NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил
"Тонировка" масаласида қарор қабул қилинди 18:34 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил

Йилнинг энг яхши ўқитувчиси Наманганда сараланмоқда

Май 15
21:32 2018

Соҳага илғор педагогик усуллар ва замонавий технологияларни кенг татбиқ этиш, ахборот коммуникация воситаларидан оқилона фойдаланган ҳолда ўқувчи-ёшларга фанларни мукаммал ўргатишга эришиш мақсадида педагог ходимларнинг билим ва маҳоратини ошириш, уларни янги ташаббуслар сари руҳлантириб, фидойи ва фаол ўқитувчиларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови ҳам ана шу эзгу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятли. Мазкур танловнинг инглиз тили фани бўйича якуний республика босқичига Наманган шаҳри мезбонлик қилди.

Таъкидлаш лозимки, танлов жараёнларига пухта ташкилий тайёргарлик кўрилди. Танловнинг тантанали очилиш маросимида республика Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев, Наманган шаҳар ҳокимининг сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдулходи Иминов сўзга чиқиб, ёш авлоднинг илму маърифат чўққиларини забт этишида ўқитувчиларнинг билим ва маҳорати катта аҳамиятга эга эканини айтди. Дунёга чиқишнинг энг муҳим омили эса, тил ўрганиш, яъни хорижий тилларни мукаммал билишдир. Шу маънода, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2018” кўрик-танловининг аҳамияти, айниқса, инглиз тили фани бўйича муносиблар ичидан муносибларни аниқлашдан мақсад ўқитувчиларнинг билим ва маҳоратини синовдан ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантирган ҳолда етакчиликка интилишга ундашдан иборатлиги қайд этилди.

- Мамлакат босқичигача етиб келиш осон бўлгани йўқ, - дейди танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби Тахиятош туманидаги 9-умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Гульназ Годарова. – Мамлакат босқичи биз учун билим ва маҳорат борасида янада тобланиш, чарҳланиш учун катта имкониятдир. Барча ҳудудлардан келган ҳамкасбларимиз иштирокини кузатиш, дарс жараёнларида қатнашиш, ўрганиш, фикр ва тажриба алмашиш имконига эга бўлмоқдамиз.

Дарвоқе, ҳакамлар ҳайъати аъзоларидан талаб этиладиган энг муҳим мезон – адолатлилик, холислик ва ҳаққонийлик. Зотан, гап таълим-тарбия жараёнлари билан уйғун экан, қолаверса, бу борада ташаббускорлар ичидан фаол ва билимдонларни аниқлашда адолат бош мезон бўлмоғи даркор.

- Танлов жараёнларига ҳакам сифатида жалб этилганман, - дейди Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 47-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Меҳринисо Норова. – Кучлилар ичидан энг кучли, билимли ва маҳоратли иштирокчиларни аниқлашда, албатта, адолат, билдирилган юксак ишонч ва холисликка суянамиз.

Тўрт тур, яъни иштирокчининг дарс ишланмаси ва унинг тақдимоти, ўқувчилари эришган натижалар, яъни фан олимпиадаси ва “Билимлар беллашуви”да қўлга киритган муваффақиятидан келиб чиқиб, унинг фаолиятини баҳолаш, дарс машғулотини ташкил этиши, яъни ушбу шартда дарс ўтиладиган мактаб ва синф билет асосида аниқланади. Иштирокчи ўқитувчи шу мактабда ўз фани бўйича дарс машғулотини ўтиш жараёнида билим, малака ва маҳоратини амалда кўрсатиб беради. Якуний онлайн тест асосида синовлардан иборат жараёнлар қизғин кечяпти. Синовлар, шартлар ана шундай жиддий. Чунки, бу кўрик-танловнинг республика босқичи бўлиб, у 4 кун давом этади ҳамда юқоридаги шартлар асосида ғолиблар аниқланади.

Танлов иштирокчилари Наманганнинг диққатга сазовор жойларида, хусусан, Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат мажмуасида, бу масканда жойлашган аллома номидаги НамДУ қошидаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган мактаб-интернати фаолияти билан яқиндан танишадилар.

                                                                             Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Мавзуга оид

  1. “Энг улуғ, энг азиз”

    Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий танловини эълон қилади. 

    2016-06-17 09:27:18910
  1. Фарғонада мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга қўл кўтарди (Видео)

    Маълум бўлишича, бу ҳолат Фарғонадаги 10-мактабнинг 3-синфида содир бўлган. Ҳозирда бу ўқитувчининг ишдан бўшатилгани ҳақида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хабар бермоқда. 

    2017-03-17 13:34:061749
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101122
  1. 2016 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистонда 53,1 минг тонна сабзавот етиштирилди

    Вазирлар Маҳкамасининг "2016 йилда мева-сабзовот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида" 2016 йилнинг 4 январидаги 1-сон қарорига мувофиқ жорий йилда 10 млн 458 минг тонна сабзавот, 1 млн 980 минг тонна полиз экинлари, 2 млн 833 минг тонна картошка, 2 млн 874 минг тонна ҳўл мева, 1 млн 601 минг тонна узум маҳсулотлари етиштириш белгилаб олинган, деб хабар беради  kun.uz.

    2016-05-28 20:23:13928

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz