NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

"Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат!

Июнь 21
22:24 2018
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг дунёда мавжуд бўлган 200дан ортиқ давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган ўз давлат рамзларига эга бўлди.
Айниқса, байроғимизнинг 1992 йилнинг 2 мартидан Ўзбекистон тўлақонли суверен Республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпирай бошлаганига мана, қарийб йигирма олти йил бўлибди.
Ўтган давр мобайнида келажагимиз бунёдкорлари бўлган, Ватанимиз кўзининг оқу-қораси минглаб ўғил-қизларимиз, кўп миллатли халқимиз уни фахр билан юксакларга кўтарди. Байроғимиз халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллигимизнинг жаҳонаро ифодаси, халқимиз ғурури ва ифтихори тимсоли бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугина эмас, дунё мамлакатларидаги элчихоналаримиз бинолари, қатор халқаро ташкилотлар қароргоҳларида ҳам байроғимиз Ўзбекистон рамзи бўлиб турибди. Чет элларда юрганимизда ўша ерда ҳилпираб турган байроғимизга кўзимиз тушиши билан юрагимизда чексиз фахр уйғонади, руҳимиз кўтарилади. Байроғимиз тимсолида дунёнинг ҳар қайси нуқтасида ҳам Ўзбекистон деган ҳимоячимиз, суянчиғимиз борлигини ич-ичимиздан ҳис қиламиз.
Зеро, бугун мустақилликни янада мустаҳкамлаш учун тарихнинг янги саҳифаси очилиб, давлат ва халқ ўртасидаги ришталар кундан кун тобланиб, боғланиб бораётган бир пайтда Ватанимиз байроғи бугун ватандошларимиз қалбида маърифат оловини ёқиб – уларни белини маҳкам боғлашга, миллатни эрк ва озодлик байроғи остида бирлашишга чақираётгани айни ҳақиқат. Қалбимиздаги Ватанимиз билан боғлиқ эзгу орзуларимиз ҳамда келажакка бўлган комил ишончимиз бугун байроғимизда жилоланади, десак асло муболаға бўлмайди.
Ҳар бир инсон онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, умуммиллий ва эҳтиром тимсолларидан бири бўлган байроқни улуғлаш ва ардоқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Шундай экан бугун ислоҳотлар шиддатига мос равишда қадимий Тошкент тез кунда давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида ўзининг янги ва замонавий қиёфасига эга бўлиш арафасида турибди.
Айнан шу фурсатда республикамизнинг кўп сонли ёшлари таклифларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Ёшлар қаноти” азим Тошкент шаҳрининг қоқ марказида ёшларни Ватанпарварликка ундовчи, халқимизнинг ғурурини акс эттирувчи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар барча фуқароларимизни бирлаштирувчи, пойтахтимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар ва сайёҳларга миллатимизнинг “мен”ини намоён этувчи иншоот сифатида Давлат байроғи майдонини яратиш таклифини билдиради.
Негаки, бугунги кунда дунёнинг қатор давлатларида 100 метрдан баланд бўлган флагшток (байроқли устун)ларга эга бўлган давлат байроғи майдонлари яратилган. Масалан, жаҳондаги энг баланд ҳисобланган 170 метрли флагшток Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида, шунингдек, Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида 165 метрли, Озарбайжон Республикаси Баку шаҳрида 162 метрли флагштоклар ўрнатилган.
Шу билан биргаликда АҚШ, Германия, Франция, Жанубий Корея, Япония каби ва бошқа қатор ривожланган демократик давлатларда давлат ва жамоат идоралари ёнидаги майдонларда давлат байроқлари устунларга ўрнатилган.
Айни кунда ҳамдўстлик мамлакатларида ҳам бундай ёшларни ватанпарварликка чорловчи маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий иншоотлар қад кўтариб ва улар ўз давлатларининг қаддини ҳам кўтариб турибди.
Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.
Зеро, токи давлат бор экан, миллат бор, байроқ бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ — бирлигимиз рамзи, улуғворлик тимсолидир!
Ўйлаймизки, Тошкент шаҳар ҳокими Юртбошимиз катта ишонч ва умид билдирган раҳбар сифатида келажагимиз бунёдкори бўлган ёшларимизнинг ушбу таклифини инобатга олади.
 
Ҳамдам Ниёзов,
Ўзбекистон “Миллий тикланиш”
демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари номидан

Мавзуга оид

  1. Янги оила Наманган вилояти ҳокимига ўз ташаккурларини изҳор қилишди

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар ҳомийлигида Наманган шаҳридаги “Диёр” тантаналар мажмуасида Азизбек билан Наргизанинг Никоҳ тўйлари бўлиб ўтди.

    2017-04-07 19:40:191016
  1. ЁШЛАР ҚАНОТИ": ЁНИБ ИШЛАШ КЕРАК

    ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгаши томонидан ўтказилган “Ёшлар қаноти” фаолиятининг 2016 йил якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган асосий вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    2017-02-17 17:55:16512
  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:191130
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371156
  1. Наманганда бадиий гимнастика бўйича “Олимпия умидлари” республика очиқ турнири бўлиб ўтди

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 160 га яқин ёш спортчи ўзаро баҳслашди. 

    2016-06-22 10:44:231858

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz