NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Якуний таҳлил: Наманган вилоятида маданий мерос объектларининг ҳолати қандай?

Ноябрь 03
18:34 2018
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан мамлакатимиз ҳудудлардаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш жараёнлари олиб борилди.
 
Наманган вилояти азалдан илм-фан ва маданиятнинг йирик марказларидан бири бўлиб келган. Бу заминдан кўплаб буюк олимлар, улуғ сиймолар етишиб чиққан. ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгаши томонидан вилоятдаги рўйхатга олинган 282 та маданий меърос объектининг  тегишлилик даври, мулк ва эгалик ҳуқуқи, эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, ер участкасининг майдони ва ундан фойдаланиш ҳолати, шунингдек, муҳандислик коммуникацияларининг мавжудлиги, объектнинг техник ҳолати, муҳофаза белгиси ҳамда объектда амалга оширилиши лозим бўлган асрашга доир ишлар ўрганилди.
 
- Вилоятимизда мавжуд моддий-маданий мерос объектларининг 163 таси археология ва 95 таси архитектура ёдгорликлари бўлса, 16таси зиёратгоҳ, 8 таси монументал ҳайкалдан иборат, -  дейди ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгаши матбуот котиби Дилноза Азизова. - Ҳудуддаги мавжуд маданий мерос объектларининг 124 тасида кадастр ҳужжати мавжуд бўлса, қолган 158 та объектда ҳужжатлар аниқланмади. 135 тасининг муҳофаза белгиси бор холос. Объектларнинг 103 таси эса жудаям аянчли аҳволда. Маданий мерос объекти сифатида рўйхатга киритилган, аммо ҳозирги кунда йўқ бўлиб кетган 22 та объект аниқланди.
 
Шунингдек, вилоятнинг айрим ҳудудларида ер ажратиш ва қурилишга рухсат беришда ёдгорликлар муҳофазаси ҳисобга олинмаётгани ва бу билан моддий маданий мерос объектларига зарар етказиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Хусусан, Норин тумани ҳудудидаги Учтепа, Учқўрғон тумани ҳудудидаги Номсизтепа, Чортоқ туманидаги Оқёртепа, Янгиқўрғон туманидаги Ўрдатепа ва Ғовазонтепа объектларида шу каби холатларга дуч келинди.
 
Вилоятда жами 26 та моддий маданий мерос объекти хусусиятига эга, лекин моддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилмаган объектлар аниқланди. Хусусан, Косонсой туманидан Чорсахоба масжиди, Ковутпўш, Саййид Жалолиддин Мақбараси, Наманган туманидан Куюк мозор зиёратгоҳи (Бузрук бува мақбараси), Саййид Эшон Охунд бува зиёратгоҳи, Ҳонобод Турсун ача жоме масжиди, Ғойибиназар (Ғойивералла), Шамсиддин валий зиёратгоҳи Йигитпирим зиёратгоҳи, Хожи Иброхимхон Эшон Бува зиёратгоҳи ҳамда Саййид Жалолиддин зиёратгоҳлари (қабристон), Поп туманидан Кичик хўжаобод жомеъ масжиди, Чилла ҳужра зиёратгоҳи, Ғойиб ота зиёратгоҳи, Кўк тўнли ота зиёратгоҳлари ҳам тўла ўрганиб чиқилди.
 
Уйчи, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида ҳам мана шундай аҳоли томонидан зиёрат қилиб келинадиган ва моддий маданий мерос объекти хусусиятига эга ўнлаб зиёратгоҳлар аниқланди.
 
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши ўрганиш давомида аниқланган таъмирталаб, ташландиқ ҳолга келиб қолган маданий мерос объектлардаги камчиликларни бартараф этишни ва бу борадаги барча масалаларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг навбатдаги сессияси кун тартибига олиб чиқиб, мазкур объектларни асраб-авайлаш, уларни ёш авлодга асл ҳолича етказиш, мақсадида ўз олдига манзилли чора –тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва буни тадбиқ қилишни режалаштирди.
 
Бу ўз навбатида Наманган вилоятининг зиёрат туризмини ривожлантиришда, унинг миллий қиёфасини сақлаб қолишда ҳамда ҳудудни сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш мақсадида қўйилган қадамдир.
 
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши ахборот хизмати.
 
 

Мавзуга оид

  1. Сарвар Отамуродов Маданият вазири билан учрашди: маданий мерос объектлари ҳолати танқидий муҳокама қилинди
    Учрашувда аксарият маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатлари қилинмагани, чегара ҳудудлари белгиланмагани ва улар муҳофазага олинмагани танқид қилинди. Кўп ҳолларда маданий мерос объектлари ҳудудлари қонунга зид равишда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзлаштириб олингани, маҳаллий ҳокимликлар томонидан маданий мерос объектлари ҳудуди ва уларга жуда яқин масофада қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат бериш жараёнининг кузатилаётгани миллий тарихимиз ва осори-атиқаларимизнинг завол топишига сабаб бўлаётгани таъкидланди. Чекка ҳудудларда жойлашган айрим зиёратгоҳларга олиб борувчи йўлларнинг носозлиги, инфратузилманинг мавжуд эмаслиги, кўплаб маданий мерос объектларининг эътиборга муҳтож эканлиги мамлакатимизда ички туризм ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётгани айтиб ўтилди. 
    2018-10-13 18:25:16737
  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45887
  1. Қонун ижроси таҳлил этилди

    Наманганда Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг вилоятдаги ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш натижаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

    2016-06-18 11:21:51831
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401750
  1. "Олтин мерос"нинг меросхўрлари ким? Ёки бир ярим аср аввал Наманганга илк техникани олиб кирган Қодирхўжа эшон уйининг бугунги аҳволи ҳақида

    Маданий мерос обьектлари, тарихий обидаларни сақлаш ва авайлаш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг номи қоғозда бору иши умуман йўқлиги, айнан шу Қодирхўжа Эшон уйининг ўн йиллардан бери аянчли ҳолатда ётгани билан исботлаш мумкин. Наманганлик меценатнинг уйида хожатхона қурилишига ҳам бефарқ қаралди. Икки қаватли дўкон ва омборхона бунёд этилишига жамоатчилик ва мутасадди раҳбарлар бир неча йиллардан буён кўз юмиб келишмоқда. Қадриятлар авайлаш ҳақида маърузалар қиладиган муҳтарам имомларимиз ҳам бундай нохуш ҳолатларни кўриб кўрмасликка олиб келишаётганини қандай тушуниш мумкин?

    2017-11-02 07:21:2310951

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz