NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди

Декабрь 18
20:05 2018

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари натижасида сўнги икки йилликда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатлами, айниқса ушбу меҳр-мурувватга эҳтиёжманд ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, орзу ва интилишларини рўёбга чиқариш ҳамда қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатидаги устувор вазифалардан бирига айланди.

Айниқса, олий таълим кундузги таълимда тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган, умуман олганда ижтимоий ҳимояга мухтож талабаларини қўллаб-қувватлаш доимий эътиборимиз марказида. 
Шу мақсадда ташкил этилган “Иттифоқ таълими гранти” ҳам бу борадаги йирик лойиҳаларимиздан бири саналади.

Ўтказилган тадбир давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

- Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди, - дейди Наманган давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультети талабаси, таълим гранти соҳиби Жавлонбек Абдуллаев.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 56-сонли мажлиси баёнига асосан жорий йилнинг декабрь ойи “Меҳр-мурувват” ойлиги деб эълон қилинган бўлиб, барча ҳудудларда ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида туркум тадбирлар, байрам дастурлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши матбуот хизмати.

 

Мавзуга оид

  1. "Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди
    Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
    2018-07-21 16:56:431293
  1. Туркия парламенти мамлакатнинг янги ҳукуматига ишонч билдирди

    Туркия парламенти 29 май, якшанба куни бош вазир Биноли Йилдирим томонидан шакллантирилган янги ҳукуматга ишонч билдирди. 550 депутатдан 315 нафари буни ёқлаб овоз берди, деб маълум қилди «Ведомости».

    2016-05-29 18:42:23975
  1. Ёшлар Иттифоқи раҳбари Президентнинг ёшлар сиёсати бўйича давлат маслаҳатчиси ва сенатор бўлади

    Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбари айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб боришини ҳуқуқий асосда белгилаб қўйиш даркор. Шу билан бирга, у Президент фармонига биноан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланади.

    2017-07-03 07:50:172275
  1. Ёшлар иллатларга қарши

    Наманган педагогика коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан “Одам савдоси – аср муаммоси” мавзусида тадбир ўтказилди. 

    2016-06-11 08:30:271093

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz