NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил
Эълонлар ва билдиришномалар бўлими 19:24 17/12/2018
Батафсил
Тиббий маслаҳат: йилнинг совуқ пайтида қандай уйғониш мумкин? 17:56 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Етарли даражада ухланг: агар шу оддий қоидага амал қилмасангиз, нима қилишингизга қарамай, осонликча уйғона олмайсиз.
Батафсил
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил

ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ШАҲАР КЕНГАШИ АМАЛИЙ ИШЛАРГА КИРИШДИ: НАМАНГАНДА ЁШЛАР ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ ОЧИЛДИ

Июль 31
00:04 2017

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши қошида ташкил этилган “Навбаҳор” ёшлар футбол академиясининг тақдимот маросими бўлди. Наманган тумани Тошбулоқ шаҳарчасидаги марказий ўйингоҳда ўтказилган тадбир байрамона тус олиб, унда миллионлар ўйини ихлосмандлари, фахрийлар, мураббийлар, “Навбаҳор” жамоаси ўйинчилари, ёш футболчилар иштирок этдилар. Даставвал, йиғилганлар эътиборига шаҳар ва туман маданият бўлимлари томонидан тайёрланган тантанали концерт дастури намойиш этилди.

Вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси раҳбари Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, барчани унутилмас футбол байрами билан табриклади. Нотиқ ўз сўзида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши қошида “Навбаҳор” ёшлар футбол академияси шўъба корхонасини таъсис этилиши вилоятимиз футбол тарихида туб бурилиш ясашини эътироф этди.

“-Наманган футболи мамлакатимизда алоҳида ўрин тутади. Биздаги мухлислар мамлакатимизнинг ҳеч бир вилоятида топилмайди. “Навбаҳор” жамоаси ўзининг шонли анъаналарига эга бўлган юртимизнинг кам сонли жамоаларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам биз қатъий фикрдамиз: биз Наманган футболи довруғини дунёга достон қилиш йўлидан боряпмиз. Шу йўлда дастлабки қадамларни қўйдик. Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши қошида “Навбаҳор” ёшлар футбол академияси ташкил этилди”, - деди вилоятимиз раҳбари.

“- Очиғини айтишимиз керак, “Навбаҳор”нинг аввалги мавқеини тиклаш учун барча имкониятларимизни ишга соляпмиз. Бунинг учун энг аввало, клуб пойдеворини мустаҳкамлашимиз лозим. Жамоанинг пойдевори эса маҳаллий ёшлар ҳисобига қурилиши лозим. Биз шу мақсадда футбол академиясини ташкил этдик”, дея айтди Хайрулло Бозоров. “-Тўғрисини айтганда, сўнги 20 йил ичида “Навбаҳор”да ёшларга бўлган эътибор сусайиб кетди. Шу сабабдан ҳам жамоа чаемпионат ва кубок баҳсларида қониқарсиз  натижаларни кўрсатди. Академия шундай бўладики, у нафақат “Навбаҳор” жамоаси, балки бутун Ўзбекистон учун иқтидорли футболчиларни етиштириб беради. Шу мақсадда барча қулайликларга эга бўлган ўйингоҳ академия ихтиёрига ўтказилди. Академия “Навбаҳор” клубининг ёшлар жамоасини тўлиқ тасарруфига олади. 17-сонли болалар ва ўсмирлар “Навбаҳор-Умид” номли футбол мактаби ҳамда 15-сонли ихтисослашган футбол мактаб интернати ёшлари академиянинг кадрлар захираси билан тўлдириб боради. Шу ўринда бу борада бизга яқиндан кўмаклашаётган ҳомий ташкилотларга миннатдорлик билдирамиз”.

Тақдимот маросимида “Навбаҳор” жамоасига тамал тошини қўйган, жамоанинг шонли ютуқларига муносиб ҳиссасини қўшган бир гуруҳ футбол фахрийлари, “Навбаҳор” жамоаси “ўринбосарлар” таркиби ўйинчилари, “Навбаҳор-women” қизлар жамоаси, “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби ва 15-сонли футбол мактаб интернати тарбияланувчиларига спорт инвентарларидан иборат эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирнинг энг “кульминацион нуқтаси” сифатида шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши қошидаги “Навбаҳор” ёшлар футбол академиясига вилоят ҳокимлиги томонидан “Исузу” русумли автобуси совға қилингани тантанавор ва миннатдорлик руҳида зўр шоду ҳуррамлик билан қарши олинди.

Ўзига хос футбол байрамида Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов, Наманган тумани ҳокими Шуҳратжон Давронов,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси Илёс Раҳимов иштирок этдилар.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

спорт шарҳловчиси.

Мавзуга оид

  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:191158
  1. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати учта мамлакатда ўтиши мумки

    Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) 13-14 октябрь кунлари Цюрихда 2026 йилги жаҳон чемпионатининг учта мамлакатда ва 40та терма жамоа иштирокида ўтказилишини муҳокама қилади.

    2016-09-07 10:59:38843
  1. Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи бино очилди

    Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи офис биноси очилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

    2016-05-29 18:56:521187
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101332
  1. Америкалик режиссёр «Пахтакор—79» ҳақида ҳужжатли фильм ишлашга киришди

    Америкалик телеижодкорлар «Пахтакор» стадионига ташриф буюрди, деб хабар берди клуб расмий сайти.

    2016-08-12 15:06:45881

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz