NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил

Янгиқўрғонда тадбиркор спорт мажмуаси қурди

Май 20
18:07 2018

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 30 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган “Бирлашган” қишлоғида тадбиркор Юсуфжон Назаров ўз маблағи ҳисобидан спорт мажмуасини барпо этди. Бу ҳақда namnews.uz ахборот-таҳлилий порталига Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбиркор 2015 йили туман ҳокимининг қарори асосида қишлоқнинг “Ўрта” маҳалласи ҳудудидаги ташландиқ ётган 60 сотих ерни ўз тасарруфига олди. Ўтган вақт мобайнида бу ерда футбол, баскетбол, волейбол майдончалари қад ростлади. 45х10 метр ўлчамли бассейн битказилди. Бунинг учун 400 миллион сўмдан ошиқ маблағ сарфланди.

“- Спорт мажмуамиз туман мутасаддилари иштирокида расман очилди. Бу ерда ҳудудимиздаги иккита мактаб ўқувчилари ва бир боғча тарбияланувчилари ҳафтада икки кундан бепул шуғулланишади. Ҳозир тренажёрлар билан жиҳозланган оғир атлетика залини ҳам ишга тушириш ҳаракатидамиз”, - дейди Юсуфжон Назаров.

Мавзуга оид

  1. Янгиқўрғонда ватан ҳимоячилари куни нишонланди

    Янгиқўрғон тумани ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов ташаббуси билан Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим одатдагидек туман марказида эмас, қўшни Қирғизистон билан чегарадаги чекка Кўкёр қишлоғида бўлиб ўтди.

    2017-01-13 18:34:56566
  1. Тадбиркор қизлар

    Наманганда ўтказилган “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг вилоят босқичида уч йўналиш бўйича 36 ёш тадбиркор иштирок этди. 

    2016-07-23 14:17:511129
  1. Наманганда шахмат ва шашка бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” спорт мусобақасининг ҳудудий финал босқичи бўлиб ўтди

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишлаб “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда Президентимиз раҳнамолигида баркамол авлодни тарбиялаш, оилаларда маънавий-ижтимоий муҳитни янада яхшилаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-07-12 08:35:051091
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401796

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz