NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Ёш полвонларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишмоқда

Июнь 05
17:58 2016
Шу кунларда Филиппин пойтахти Манила шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Бу хақида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Қувонарлиси, қитъанинг энг иқтидорли полвонлари иштирокида ўтаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон полвонлари ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. 
 
Жумладан, Осиё чемпионатининг биринчи куни юнон-рим кураши бўйича терма жамоамиз етакчиларидан бири Илхом Баҳромов (-50 кг) барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг қюори поғонасига кўтарилди. 
 
Қитъа чемпионатининг иккинчи кунги баҳсларида умидли спортчиларимиз муваффақияти янада салмоқли бўлди. Шу куни юнон-рим курашида Жавоҳир Мирахмедов (-55 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, Мирзабек Рахматов (-66 кг) бронза медали совриндори бўлди. 
 
Таъкидлаш жоизки 2015 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Жавоҳир Мирахмедов ўтган Осиё чемпионатида ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди. 
 
Шу куни аёллар кураши бўйича бўлиб ўтган беллашувларда бир йўла уч нафар юртдошимиз Нодира Собирова (-51 кг), Набира Есенбаева (-59 кг) ва Бахтигул Болтаниёзова (-67 кг) бронза медалларини терма жамоамиз ҳисобига келтиришди. 
 
Учинчи кун бўлиб ўтган баҳсларда яна уч нафар спортчимиз совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди. Эркин кураш бўйича бўлиб ўтган беллашувларда Ғуломжон Абдуллаев (-55 кг) ва Темуржон Усмоноҳунов (-60 кг) Осиё чемпионидек шарафли унвонга сазовор бўлишган бўлса, юнон-рим курашчимиз Жалгасбай Бердимуратов (-84 кг) бронза медали соҳиби бўлди. 
 
Бугун Осиё чемпионатининг сўнгги куни эркин кураш бўйича олти вазн тоифасида беллашувлар ўтазилади. Мазкур мусобақаларда Ватанимиз шарафини Ҳасан Мамаюсупов (-50 кг), Шоҳрух Сапаев (-66 кг), Бекзод Тоҳиров (-74 кг), Мажид Муродов (-84 кг), Баҳодир Арслонов (-96 кг) ва Ҳасанбой Рахимов (-120 кг) ҳимоя қиладилар. Полвонларимизга бўлажак беллашувларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Мавзуга оид

  1. Ҳамюртимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди

    Въетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида енгил атлетика бўйича 1997-98 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида бугун учинчи кунги баҳслар ўтказилади. 

    2016-06-05 17:50:371026
  1. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Жанубий Кореяда математика фестивалида иштирок этишди

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)нинг талабалари Жанубий Кореянинг Чеджу вилоятида ўтказилган математика фестивалида Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этишди. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинди.

    2016-09-30 11:10:041721
  1. Ёш журналистлар тақдирланди

    27- июнь мамалакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни сифатида кенг нишонланади.

    2016-06-25 14:57:581037

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz