NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Янгиликлар ва имкониятлар: НамДУда ўқимоқчимисиз? 68 балл тўпланг ва 120 миллион контракт тўланг!

Июль 05
00:35 2017

Янгиликлар ва имкониятлар: НамДУда ўқимоқчимисиз? 68 балл тўпланг ва 120 миллион контракт тўланг!

Олий  таълим тизимида ўқиш истагини билдираётган ёшлар сони йилдан йилга ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги «2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги  қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларига қабул режаларининг оширилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Бу жараённи Наманган Давлат университети мисолида кўрадиган бўлсак, ўтган ўқув йилида  бакалавриат таълим йўналишларига 1000 нафар, магистратура мутахассисликларига 23 нафар талаба қабул қилинган бўлса, бу йили бакалавриатга 1500 ва магистратурага 61 нафар талаба қабул қилиниши кўзда тутилган.

Президентимизнинг бу борадаги  қарори мамлакатимиз олий таълим тизимида янги даврни бошлаб берди, десак асло муболаға бўлмайди. Чунки, янги ўқув йилидан бошлаб, иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, республикамизнинг олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлари учун мутахассисларга бўлган ўринли эҳтиёжларни қондириш мақсадида тегишли тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди. Бу хусусда Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан  мақсадли қабул юзасидан тўлиқ тақсимотлар белгиланди. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳудудлардаги олий таълим муассасаларидан бу ҳақда аниқ маълумот олишлари мумкин.

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабулнинг  жорий этилиши хусусида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарида қизиқиш катта. Тўлов-контракт суммасининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул, ўтиш баллини тўплай олмаган абитуриентларга тўплаган баллига мувофиқ (68 баллдан кам бўлмаган) кетма-кетлик тартибини қатъий сақлаган ҳолда, уларнинг оширилган контракт пулини тўлай олиш имкониятидан келиб чиқиб амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2017 йил 12 июндаги 2-сонли йиғилиши баёнининг 7-иловасида бу масалага аниқлик киритилди. Жумладан, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун қуйидаги тартибда тўлов-контракт миқдори белгиланди:

1,0 баллгача етмаганлар учун – 1,5 баробар;

1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2 баробар;

2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;

3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3 баробар.

Мазкур баён билан тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул квоталари чегарасигача 4 баллдан ортиқ балл етмаган, энг юқори баллнинг 30% (68,0 балл)дан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқиш йили учун тўлов-контракт миқдорлари ҳам аниқ белгилаб берилди. Буни Наманган Давлат университети мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, мавжуд бакалавр таълим йўналишларидан филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили, инглиз тили, немис тили), тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича), ижтимоий-маданий фаолият таълим йўналишларига амалда ўрнатилган миқдорга нисбатан оширилган тўлов-контракт миқдори 15 баробар, бошқа барча таълим йўналишлари учун эса 10 баробар этиб белгиланди.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари эътиборига шуни етказмоқчимизки, бу кўрсаткич республикамиздаги олий таълим муассасаларида ижтимоий таъминот, хизмат кўрсатиш, транспорт таълим соҳалари учун 15 баробар, иқтисод ва соғлиқни сақлаш таълим соҳалари учун 20 баробар, ҳуқуқ таълим соҳаси учун 25 баробар этиб белгиланди.

Тўплаган баллари ўрнатилган квота доирасидаги қабул чегараларига 4 баллгача ва ундан ортиқ балл етмаган ва тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30% (68,0 балл)дан кам бўлмаган, қўшимча оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар 10 октябрга қадар ариза билан мурожаат қилишлари лозим.

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича энг муҳим янгиликлардан яна бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги қарори билан «Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул тартиби тўғрисида Низом» тасдиқланди. Бу билан 2010 йил 18 июнда 118-сон қарор билан тасдиқланган ва ҳозирга қадар амал қилиб келаётган Низом ўз кучини йўқотди. Мазкур Низом билан олий таълим муассасалари қабул жараёнига бир қатор ўзгартишлар киритилди. Жумладан, айрим йўналишлар бўйича ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган тақдирда, танлов ҳар бир ҳудуд учун алоҳида ўтказилиши, мақсадли қабул танловида қатнашиб, давлат гранти асосида қабул қилинмаган абитуриентлар мазкур таълим йўналишида тўплаган тест баллари билан умумий тўлов-контракт доирасида танловда иштирок этиши назарда тутилган.

Янги тасдиқланган Низомда абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача қабул қилиниши қайд этилган.

Наманган Давлат университетида ҳам барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби бугунги кунда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бўйича барча зарур шарт-шароитлар яратилди.  Қабул комиссияси ҳудудида жараён билан боғлиқ  маълумотларни ўзида акс эттирган тарғибот воситаларининг мавжудлиги таъминланди. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун қулайликлар ҳозирланди.

2017-2018 ўқув йилида Наманган Давлат университетига ҳужжат топширадиган абитуриентлар салмоғининг 20-30 фоизга ошиши кутилишини инобатга олган ҳолда тест синовлари ўтказиладиган бинолар ва унга мос равишда ўринлар сонини кескин ошириш чоралари кўрилди. Бу борада биноларни тестга тайёрлаш бўйича 30 кишидан иборат ишчи гуруҳи  тузилди. Ҳозирги кунда 25 та бинода 20250 та жой тест жараёнини ўтказиш учун тайёрланди. Зарур бўлган ҳолларда мазкур ўринларни янада кўпайтириш кўзда тутилган.

Университетдаги қабул жараёни, янгиликлар, жараёнга оид меъёрий ҳужжатлар, абитуриентлардан тушаётган кунлик маълумотлар расмий веб-сайтимиз (namdu.uz)га жойлаштирилиб, доимий янгилаб борилмоқда.

Алишер ИСОҚБОЕВ,

Наманган Давлат университети қабул комиссияси масъул котиби.

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон аҳолиси сони қарийб 32 миллион нафарга етди

    Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2016 йил 1 июль ҳолатига 31807,0 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 231,7 минг кишига ёки 0,7 фоизга ўсган. 

    2016-07-21 09:42:18952
  1. Олийгоҳларга қабул қанчага ошади? Махсус сиртқи бўлимларга қандай талаблар асосида қабул қилинади? Тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси...

    2017/2018 ўқув йилида 66 минг 316 бакалавр (давлат гранти асосида – 18 минг 194), 5 минг магистр (давлат гранти асосида – 1 минг 556) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинади. Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида 100 (давлат гранти асосида – 15), Навоий давлат кончилик институтида тўлов-контракт асосида 90, Тошкент темир йўл муҳандислари институтида тўлов-контракт асосида 80 абитуриент талаба бўлади. 
     

    2017-05-25 18:18:454199
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:281003

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz