NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

"Ватанпарварлик ойлиги": Наманганда ўқ отиш мусобақаси

Декабрь 25
15:39 2018

Наманган автомобиль мактабига қарашли “Ўқ отиш тири”да Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги”​ доирасида ёшлар ўртасида спортнинг “пневматик қуролдан ўқ отиш” тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси бўлди.

Мазкур мусобақада вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 145 нафар спортчи ғолиблик учун ўзаро баҳс юритишди. Дарвоқе, иштирокчиларниннг 77 нафари ўғил болалар, 68 нафари қиз болалардан иборат бўлиб, улар 10 ёш ва ундан катталарни ташкил қилди.

Дарвоқе, мусобақада иштирок этган “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталининг фото-мухбири, Наманган муҳандислик-технология институти талабаси Ҳамдам Мамадалиев ҳам мерганлик бобида маҳоратини намоён этиб, ғолиб-совриндорлар қаторида эътироф этилди.

Қизғин тарзда ўтган биринчиликнинг якуний натижаларига кўра, вилоят техник ва амалий турлари маркази жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. 2-ўринни Наманган автомобиль мактаби вакиллари эгаллашди. Мусобақда кучли учликни Косонсой тумани жамоаси якунлаб беришди.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида “Ватанпарвар”​ ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Аълохўжаев ғолиб спортчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

Ҳотамжон Мамадалиев олган суратлар.

© namnews.uz

 

Мавзуга оид

  1. Наманганда "Пневматик қуролдан ўқ отиш" тури бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи юқори савияда ўтказилди

    Наманган автомобиль мактабида Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши, республика техник-амалий спорт турлари маркази томонидан мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига бағишлаб, спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи ўтказилди. Унинг ҳал қилувчи тўртинчи босқич беллашувларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 110 нафар иқтидорли ўғил-қиз қатнашди.

    2016-08-24 17:46:34971
  1. "Ёшлар ойлиги" манфаат келтиради-ми?

    Бир ой давом этадиган “Ёшлар ойлиги” чин маънода ёш авлодни ўйлантириб келаётган кўплаб масалала ва муаммолар ечимига хизмат қиладиган, аксарият саволларга амалий жавоб берадиган, бир сўз билан айтганда, ёшларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштирадиган, эртамиз эгаларининг қалбида ишонч уйғотадиган, энг муҳими Ўзбекистон ёшлар иттифоқига бўлган меҳру-муҳаббатини оширадиган манфаатли ва фойдали тадбирга айланмоғи лозим.

    2018-06-04 04:44:461088
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101376
  1. Наманганда авиамоделчилар мусобақаси

    Наманганда корд авиамодели бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва ўсмирлар ўртасида мамлакат биринчилиги мусобақалари якунланди. 
     

    2016-06-08 09:54:391069
  1. Наманган бўйлаб 78 километр: Ватанпарварлик автоюриши
    Шаҳар ва туманлар марказий кўчалари бўйлаб, давлатимиз байроғи, чуқур мазмун мужассам шиорларга безатилган автокарвоннинг ўтишини минглаб юртдошларимиз ҳавас билан кузатдилар.  
    2019-01-14 20:33:21179

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz