NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Эълоннома бўлими 12:36 22/10/2018
Батафсил
Ватан десам, тилимдан бол томади 18:12 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тилимиз жуда бой, лекин биз ғарибмиз. Кейинги пайтларда тилимиздан латиф сўзларимиз йўқолиб бормоқда. Айниқса, ёш ўғил-қизларимиз “Ассалому алайкум!”, “Марҳамат”, “Кечирасиз”, “Хуш келибсиз” каби миллий қадриятларимиз, юксак обоб ахлоқимиз мезонига айланган каломларни истеъмолимизда кўпроқ фойдалансак, она тилимизга шунчалик эҳтиром кўрсатган бўламиз.

Батафсил
Ёшларнинг тилимизга бўлган эътибори қандай? 16:37 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тил бу миллий мерос. Ҳар бир ҳалқнинг ўз маданий услуби бўлганидек тил ҳам асралиши ва ҳурмат қилиниши керак бўлган буюк бойликдир. Ўсиб келаётган ёш ўғил-қизларда тилга бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш муҳим вазифалардан биридир. Бинобарин, тил – миллатимиз фахри, ғурури. Айни пайтда орзу-умидларимиз, мақсад-интилишларимиз бўй кўрсатадиган кўзгу ҳисобланишини унутмаслик керак.
Батафсил
Она тилимизга эҳтиром: Чунки топтим ул калом ичра камол... 15:10 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳазрат Алишер Навоий ўзбек тилида 26035 сўзни қўллаб, Шекспирдан 6 мингта, Жомийдан 10 мингта, Пушкиндан 5 мингтадан ортиқ сўз ишлатди. Навоийдан сўнг Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Турди Фароғий, Муқимийлар ҳам эски ўзбек тилининг тараққиётига беқиёс катта ҳисса қўшдилар.
Батафсил
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун: она тилим 14:47 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оламшумул садо бўлиб янградинг
Тўмариснинг метин қалқонларидан.
Мен эса номингни топмоқ истадим
Навоий ва Бобур девонларидан.
Батафсил

Япон элчиси Наманганда

Октябрь 28
12:49 2017

Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик йил сайин ривожланиб бормоқда. Ишончли ҳамкорларимиз билан муносабатлар тиббиёт соҳасида ижобий натижалар бераётир.

    Аввал хабар берганимиздек, Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамкорлигида ташкиллаган “Аёллар репродуктив тизими органларида хавфли ўсма касалликлари профилактикаси, эрта аниқлаш ва даволаш” мавзусига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди. Мазкур илмий-амалий коференция доирасида вилоят онкология диспансерида жорий қилинаётган янги техника ва технологиялар намойиш қилинди.

     Япониянинг  Fuji  компаниясида  яратилган маммография ускунаси  анжуман қатнашчиларида ғоят катта қизиқиш уйғотди. Мамлакатимизда биринчи бўлиб диспансерга олиб келинган маммография ускунаси турк мутахасисслари ёрдамида ишга солинди. Мазкур тиббий аппаратура Марказий Осиёда ягонадир. Янги авлод қурилманинг афзал жиҳатлари шундаки, аёллар сут безидаги саратон касаллигини юқори даражадаги аниқликда кўрсатиб бериш имкониятига эга. Конференция дастури доирасида ноёб қурилманинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тақдимот маросими  ўтказилди. Тадбирда Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ито Нобуаки иштирок этди.  Fuji  компаниясида   мутахассислари жорий қилинган энг замонавий ва илғор технология бўйича маълумот бердилар.  Бу соҳа фаолиятини янада тараққий эттиришда муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

       Шу куни меҳмонлар онкология диспансери ҳовлисига ўрнатилган, жаҳон тиббиётининг асосчиси, буюк бобоколонимиз Абу Али Ибн  Сино ҳайкалининг очилиш маросимида ҳам иштирок этишди. Сўзга чиққанлар улуғ аждодимизнинг дунё тиббиёти равнақига қўшган беназир ҳиссаси ҳақида гапириб, унинг ватанида соғлиқни сақлаш соҳаси юксак суратлар билан ривожланиб бораётганлигини таъкиладилар. Жаноб Ито Нобуаки икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқалар янада равнақ топишига ишонч билдирди.

                                                                                                               Абдулла Ғозиев

 

Мавзуга оид

  1. Наманганга Венгрия элчиси ташриф буюрди

    Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Петер Санто савдо-иқтисодий масалалар бўйича атташе Янош Ваник ҳамроҳлигида Наманганда бўлди.

    2016-11-09 10:16:35770
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101256

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz