NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил
Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди 17:53 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддинов 76 ёшида вафот этди.

Батафсил

Ватан десам, тилимдан бол томади

Октябрь 21
18:12 2018
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган тумани кенгаши томонидан тумандаги 13-умумтаълим мактабида 21 октябрь -Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Она тилим – жону дилим” шиори остида ижодкорлар билан маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.
 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими, туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда элимиз ардоғидаги шоирлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, устоз-муаллимлар, иқтидорли ўқувчилар иштирок этдилар.
 
 
Бадиий анжуманда мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Йўлдошали Давлатов, ЎзМТДП Наманган тумани кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ҳасанбой Холиқов сўзга чиқиб, 1989 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақидаги” Қонуни қабул қилиниши миллатимизнинг миллий ўзликни англаш сари ташлаган дадил қадами бўлганлигини эътироф этдилар.
 
Дарҳақиқат, 29 йилдан буён юртимизда 21 октябрь санаси ўзбек тилига бўлган чексиз ҳурмат, маънавиятимизга, миллатимизга бўлган юксак эътибор намунаси сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.
 
 
- Она тилимизни қадрлаш, асраб-авайлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Зеро, тилимизни асраш ва ривожлантириш - миллатнинг юксалиши демакдир, - деди “Миллий тикланиш” партияси туман кенгаши раҳбари Ҳасанбой Холиқов. – Партиямизнинг сайловолди Платформасида давлат тилини янада бойитиш ва такомиллаштириш, тил маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳамда оммавий муомалада ўзбек адабий тили меъёр ва қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш устувор вазифа сифатида белгиланган.
 
 
Тадбирда мактабнинг иқтидорли юқори синф ўқувчилари, "Ёш адабиётчи" тўгараги аъзолари тайёрлаган чиқишларида она тилимизни мадҳ этувчи, унинг софлигини сақлаш ва эъзозловчи шеърларни ифодали тарзда айтиб бердилар. Учрашувга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Дилором Эргашева ва Ҳаёла тахаллуси билан ижод қиладиган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими адабий маслаҳатчиси, шоира Руқия Ғозиеванинг ташрифи чинакамига дилдан суҳбату мунозараларга айланиб кетди.
 
Ҳаёла ижодига мансуб “Ўзбек тилим” шеърини тадбир иштирокчилари қарсаклар билан қарши олдилар. Бу шеърдан шундай хулоса келиб чиқадики, Ўз она тилини ҳурмат қилган одамгина бошқа тилни ҳам ҳурмат қилади, уни сидқидилдан ўргана олади. Зеро, она тилисиз инсоннинг маънавий-руҳий илдизлари соғлом бўлмайди.
 
 
- Тил миллат руҳи, маънавиятимиз кўзгусидир. Шу боисдан ҳам она тилимизга биз доимо чуқур ҳурмат билан ёндашишимиз лозим. Чунки, тил - миллий мерос. Ҳар бир ҳалқнинг ўз маданий услуби бўлганидек тил ҳам асралиши ва ҳурмат қилиниши керак бўлган буюк бойликдир. Тассуфки, бугунги кунда ўзбек тили абгор ҳолга келиб қолган десак адашмаган бўламиз, - деди шоира Дилором Эргашева. – Тилимиз жуда бой, лекин биз ғарибмиз. Кейинги пайтларда тилимиздан латиф сўзларимиз йўқолиб бормоқда. Айниқса, ёш ўғил-қизларимиз “Ассалому алайкум!”, “Марҳамат”, “Кечирасиз”, “Хуш келибсиз” каби миллий қадриятларимиз, юксак обоб ахлоқимиз мезонига айланган каломларни истеъмолимизда кўпроқ фойдалансак, она тилимизга шунчалик эҳтиром кўрсатган бўламиз.
 
Тадбирда сўзга чиққанлар она тилимизни қўпол бузиш ҳолатлари ҳали ҳанузгача орамизда учраб турганлигини ташвиш билан қайд этишди. Жамоат жойлари, бино ва иншоотлар, савдо ва хизмат кўрсатиш масканларига жойлаштирилган айрим реклама воситаларида эътиборсизлик билан  ёзилган кўплаб имло хатолари учраётганлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Бунинг оқибатида эса адабий тил меъёр ва қоидалари бузиб ёзилган хатоликлардан миллий қадриятларимизга зид маънодаги сўзлар келиб чиқмоқда.
 
Таниқли ижодкорлар даврасида қизғин кечган учрашувда мактаб муаллимлари ва ўқувчилари миллий маънавиятимизни кенг тарғиб этиш, ёшларда ижодкорлик ва ақлий салоҳиятни шакллантириш, инновацион ғоя ва ташаббуслар сари илҳомлантириш бўйича берган саволларига бафурча жавоб олдилар.
 
Оқилхон Дадабоев,
журналист.
 

Мавзуга оид

  1. Ватан шаънини улуғлаш – энг буюк бахт

    Пойтахтимизда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида август-сентябрь ойларида бўладиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегациясини кузатиш маросими бўлди. 

    2016-07-22 14:16:10992

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz