NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТДАН САҚЛАНИНГ

Сентябрь 17
17:39 2016

Куз фасли айрим касалликлар авж оладиган  палла ҳисобланади. Жумладан, вирусли гепатит ҳам шулар қаторига киради. Вирусли гепатит – юқумли касаллик бўлиб,  кучсиз ошқозон-ичакдаги ва овқат ҳазм қилишдаги бузилишлар, ич сурилиши,  тана ҳароратининг кўтарилиши, қайт қилиш, қорин оғриши ва жигардаги ўзгаришлар билан намоён бўлади.

Бу хасталикнинг бешта асосий тури бўлиб, шундан А, Е турлари ошқозон-ичак (энтерал) йўли билан, яъни вируслар оғиз орқали ичакларга тушганда юқади. Гепатитнинг В, С, Д турлари эса парентерал йўл орқали, яъни, терининг жароҳатланган қисмига жарроҳлик ва бошқа инъекциялар ўтказилаётганда, табиий йўл (жинсий алоқа пайтида) орқали юқиши мумкин.

Бундан ташқари, гепатит В вируслари онадан болага ҳомила ривожланаётганда ва туғиш жараёнида ўтади. Энтерал гепатитларнинг асосий юқиш механизмида сув, озиқ-овқат ва маиший мулоқот йўллари ҳам сабаб  бўлади. Асосан чиқинди билан ифлосланган ичимлик суви касалликнинг эпидемик тусда тарқалишига замин яратади.

Гепатит А ва Е нинг мавсумий кўпайиши кузги-қишки, иссиқ иқлимли мамлакатларда  ёғингарчилик пайтларида содир бўлади. Бу турдаги гепатитлар асосан аҳолининг сифатли ичимлик суви билан таъминланмаганлиги оқибатида келиб чиқади. Яъни, касаллик қўзғатувчи вируслар билан зарарланган сув манбаларидаги сувни қайнатмасдан истеъмол қилиш натижасида юқади.

Касаллик пайдо қилувчи вирусларнинг тарқалиш ва юқиш йўллари турли-туман бўлгани учун ҳам профилактика чоралари мураккабдир. Бинобарин, вирусли гепатитнинг олдини олишда фақат тиббиёт ходимлари олиб борадиган ишлар етарли эмас. Бунда кенг омманинг билими, санитария маданияти ва профилактика тадбирларини амалга оширишдаги фаол иштироки жуда муҳимдир.

Касалликнинг олдини олишда аввало уни тарқатувчи манбани, яъни беморни ва вирус ташувчи шахсларни аниқлаш ҳамда улардан атрофдагиларга тарқалмаслиги чораларини кўриш зарур.

Ҳар бир инсон озода, саранжом-саришта бўлиши, уй-рўзғор буюмларини, идиш-товоқ ва кўрпа-тўшакларни тоза тутиши, ахлат ва чиқиндиларни тегишли жойга тўплаб, вақтида зарарсизлантириши керак. Фақат қайнатилган сув ичиш, сув манбаларини ифлослантирмаслик керак.

Болалар муассасаларида, кўпчилик фойдаланадиган биноларда, жамоатчилик транспортида ва озиқ-овқат дўконларида, ошхоналарда тозаликка риоя қилиш ва умумий санитария қоидаларини бажариш ўткир юқумли меъда-ичак касалликларининг олдини олишда беморларга уколларни камроқ қилиб, уларни ичиладиган дорилар билан алмаштириш, қон ва сувдан тайёрланган препаратларни энг сўнгги чора сифатида қўллаш ҳам мақсадга мувофиқ.

Гепатит В нинг вируслари пичоқ, қайчи, устара ва бошқа хил сартарошлик асбоблари ҳамда татуировка қилиш учун ишлатиладиган ниналар, тиш чўткалари, хуллас, тери ва шиллиқ қаватни жароҳатлаши мумкин бўлган барча буюмлар орқали ўтиши мумкинлигини унутмаслик лозим. Касаллик  бемор ёки вирус ташувчи шахснинг сўлаги соғлом одамнинг салгина жароҳатланган териси ёки шиллиқ қаватига тушганда ҳам юқади.

Бундан ташқари, вирусли гепатит билан оғриган беморларда сурункали гепатит, ўт йўлларининг яллиғ-ланиши, жигар циррози кабилар учраб туришини эътиборга олсак, кундалик турмушда парҳезга риоя қилиш ва врач назоратида бўлишни тақозо этади. Баъзан беморлар муддатидан олдинроқ касалхонадан чиқиб кетишга ошиқадилар. Бундай ҳолда касаллик қайталанишини тушунмайдилар. Касаллик даврида жигарнинг бузилган жуда мураккаб фаолияти аста-секинлик билан бир неча ой мобайнида тикланади. Бу жараён айниқса, В ва С турларида кўпроқ кузатилади.

Фарзандларимизни гепатит А касаллигига қарши эмлатиш самарали натижа беради. Азиз ота-оналар, болажонларингизни гепатит А касаллигига қарши эмлатишга  эътиборсизлик қилманг. Бу билан сиз оилангиздаги саломатлик билан боғлиқ  жуда катта кўнгилсизликларнинг олдини олган бўласиз.

 Гавҳархон НИШОНОВА,

вилоят ДСЭНМ болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими мудири, олий тоифали врач.

Мавзуга оид

  1. Ёнғиндан офатидан сақланинг, зеро унинг олдини олиш ўзингизнинг қўлингизда  

    Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига доимо риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш бизнинг кундалик вазифамиз эканлигини ҳис қилган ҳолда иш ташкил этаётганимиз натижасида фуқаролардан раҳматномалар келаётгани бизни қувонтирмай қўймайди Зеро, бир нарсани унутмаслигимиз лозим: Ёнғиндан офатидан сақланиш, унинг олдини олиш ўзинмизнинг қўлимиздадир. Биз халқ хизмати бел боғлаганмиз, уларнинг розилиги йўлида амалий ишларга  доим камарбастамиз.

    2018-02-17 11:13:342225

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz