NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

"Ватанпарвар" ўқитиш тизимида инновацион технологиялар

Июнь 29
12:26 2018
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти ҳудудий кенгаши тасарруфидаги Наманган автомобиль мактабида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш жараёнларига фан-техниканинг сўнгги ютуқларини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 
 
Айни пайтда кенгаш тасарруфида Наманган автомобиль мактаби, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, шаҳар ва туман кенгашлари қошида 11 ўқув спорт-техника клуби ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, малакали ҳарбий мутахассислар тайёрлаш бўйича изчил фаолият кўрсатмоқда. 
Наманган автомобиль мактаби ва туманлардаги ўқув спорт-техника клубларида Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланган дастур асосида Қуролли Кучларимиз учун икки босқичда “ВС” тоифали ҳарбий ҳайдовчи, дизелист-электрик, чавандозлик бўйича мутахассислар тайёрланади.
 
 
Ҳарбий ҳайдовчиларнинг малакали мутахассис бўлиб етишиши учун мактабда кенг имкониятлар яратилган. Техник жиҳатдан шай ҳолдаги 30 дан ортиқ транспорт воситаси курсантларнинг ҳайдовчилик маҳоратини оширишга хизмат қилмоқда. Ўқув-амалиёт хоналари, автотренажёр, автолаборатория уларнинг амалий ва назарий билимларни уйғун ўзлаштиришида муҳим аҳамият касб этмоқда.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
 
 
Ўтган давр мобайнида ташкилотнинг барча ўқув ва спорт муассасаларида моддий-техник базани модернизация қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Барча туманларда ташкилот тасарруфидаги бинолар таъмирланди, ўқув хоналари замонавий ўқув-машғулот жиҳозлари, техник воситалар билан таъминланди. Ўқув ва имтиҳон хоналарига 104 аудио-видео кузатув мосламаси ўрнатилгани назарий машғулот ва имтиҳонлар шаффофлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
“ - Учқўрғон тумани ўқув спорт-техника клуби учун янги ўқув биноси қуриб берилгани соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор ифодасидир”, – дейди “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Аълохўжаев. “ – Икки қаватли бинода юқорида айтиб ўтилган инновацион ўқув технологиялари билан жиҳозланган 8 ўқув хонаси, замонавий автотренажёр ва якуний имтиҳон олиш хоналари мавжуд. Ҳар бир ўқув хонасида 25 нафар ўқувчининг замонавий билим олиши учун барча шароит яратилган. Жумладан, синфхоналар компьютер, видеоплейер, телевизор, “Smart board M-600” русумли интерактив анимацион доска каби замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланган”.
 
 
Синфхоналар “Нексия” автомобилининг қирқимли макети, енгил ва юк автомобилларининг ишчи механизмлари, светофор ҳамда шаҳар макетлари, автомобиль қисмлари кўргазмаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги белгилари сингари ўқув-амалий кўргазмали қуроллар билан жиҳозлангани ўқувчиларнинг назарий билимини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчилар ҳайдовчилик маҳорати бўйича олган сабоғини автотренажёр машғулотларида мустаҳкамлайди.
 
 
Ташкилот автомобиль саройини янги транспорт воситалари билан тўлдириш бўйича тузилган шартнома асосида 3 “Матиз”, 7 “Нексия” автомобили сотиб олинди. Йил якунига қадар режада белгиланган яна 10 машина босқичма-босқич келтирилиб, ўқув машғулотларида фойдаланишга берилади.
Айни вақтда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майда қабул қилинган “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар устида иш олиб борилмоқда.
 
Акрамжон Сатторов,
журналист.
Раҳмонжон Мамадалиев олган суратлар.

Мавзуга оид

  1. Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари бутун Ўзбекистон бўйлаб очилади

    Ҳар бири 240 ўринга эга марказлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва касблар бўйича бепул қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан шуғулланади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган фуқароларни ўқитиш муддати бир йилгачани ташкил этади.

    2017-04-18 11:15:14629
  1. Наманган вилояти соғлиқни сақлаш тизимида янги раҳбарлар тайинланди
    Наманган вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига лавозим тайинловлари амалга оширилди.
    2018-09-27 19:47:031644
  1. Чустлик Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон инновацион ривожлантириш вазири бўлди

    Дунёда илк маротаба ғўзада “ген-нокаути” (генларни “ўчириб қўйиш”) технологияси асосида ғўзанинг бир қанча трансген формаларини яратишга эришди. Шунингдек, бошқа кўплаб ўсимликлар намуналарини молекуляр-генетик таҳлил қилиш имконини берувчи самарали молекуляр методларни ишлаб чиқди. 33 ёшида фан доктори даражасини олди.

    2017-11-30 09:21:092817

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz