбатан 2 млрд. 318 млн. сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилиб, 26 та жиноят иши қўзғатилди…

Шундайлардан бири Наманган шаҳрида яшовчи, фуқаро Шокиржон Ҳомидов бўлиб чиқди. У у ўзига тегишли бўлган «Дамас» русумли, давлат рақами 50В 812 СА бўлган автомашинасида тегишли ҳужжатларсиз, яъни лицензиясиз, йўл варақасиз ҳамда юридик шахс билан шартнома тузмасдан аҳолига пуллик хизмат кўрсатган.

Уйчилик Абдулазиз Турғунов эса давлат рақами 50С 189LA  бўлган «Дамас»ида  “Ким билиб ўтирибди, йўл кўп-ку…”, қабилида иш тутиб, йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлгани ҳолда шаҳар ичида аҳолига транспорт хизмати кўрсатаётганида ЙҲХБ ва давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан ушланган.

 

Илҳомжон ЖУМАНАЗАРОВ,

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар. 

Мавзуга оид

  1. Шоҳруҳ Хон фан доктори даражасини олди

    Болливуд юлдузи Шоҳруҳ Хон  Ҳайдарободдаги Мавлоно Озод Миллий Урду Университетининг фахрий фан доктори даражаси соҳиби бўлди деб хабар қилди  NEWS18 сайти.

    2016-12-26 15:16:22523
  1. Муҳаммад Али ўзи туғилиб ўсган Луисвилл шаҳрида ерга қўйилади

    АҚШда оламдан ўтган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг жасади ўзи туғилиб ўсган жой – Кентукки штатининг Луисвилл шаҳрига олиб келинган.

    2016-06-06 11:38:191091
  1. Ёшларга кенг майдон керак...

    Ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бораётган каналларни бошқарувчилари асосан мўмай даромад илинжида иш олиб боришади, тармоққа жойланган медиа махсулотни қанчалик кўп одам томоша қилса, кенг аудиторияни ўзига жалб қила олса даромад ҳам ортиб боради. Қандай қилиб дейсизми?

    2017-10-31 18:16:313432
  1. Бетартиб «Дамас»чилар

    …Йўлдан ўтиш учун кутиб турган пиёда олдига яқинлашган «дамас»чи сигнал беради-да, қўли билан нималарнидир ишора қилиб ўтиб кетади.

    2016-09-16 18:57:20980

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz