NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил
"Тонировка" масаласида қарор қабул қилинди 18:34 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил

Ёшлар таълим тарбиясида нималар талаб этилади?

Октябрь 24
19:42 2017

Жамиятимизда сиёсий фаоллик ортиб, барча соҳада чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган оддий ва аниқ-равшан тамойилни амалга ошириш устувор аҳамиятга эга бўлган демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишдан иборат”.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида айнан шу масалага алоҳида эътибор қаратди.

Давлатимиз раҳбарининг, айниқса, минтақанинг куннинг энг ўткир экологик муаммоси Орол фожеаси ҳақида таклиф, фикр-мулоҳазалари жаҳон ва минтақа жамоатчилиги эътиборини қозонди. Бугун бир денгизнинг қуриши чиндан ҳам оғир экологик ҳолат бўлиб, у келтириб чиқарадиган турли оқибатлар минтақа учун катта фожиа саналади. Шу боис Ўзбекистон Орол фожиаси ва ундан жабр кўрган аҳолига амалий кўмак бериш борасида шу йили БМТ томонидан қабул қилинган махсус дастурнинг тўлиқ амалга оширилиши тарафдори эканлигини маълум қилди.

Юртбошимиз нутқида кўплаб янги таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Жумладан, 2 миллиард кишидан иборат дунё ёшларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, бугунги глобаллашув шароитида ёшларга оид сиёсатни шакллантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган халқаро ҳуқуқий ҳужжат - БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этди. Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки мамлакатимизда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси раҳбари сифатида биринчи имзолаган қонун ҳужжати ҳам “Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури тўғрисида”ги Қонун бўлди. Ёшларни ҳар томонлама мукаммал этиб вояга етказишда мазкур қонун муҳим аҳамиятга эга. Ёшлар ҳар қандай мамлакат ва жамиятда улкан ижодий, интеллектуал, ижтимоий-сиёсий куч саналади. Ана шу куч ва салоҳиятни юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида сафарбар этиш бугун бутун инсониятнинг асосий вазифасига айланиши керак.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ёшлар масаласида ўз позициясига эга. ЎзМТДП сайловолди Платформасида ёшларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш, кенг билимли, эркин фикрлайдиган, ўз қарашларида миллий ғоямизга таянган, ўз хатти-ҳаракати, ҳаёт тарзи билан миллий маънавий қадриятларга, ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғояларига садоқатли ёшларни тарбиялаб етиштиришни ўзининг асосий бурчи деб билиши устувор вазифа этиб белгиланган.

Хулоса қилиб айтганда, дунёнинг нуфузли минбаридан билдирилган муҳим вазифалар партиямиз фаоллари ва депуатлик гуруҳларидан ушбу жараёнда янада фаол бўлишни талаб этади.

Одилжон МАМАТКАРИМОВ,

Наманган муҳандислик-технология институти ректори,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

Мавзуга оид

  1. ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУВВАТИ 100 МЕГАВАТ БЎЛГАН ШАМОЛ ЭНЕРГИЯСИ ПАРКЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

    Тошкентда Ўзбекистоннинг шамол-энергетик салоҳиятига бағишланган иккинчи миллий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси сайтида хабар берилди.
     

    2016-06-16 12:32:501316
  1. Жанубий Корея прокуратураси президентдан кўрсатмалар беришни талаб қилди

    Корея республикаси прокуратураси мамлакат президенти Пак Кин Хедан, унинг коррупция можаросига алоқадорлиги бўйича кўрсатма беришни талаб қилди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги. Прокуратура, президент талабни қабул қилса, 29 ноябрда уни сўроқ қилишни режалаштирмоқда.

    2016-11-23 18:03:58567
  1. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга нималар тўсиқ бўлмоқда?

    Наманганда бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбирокрлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 75 фоиздан ошди, шунингдек иш билан банд аҳолининг 78 фоиздан ортиғи айнан шу соҳада меҳнат қилмоқда.

    2017-03-13 14:42:01543
  1. Ёшлар иллатларга қарши

    Наманган педагогика коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан “Одам савдоси – аср муаммоси” мавзусида тадбир ўтказилди. 

    2016-06-11 08:30:27839

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz