NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

Янги йил тантанаси: Болажонларга қувонч улашиб

Декабрь 26
10:40 2018

Янги йил байрами барчамиз учун, хусусан болажонларга олам-олам қувончу шодликлар олиб келиши билан қадрли айёмлардан биридир. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган шаҳар ташкилоти ташаббуси билан “Сардоба” савдо марказининг болалар кийимлари павильонида ташкил этилган “Болалар шодлигида Янги йил шукуҳи” номли байрам тадбири кичкинтойларга завқу шавқ улашди.

“Brend kids” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган байрамона кечага юздан зиёд болажонлар ва уларнинг ота-оналари таклиф қилинди.

Тадбир аввалида ЎзМТДП Наманган шаҳар кенгаши раиси Нозима Рўзиматова, “Brend kids” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Абдулаҳад Абдуллаев, “Наманган садоси” газетаси мухбири, партия фаоли Орифжон Жўраевлар сўзга чиқиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб эзгу тилакларини билдирди. Президентимизнинг Конституция байрамига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

Болажонлар ўзлари ёд олган шеър ва қўшиқларни айтиб бердилар. Шаҳар маданият бўлими қошидаги “Шодлик” марказининг концерт дастури намойиш қилинди. Айниқса, Қорбобонинг ташрифи, унинг аълочи ва одобли болажонларга аталган совғалари ширинтойларга ўзгача хурсандчилик бахш этди.

Шу куни партия фаоллари “Янги йўл” маҳалласида бўлиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг 15 нафар жажжи фарзандларига Янги йил совғаларини топширдилар. Бундай эҳтиром уйда ётиб қолган бемор ва ногиронлиги бор болажонларга ҳам кўрсатилди.

Оқилхон Дадабоев,
журналист.
© namnews.uz

 

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисов гемотология марказида болаларга қувонч улашди

    Москванинг «Локомотив» клубида тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисов жамоадоши Ведран Чорлука ҳамда фахрий Дмитрий Сенников билан болалар гемотология марказига ташриф буюрди.

    2016-09-22 18:04:26850
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371304
  1. Болажонларга қувонч улашиб (фото)

       «UNITED CREATIVE GROUP» ижодкорлари ҳам байрам муносабати билан бир қатор хайрия ишларини амалга оширишди.

    2017-12-24 15:21:381076
  1. Наманганда мустақиллик тантанаси

     “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” ғоясини баланд пардаларда мужассам этган шарафли байрам тантанаси вилоят марказидаги “Кичкинтойлар боғи” амфитеатрида ўтказилди.

    2016-08-31 13:48:071179
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151399

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz