NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Лука Модрич "Реал"дан кетадими? 20:49 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Бу йилги “Олтин тўп”га асосий даъвогарлардан бири бўлган “Реал”нинг 33 ёшли аъзоси Модрич клубидаги ҳолатдан норози ва Мадрид клубидан кетиш истагини билдирган. “Интер” раҳбарияти ёз ойида хорватиялик форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.
Батафсил
Давлат солиқ бошқармаси назорат тадбирлари: бир кунда 250 миллион сўмга яқин ноқонуний товарлар савдосига чек қўйилди 20:27 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқаро Фозилжон Тўхтабоевга тегишли умумий қиймати 130 миллион сўм ва фуқаро Акбарали Маматхоновга тегишли умумий қиймати 20 миллион сўмга тенг маҳсулотларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Шунингдек, чортоқлик Носиржон Ҳакимовнинг  ҳам тегишли ҳужжатларсиз чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди. Пировардида, ҳуқуқбузарнинг жами 18 миллион 200 минг сўмлик ноқонуний товарлари вақтинча олиб қўйилди.
Батафсил
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари Россиянинг етакчи матбаа заводи директори билан учрашди 19:07 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
1850 йилда ташкил этилган мазкур фабрика қоғоз ва қоғоз саноати соҳасидаги қадимги корхоналардан бири ҳисобланади. “Маяк Канц” заводи бугунги кунда нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам мактаб дафтарлари, умумий дафтарлар ишлаб чиқарувчи Россиядаги энг йирик корхоналардан биридир.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия таълим форуми бошланди 11:43 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Россия таълим форуми бошланди. Мазкур йирик халқаро форум давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида ўтказилмоқда. 
Батафсил
Мингбулоқлик фирибгар 10 минг доллар билан қўлга тушди 11:11 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги “Шуҳрат Абдулқосимович” фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.М. катта миқдордаги маблағни қўлга киритиш илинжида фирибгарлик қилаётган пайтда қўлга олинди.

Батафсил

Яккатут бобо ҳақида нималарни биласиз?

Июнь 09
16:53 2018
Юртимиз табиати мўъжизаларга шу қадар бойки, баъзан ёнгинамизда, ҳар куни бир неча бор кўзимиз тушадиган мўъжизаларни сезмай ҳам қоламиз.
Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги Машад қишлоғида асрларни қаритаётган тут дарахти – Яккатут бобо (маҳаллий аҳоли уни шундай атайди) ҳам ана шундай ноёб воқеликлардан биридир. Агар Президентимиз эътибор қилмаганларида, эҳтимол, вилоят ҳудудида шундай азим дарахт борлигидан кўпчилик ҳамон бехабар юрган бўлармиди?!
Ўшанда, яъни 2015 йили, ҳали Бош вазир лавозимида ишлаётган Шавкат Мирзиёев вилоят фаоллари йиғилишида туризмни ривожлантириш борасидаги вазифалар ҳақида гапира туриб, тўсатдан “Наманганликлар орасида Яккатутни кўрганлар, биладиганлар борми?”, деб сўраб қолди. (Залдаги ноқулай безовталикдан тахмин қилиш мумкин эдики, Яккатутни биладиганлардан билмайдиганлар кўп эди.) “Ўша минг йиллик тут дарахти экотуризм йўналишига киритилса, арзийдиган табиат мўъжизаларидан бири, сайёҳлар эътиборини тортадиган чоралар кўрилса, мақсадга мувофиқ бўлади!”
Эртасига Яккатутни кўргани бордик. Яккатут бобо атрофи ҳукумат раҳбарининг енгилгина танбеҳларидан кейин томошага келганлар билан гавжум бўлиб қолган эди.
Дарҳақиқат, ушбу муаззам тут ҳар қанча йўл босиб бўлса-да, келиб томоша қилишга, соясида ўтириб тафаккур ва ҳайрат уммонига ғарқ бўлишга арзийдиган дарахт экан. Наманган давлат университети ўқитувчиси, педагогика фанлари номзоди Комилжон Абдуллаевнинг сўзларига кўра, бу тут дарахтининг ёши 1000 йил атрофида.
– Болалигимизда ҳам бу тутнинг салобати бугунгидай эди, – дейди Комилжон ака. – Бобомизнинг боболари ҳам невараларига тут экилганига беш юз йилдан ошгани ҳақида гапириб берган экан.
Ривоятларга қараганда, Норин дарёси мана шу Яккатут бобо пойидан оқиб ўтган. Айни шу тутга кемалар боғлаб қўйилган. Ҳазрати Хизир шу ердан ўтаётиб дарё бўйида тўхтайди ва асоларини ерга санчиб қўяди. Ана шу асо илдиз отиб, япроқ ёзади ва асрлар мобайнида униб-ўсиб, каттакон тутга айланади. Унинг сояси йўловчилар учун жазирамадан паноҳ бўлса, шиғил меваси “тут пишиғига етиб олсак, у ёғига яшаймиз”, дея оч-юпун яшаётганлар дардига дармон бўлган.
Яна бир ривоятга кўра, шу тут остида бир буюк аллома яшар, дам-бадам унинг ҳузурига турли юртлардан фозилу фузалолар келиб, нафис мажлислар қуришар экан. Шундай кунларнинг бирида дарё тўлқинланиб, шовуллаб уламолар суҳбатига ҳалақит берибди. Шунда ҳалиги аллома дарёга қараб қўл силтаб “Нари кет!”, дебди. Дарё ҳам дарҳол тутнинг пойидан чекиниб, ўзининг ҳозирги ўзанини эгаллабди. Норин дарёсининг номи ҳам шундан – “нари кет”дан шаклланган эмиш.
Яккатутнинг айланасига ўн тўрт кишининг қулочи зўрға етади. Бугун унинг атрофи обод қилиниб, табиатнинг жонли ёдгорлигига муносиб сайилгоҳга айлантирилган. Уни кўришга сиз ҳам бир келинг, вақтингиз, нақдингиз кетганига асло ачинмайсиз.
Акрамжон Сатторов,
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281390
  1. 40 йиллик тарихга эга бўлган "Навбаҳор" ҳақида нималарни биласиз?

    1992 йилдан эътиборан Ўзбекистон миллий чемпионати мусобақалари ўтказиб келинмоқда. «Навбаҳор» ўшандан буён олий лига баҳсларида мунтазам равишда қатнашиб келмоқда. Таъкидлаш жоиз, “Лочинлар” чемпионатда мунтазам иштирокчиси саналган кам сонли учта жамоасидан бири ҳисобланади.

    2018-04-29 13:20:05570
  1. Президентимиз Шоди бобо Хушбоқов хонадонида бўлди

    Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига сафари давомида Ангор туманидаги Занг гиламбоб қишлоғида Шоди бобо Хушбоқов хонадонида бўлди. Шавкат Мирзиёев Шоди бобо ва у кишининг умр йўлдоши Саломат момо билан оиланинг кундалик ҳаёти, фарзандлар ва набираларнинг тарбияси тўғрисида суҳбатлашди. 

    2017-02-10 18:17:08507
  1. “Солиқ ҳақида Сиз нимани биласиз?” номли викторина ўтказилди

    Аҳоли ўртасида, айниқса ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари орасида солиқ маданиятини кенг тарғиб қилиш, мазкур йўналишда кўникмаларни таркиб топтиришда турли хил викторина ҳамда кўрик-танловларнинг ўтказилиши  муҳим аҳамият касб этади. 

    2016-07-23 15:28:03775

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz