NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа) 12:50 21/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.

Батафсил
Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 18:08 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони 12:38 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

Батафсил
Наманганда ҳам автомобиллар ишлаб чиқарилади: "Хёндэ" автозаводига тамал тоши қўйилди! 22:31 19/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 17 ноябрь. Бу кун Наманган ва наманганликлар ҳаётида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган унутилмас кун сифатида сақланиб қолди. Боиси, Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил
Билдиргилар тахтаси 17:25 19/11/2018
Батафсил

Видео: Тоҳир Йўлдошнинг акаси 23 йиллик жазо муддатидан сўнг озодликка чиқди

Январь 09
16:27 2018

Наманган шаҳридаги Амир Темур номли маҳалла фуқаролар йиғинида профилактика инспектори ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда ўтган йил якуни бўйича маҳаллада 2 та жиноят содир этилгани, бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан биттага камайган бўлса ҳам, 2,3 минг аҳоли истиқомат қиладиган ҳудуд учун салмоқли эканлиги таъкидланди.

Ундан кейинги муҳокамада яқинда жазо муддатини ўтаб қайтган Зоҳид Йўлдошев ҳам иштирок этди.

«Жазо муддатини ўтаб, ўтган йил октябрида озодликка чиқдим. 23 йил мобайнида нима иш ўтган бўлса, ортда қолиб кетди. Яқинда Президентнинг 4,5 соатли мурожаатини эринмай охирига эшитдим. Юртбоши халқ ғамида ҳаракат қиляпти, олиб борилаётган сиёсат, қилинаётган иш халққа маъқул бўляпти. Менга ўхшаб адашганлар кўзини очадиган пайт келди.

Новвойхона очдим, ҳозир шуни юргизиб турибман. Келгусида кондитер цехи ташкил этмоқчиман. Ҳокимликдан келишди, бўш майдонларни таклиф қилишди. Мақсад — эл корига ярайдиган инсонлар қаторида бўлиш», — дейди Зоҳид Йўлдошев. 

Зоҳид Йўлдошев бир пайтлар ўзини «Ўзбекистон ислом ҳаракати етакчиси» деб эълон қилган Тоҳир Йўлдошевнинг акаси. ОАВ Тоҳир Йўлдошев 2009 йили Покистонда, АҚШ учувчисиз учиш қурилмаси берган зарба оқибатида ҳалок бўлганини хабар қилганди.

Темурмалик Воҳидов,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали махсус мухбири

Мавзуга оид

  1. "Пахтакор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқди

     Эндиликда жамоага бош мураббий вазифасини Григорий Колосовский бажаради.

    2016-05-29 19:01:32936
  1. Тоҳир Усмонов: «Профессионалликка «Бока Хуниорс» билан эришмоқчиман» (Архив)

    Бундан бир неча кун олдин юртимиз ОАВларида шов-шувли янгилик пайдо бўлди: ўзбекистонлик ёш футболчи Аргентинанинг машҳур «Бока Хуниорс» клуби тизимида, аниқроғи, ушбу жамоанинг АҚШдаги U-23 филиалида тўп сўрадиган бўлди. Мазкур хабар жамоатчилик ўртасида етарлича қизиқиш уйғотганини инобатга олиб, «Фейсбук» тармоғи орқали бу футболчи, яъни Тоҳиржон Усмоновни қидириб топиб, у билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. Ўйлаймизки, кўпчилик учун нотаниш бўлган ушбу футболчининг фикр­лари ҳеч бир спорт мухлисини бефарқ қолдирмайди.

    2016-10-10 09:20:37956
  1. «Ҳасанбойнинг ғалабасидан сўнг бутун маҳалла кўчада». Олимпиада чемпиони Дўстматовнинг хонадонида

    Ҳасанбой Дўстматов 49 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга кўтарилиб, Ўзбекистоннинг Рио—2016 ўйинларидаги биринчи, мамлакатнинг Олимпиадалардаги олтинчи медалини қўлга киритди.

    2016-08-15 08:43:24842
  1. Ботирали Мамажонов америкалик боксчи устидан муддатидан аввал ғалаба қозонди

    Боксчи Ботирали Мамажонов профессионал рингдаги дебютидан буён мағлуб бўлгани йўқ.

    2016-10-17 18:25:26807
  1. Тоҳир Йўлдошнинг қора қилмишлари очиб ташланган "Муқаддас истак" фильми трейлери эълон қилинди

    Режиссёр Ҳилол Насимов томонидан суратга олинган "Муқаддас истак" фильмида шу воқеалар маҳорат билан тасвирга олинган.

    2017-02-05 10:01:001357

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz