NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил
Халқаро ноширлар ассоциацияси Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда 17:32 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Биз юртингизда сўнгги икки йил ичида рўй берган ўзгаришлардан мамнунмиз. Айниқса, сўз ва матбуот эркинлиги, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилаётгани қувонарли. Шу боис биз Ўзбекистонни МДҲ давлатлари орасида биринчилар қаторида ташкилотимизга аъзо бўлишини ижобий баҳоламоқдамиз, - дея таъкидлади Хосе Боргинио мулоқот якунида.
Батафсил

Ёшлар иллатларга қарши

Июнь 11
08:30 2016

Наманган педагогика коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан “Одам савдоси – аср муаммоси” мавзусида тадбир ўтказилди. 

“Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди. Президентимиз раҳнамолигида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, одам савдосининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга алоҳида этибор қаратилмоқда. 

– Мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий механизмлари яратилган, – дейди Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган шаҳар кенгаши раиси Рустам Икромов. – Одам савдоси ҳудуд ва чегара билмайдиган трансмиллий жиноятдир. Аҳоли, айниқса, ёшларнинг ушбу жиноят қурбонига айланиб қолишининг олдини олиш бугун кенг жамоатчилик олдида турган долзарб вазифалардандир. 

Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси сифатли ва бепул умумий таълим олиш, яхши ҳақ тўланадиган муносиб иш топиш, яхши мутахассис бўлиш ва истаган пайтида ўз ишини ташкил этиш имкониятига эга бўлиши қонунларимизда белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, партия ёшлар, хусусан, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида тушунтириш ишлари олиб боришда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда. 

Наманган педагогика коллежини жорий йилда 671 йигит-қиз битирмоқда. Бу ёшлар келгусида иш бошлаши учун мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва бошқа ташкилотлар билан ишга жойлашиш учун шартномалар тузган. 

Тадбирда партиянинг сайловолди дастури асосида битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси вазифалар хусусида фикр алмашилди. 

 

 

Акрамжон Сатторов, ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Уммонда чилим чекишга қарши кураш бошланди

    Уммон султони чилим (кальян) чекишга қарши кураш бошлаб, шундай хизматлар таклиф этиладиган кафе ва ресторан эгаларига нисбатан қоидаларнинг қатъийлаштирилиши ҳақида маълум қилган.

    2016-05-29 18:53:22894
  1. Гандбол. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди
    Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида 20 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида гандбол бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди.  
    2016-07-12 13:55:421032

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz