NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Янгиқўрғонлик атлет жаҳон рекордини янгилади

Ноябрь 07
01:45 2018
Айни кунларда Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати қизғин тарзда давом этмоқда. Мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони, II ўсмирлар Олимпиадаси ҳама Осиё ўйинлари совриндори Адҳамжон Эргашев 61 кг вазн тоифасида беллашиб, кучли олтиликка кирди.
 
Эркаклар ўртасида “А” гуруҳида баҳсларга киришган Адҳамжон Эргашев даст кўтаришда 136 кг., силтаб кўтаришда эса 157 кг. тош кўтарди. Умумий ҳисобда 293 кг. натижа кўрсатган Адҳамжон жаҳон чемпионатида олтинчи ўринни эгаллади.
 
Эътиборлиси шундаки, даст кўтаришдаги 136 кг. натижаси орқали 19 ёшли полвон ёшлар ўртасидаги жаҳон рекордини янгилади. Моҳир атлетимиз ушбу кўрсаткични катталар ўртасидаги мусобақада қайд этган бўлсада, жаҳон чемпионатида бундай тоифадаги рекордлар ҳам алоҳида инобатга олинади.
 
Маълумот ўрнида, янгиқўрғонлик иқтидорли спортчимиз шу йил Тошкентда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида биринчи ўринга кўтарилиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.
 
Оқилхон Дадабоев,
журналист.
 
 
 

Мавзуга оид

  1. Республика ишчи гуруҳи ҳаракатда: Янгиқўрғонлик 80 ёшли Ўрмонжон отанинг орзуси ушалди
    Юксалиш  маҳалласида яшовчи 80 ёшли Ўрмонжон ота Жўрабоевнинг орзуси ушалди. Отахоннинг хонадонга ташриф чоғида кекса инсон томонидан билдирилган илтимос зудлик билан ҳал этилди. Шифокорлар шу билан бирга беморга малакали тиббий хизмат  кўрсатиб, уни дарддан халос этиш чораларини кўришмоқда. Оғир хасталик туфайли тушакка миҳланиб қолган қарияга туман тиббиёт бирлашмаси тиббий-ижтимоий хизмати ходимлари ногиронлар аравачасини туҳфа эдилар.
    2018-08-13 12:20:481586
  1. Руслан Нуриддинов Олимпия ўйинлари рекордини янгилаб Ўзбекистон делегацияси ҳисобига иккинчи олтин медални тақдим этди

    Оғир атлетика бўйича ўтказилган беллашувларда вазни 105 кг гача бўлган спортчилар баҳсида бир йўла икки ҳамюртимиз жаҳон чемпиони, бутунжаҳон Универсиадаси ҳолиби Руслан Нуриддинов ва Иван Ефремовлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

    2016-08-16 09:12:31935
  1. Гандбол. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди
    Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида 20 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида гандбол бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди.  
    2016-07-12 13:55:421071

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz