NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"? 18:29 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Батафсил
Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон! 17:36 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
Батафсил
Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади? 16:13 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
Батафсил
"Навбаҳор" мағлубиятига жиддий эътироз: Бизга шунақа футбол керакмиди? 18:43 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мавсум давомида бир мутасадди айтиб ўтганди: "Мўминжоновни алмаштирсак бир нечта футболчилар ҳам кетиб қолади, шунинг учун ҳам ўзи бошқариб юрибди". Мўминжонов келганидан бошлаб ўрнини шу тарзда "суғурта" қилиб олган, қойилмисиз?  Саволлар бирин-кетин чиқиб келмоқда. Энг алам қилган жиҳати нима биласизми, кечаги аламли мағлубиятдан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўйиндан кейинги аъло кайфияти бўлди. Бу ҳолат, ҳатто "Сўғдиёна"дан учралган шубҳали мағлубиятдан сўнг ҳам кузатилганди, сукут сақлаган эдим. "Насаф" билан ўйиндан сўнг ҳам шу ҳолат.

Батафсил
Наманганда "Адолатли қайнона"лар борми? 17:54 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Уларнинг “адолатли қайнона” сифатидагина эмас, балки истеъдодли инсон, турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти, юксак муомала маданиятига эгалиги билан ҳам ажралиб туришлари ҳам аён бўлди.
Батафсил

Ёмонликни зикр этаётган адабиёт ва санъатга чек қўйиш, уни поклаш даври келди!

Июнь 18
18:43 2017

Истеъдодли кишилар инсоният тамаддунида катта ўрин тутадилар.  Улар қора ва оқ дахоларга бўлинадилар. Бири инсон ҳаётини сақлаш учун курашиб, меҳригиё излайди, иккинчиси эса, ажал қуролларини яратади.  Бадиий адабиётда ҳам худди шундай. Толстой  уруш қабоҳатларини қарғаб, “Уруш ва Тинчлик” романи билан оламга машҳур бўлди.

 Тургенев  яратган сиймолар, деярли, барчаси дилга яқин олийжаноб инсонлар. Лев Толстой, Тургеневни "яхши инсон", деб бекорга олқишламаган. Иван Сергеевич Тургенев чет элларда яшасада рус адабиётини оламга ёйишда давом этаверган. У Оксфорд олийгоҳида ҳурматли доктор ҳисобланарди. Достоевский унга очиқ-ойдин хасад қиларди. Фёдор Достоёвскийнинг Ўрта Осиё ва мусулмон халқларини оёқ учида кўрсатиши, босқинчилик урушларини ёқлаб шовқин солиши, муттаҳам тарихчи генерал Терентьевникидан фарқ қилмайди. У Ўрта Осиёда жанг қилишни тўхтатишга чақирган сиёсатчиларни кескин қоралайди. Ваҳоланки, бу урушлар нафақат бечора осиёликлар, рус халқининг ҳам кулфати бўлиб чиқди. Фёдор Достоевский кундалик ёзган пайтларда аждодларимиз қисмати ҳал қилиниб, Скобелев туркманлар заминига ўт қўйиб, бешикдаги боласигача қатли ом қилаётган даврлар эди. Фёдор ўз қаҳрамони Раскольников сиймосига кириб олиб, "Рус подшосининг қиличидан ҳамма зириллаб туриши керак," деб ёзади.

Баъзи янги чиққан "ақллилар" шўро сиёсатига амал қилган ҳолда халиям уни алқаб ётишибди. Чунки унинг асарлари ва рисолалари билан тўлиқ танишиб олишмаган. Буларга ўрганиш эмас, ўргатиш ёқимлироқ. Наҳотки дахо Достоевский ўз уйида тинч ўтирган обид ва зоҳид осиёликларга ачинмаган? Ахир ғариб инсонлар сиймосини яратувчи адиб, унинг уволи, аянчли қисмати ҳақида ўйлаши керак, шундай эмасми? Бу дунёга келиб кетаётган хар бир инсон увол, чунки унда дил, онг, фикр, хаёл ва хотира аталмиш хислат бор. Подшохга, мансабдорларга, пичоғи кесиб турган унвондорларга лаганбардорлик қилиш иллати биргина унга хос эмас. Лекин сургун қилиниб, Осиёда бургага таланиб, азоблар чеккан бўлса-да оқ подшохга хушомад қилишдан чарчамайди. Ўзини камида сиёсатчи генералдек тутади. Австрия фуқароси фельдфебель Адольф Германияга интилганидек, Фёдор Достоевский жон чекиб император кўзига кўринишга интилади. Бу улуғланган муаллифнинг қаҳрамонлари инсонийликдан анча узоқ кишилар. Раскольниковнинг ички дунёси ҳам, қотиллик қилгач руҳий азобланиши ҳам ғашингни келтиради. Талаба Раскольников икки кампирни чопиб ташлаши, муаллиф Достоевскийнинг сибирлик элатлар, қозонлик татарлар, турклар ва биз - осиёликларни аёвсиз чопиб ташлаши қаршисида арзимаган нарса. "Мол эгасига ўхшамаса харом ўлади", деганлари мана шуда. Демак, оламга танилган буюклар ҳам вахший бўлиши мумкин экан. 

Энтамолог Павлов Фарғона водийсида илмий сафарда бўлганда "Мен водий бўйлаб кезиб, эркак жинсидаги чоллар ва болаларни кўрдим холос" деб ёзиб қолдирган. Демак, ўша уруш давомида билагида кучи бор йигитлар ва эркаклар қирилиб битган. Истиқлол хар қандай ютуғдан олий. Фарзандларимиз келажаги фарзандлар билан юксалиши керак, уларсиз эмас.

Ўтган асрдаги биринчи ва иккинчи жаҳон урушларига айнан шундай шовинистлар илҳомчи бўлган. Адольф Гитлернинг "Менинг курашим" ёки Альфред Розенбергнинг "Йигирманчи аср афсонаси" асарлари айнан шу Достоевскийча шаллақиликдан бошланган. Фюрер кабинетида  Достоевскийнинг сурати осиғлиқ турар, Адольф унинг асарларини мароқланиб ўқирди.

Достоевский: "барча рус ерлари фақат русларга тегишли, фақат рус халқи хўжайин!" деб даъво қилади. Сибир ва Осиё ўлкалари босиб олинган бўлса-да, уларга фақат руслар хўжайин, деган ғояни олға суради. Ўша ерда азалдан яшаб келган маҳаллий аҳоли ким бўлиб қолади унда? Бу стратег, рус халқининг бағрикенглигидан ғазабланади. Масжидлар ва мусулмонлардан очиқ-ойдин нафратланади. Унинг ўз-ўзини инкор этувчи хитоблари ва ирқчилик ғоялари фашистларникидан қолишмайди. Достоевский стратегияси бугунги замонамизда акс этса қандай фикр билдирган бўлардингиз? Ахир уруш жуда қаттол нарса.

Ўтган куни интернетда бир даҳшатли ролик кўрдим. Воқеа Сурия томонларда юз беряпти. Гўдак болаларнинг ички органларини тирик холида зор қақшатиб кесиб олиб, кейин ўлдириб юборишар экан. Шу нарсани унута олмай икки кун мазам қочди, ҳали ҳам ўзимга келганим йўқ. Шу бало-қазоларга иблисона романлар, жангари кино ва сериаллар сабаб бўлди. Асрлар давомида диний ва дунёвий адабиётлар таъсирида юксалтирилган инсоният  дили яна тубанлик оламига қайтди. Вампирлар, одамхўрлар, қотиллар ва қўпорувчи аскар қаҳрамонлар сиймоси тубан кимсаларга дастур бўлиб хизмат қилди. Мусулмонлар орасида ҳам террорчилар пайдо бўлиб, ўзини ҳам, ўзгани ҳам қўшиб портлатишга бошлади. Иродасиз, маънавий дунёси қашшоқ йигитчалар пулдорлар сценарийси асосида ташкил қилинган урушларда қатнашиб, ўзини ҳам, миллатини ҳам иснодга қўйди.

Адабиёт ва санъат айнан мана шу разолатни йўқотишга хизмат қилиши лозим. Инсон ўзга миллатданми, ўз миллатимизми, ғайридинми ва ёки мусулмонми, ким бўлишидан қатъий назар инсон унга шафқат кўзи билан қарашимиз, унинг жисму жонидаги фикру ҳаёллари, орзу умидларини ҳам химоя қилишимиз керак. Ана шундагина биз инсон хисобланамиз. Агар хар биримизда, ўзимнинг болам ва ўзганинг боласи, деган фарқлаш йўқ бўлса, биз чинакам миллат бўламиз. Худбинлар жамияти ҳеч қачон тинчлик, фаровонлик, адлу адолатга эриша олмайди.  Фақат меҳру муҳаббат туфайли она замин гуллаб яшайнайди.

Худо бизни исёну туғён ва уруш офатларидан асрасин. Ёмонликни зикр этиб, унинг уруғини урчитиб бораётган адабиёт ва санъатга чек қўйиш, уни хар томонлама поклаш даври келди.

Нурило Аббосхон,

ёзувчи

Мавзуга оид

  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:45916
  1. Ихтиро - Дунёни забт этаётган Ўзбек кураши ёнига Ўзбек шашкаси қўшилади - оқ ва қора катакларда бирдек ўйин

    Ўзбек шашкаси ўйини 14 дан юқори ёшдагиларга мўлжалланган бўлиб, тўрт хил ўйналади. Оқ тош оқ катакда, қора тош қора катакда ёки аксинча ўйналиши мумкин. Ўйинлар асло бир-бирига тўғри келмайди. 100 партия ўйин 100 хил усулда ўйналади.

    2018-01-16 12:18:262672
  1. Лола Каримова-Тиллаева отаси Ислом Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан уни ёдга олди
    Лола Каримова-Тиллаева отаси, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан Facebook саҳифасида уни ёдга олди.
    2017-01-30 10:40:52466
  1. Арнасой туманида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

    Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди. 

    2016-06-17 09:32:07822
  1. Тарихий ўзгаришлар даври

    Ҳур диёримизда истиқлолимизнинг навқирон ёшини кенг нишонлашга қизғин тараддуд кўрилмоқда.

    2016-06-18 14:03:081069

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz