NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

ЯНГИ «ТОШКЕНТ-4» АЭРОПОРТИ ХУМО ҚУШИ ҚАНОТЛАРИ КЎРИНИШИДА БАРПО ЭТИЛАДИ

Август 04
10:42 2016

KOICA - Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги Тошкент халқаро аэропортининг янги йўловчи терминали (Тошкент-4)ни қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишни якунлади. Бу ҳақда, Миллий авиакомпаниянинг ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

Шу муносабат билан ташкил этилган анжуманда, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ботир Зокиров, Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Квон Ён У, KOICA ва ушбу лойиҳага жалб этилган Корея компаниялари консорциуми вакиллари, шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси раҳбарияти ва мутахассислари ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари қатнашди. 

Ўзбекистон ҳукумати режасига кўра, янги Тошкент-4 аэропорти эскирган Тошкент-2 аэропортини алмаштириши ва Марказий Осиёдаги боғловчи аэропортга айланиши керак

Янги терминал 3 йил ичида, яъни 2019 йил охиригача қуриб битказилади. Лойиҳа қиймати 336,443 млн долларни ташкил қилади. 

Майдони 86,94 минг квадрат метрлик терминал фойдаланишга киритилгандан кейин ҳар йили 5,7 млн йўловчига хизмат қила олади. 

Лойиҳанинг бош менежери Ким Донг Чел (Инчхон аэропорти) лойиҳани тақдим қила туриб, лойиҳачилар дунёда энг яхши аэропортлардан бири деб ҳисобланувчи Инчхон аэропортини қуриш ва бошқаришда олинган тажрибадан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ҳуумати талабларига жавоб берувчи оптимал режани тузиш ва натижаларга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширганларини таъкидлаб ўтди. 

UzReport телеканалининг маълум қилишича, дизайнерлар ғоясига кўра, терминал юқоридан Хумо қушининг ёйилган қанотларини эслатади. Терминал 36 та самолётга мўлжалланган перрон ва 1700 машинага мўлжалланган автотураргоҳни ўз ичига олади ва соатига 1500 кишига хизмат кўрсата олади, деб хабар беради манбага таяниб kun.uz нашри.

 

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371276
  1. ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУВВАТИ 100 МЕГАВАТ БЎЛГАН ШАМОЛ ЭНЕРГИЯСИ ПАРКЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

    Тошкентда Ўзбекистоннинг шамол-энергетик салоҳиятига бағишланган иккинчи миллий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси сайтида хабар берилди.
     

    2016-06-16 12:32:502025
  1. Ислом Каримовнинг қабри устида барпо этиладиган ёдгорлик мажмуаси суратлари эълон қилинди (фото)

    Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан мазкур лойиҳани ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС (Ёдгорлик ва меъморий обидаларни сақлаш Халқаро кенгаш) билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

    2017-04-07 11:32:541044
  1. Асакадаги автомобиль заводи, Тошкент халқаро аэропорти ва бошқа объектларга Ислом Каримов номи берилди

    Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг номи қайси объектларга берилиши маълум бўлди.

    2017-01-26 08:10:16805

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz