NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Ёшларга кенг майдон керак...

Октябрь 31
18:16 2017

Менинг фикримча интернет фойдаланувчилари уч тоифага ажрайди саводлилар, дангаса саводлилар, саводсизлар.

Биринчи тоифа деганим саводли фойдаланувчилар – булар хат саводи бор кишилар, уларни катта қисмини олий маълумотли дейиш ҳам мумкин бўлиб аксариятлари ижтимоий тармоқлардан яхши йўлда фойдаланишмоқда. Масалан “телеграм” мессенжери, фасебоок.сом каби ижтимоий тармоқларда “ўқитувчилар”, “истиқлол фарзандлари”, “китобхонлар” сингари гурухлар бор улар айнан биринчи тоифага алоқадор кишилар томонидан ташкил қилинган, гуруҳларда фойдали, ақлни чархловчи мақола-ю, ҳикоялар, янгиликлар, янги қарор ва фармонлар эълон қилиб борилмоқда.Бу материалларни эса фақат айнан биринчи тоифага мансуб кишилар ўқишади ва айнан улар ўртасидагина мухокама бўлмоқда десам янглишмайман.

Иккинчи тоифа кишилари, дангаса саводлилар деганим уларда савод бор лекин ўқишга эриниш кучлироқ, интернетдан келаётган хабарлар иложи борича қисқароқ бўлса ёки аудио, видео шаклида бўлса уларга ёқади. Ўқигандан кўрган, эшитган афзал дейдиган бундай фойдаланувчилар хабарларни рост ёки ёлғон эканини ажрата оладилар, бу тоифа кишилар ўртасида турли ёт ғоялар таъсиригатушиб қолиш камроқ учрайди.

Сўнгги тоифа кишилари саводсиз кишилар ёки чала саводлилар, бир нарсани тан олишимиз керак бугун жамиятимизда бундай кишилар ҳам кўп учрамоқда, давлат идораларида, айниқса аерапортда кўп гувох бўламиз ариза ёзиш ёки бирор нарсани ўқиш керак бўлса улар ноқулай ахволга тушиб қолишади. Саводсизликларини бир қарашда англай олмайсиз. Биз эътибор қаратишимиз, ишлашимиз, бош қотиришимиз керак бўлган кишилар айнан мана шу тоифага мансубдирлар. Сабаби айнан мана шундай кишилар орасида турли алдовларга учиш, ёт ғоялар таъсирига тушиб тўғри йўлдан адашиш холатлари кўп учрамоқда. Бундай кишиларни саводсиз, чаласавод деб атадик бу хақиқат, лекин улар ҳам интернетдан кенг фойдаланишмоқда, юқоридаги тоифа вакилларидан кўпроқ вақтларини айнан ижтимоий тармоқларга сарфлашмоқда. Савол туғилиш мумкин саводи йўқ кишилар тармоқларда қандай алоқа қилишади, ахборотлардан қай тариқа хабардор бўлишади, жавоб барча интернет фойдаланувчиларига аён яни ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерларда бирор харф ёзмаган холда бемалол алоқа қилиш мумкин, аудио, видео шаклидаги алоқа ва ахборот алмашинуви жуда ривожланди. Дунёнинг нариги чеккасидаги танишингиз билан видео алоқа қилишингиз, ёки қаердадир рўй берган қизиқ ходисанинг яшин тезлигида тармоқларга чиқаётгани янгилик эмаску. Кундан-кун аъзолари кўпайиб бораётган ижтимоий тармоқлар мижозлар талабидан келиб чиқиб тобора матнсиз алоқа сифатини яхшилашга эътибор қаратишаётгани ҳам бежизга эмас. Чет давлатларда туриб олиб бизнинг тинчлигимизга, осуда ҳаётимизга рахна солиш мақсадида, кишиларни йўлдан уриб ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи бўлган кимсалар айнан мана шу жихатга эътибор қаратиб бугунги кунда интернет тармоқларини турли ёт ғояларни тарғиб этувчи, кишиларни тўғри йўлдан адаштирувчи ҳамда тухмат, бўхтонлардан иборат материаллар билан тўлдириб боришмоқда, ушбу материалларнинг катта қисми эса аудио ва видео шаклида тайёрланмоқда сабаби ёвуз кучлар ҳам бугун кимни йўлдан оздириш осон эканини яхши билишади.

Учинчи тоифа кишилари газета ўқиш тугул уни қўлига ҳам олмаслиги, ижтимоий тармоқлардаги расмий сахифаларни кузатиб бормасликлари (саводсизлик панд беради) учун ҳам уларни ёлғон маълумотга ишонтириш осон, расмий манба хабар беради деган хар бир ахборот ҳам тўғри бўлиб чиқавермайди, аудио ва видео шаклидаги материалда эса манба умуман кўрсатилмайди хисоб, фақат айтиб ўтилади.

Бугун Ўзбекистон бўйлаб расмий ахборот портали сифатида фаолият олиб бораётган сайтлар сони ҳам кўпайиб бормоқда, лекин юқорида айтганимдек матн кўринишидаги хабарлар интернет фойдаланувчиларининг катта қисмини ташкил этувчи иккинчи ва учунчи тоифадаги кишиларни қизиқтира олмайди.

Кишиларни қизиқтираётган аудио ва видеолар устида муайян иш ташкил қилган инсонлар ҳам талайгина топилади, улар анча аввалдан иш бошлашган. Масалан, youtube.com халқаро видео тармоғини олайлик, “Барча нарсалар ҳақида”, “Қизиқарли манзил”, “Қизиқ хабарлар” сингари каналлар сони жуда кўпайиб кетган, уларда интернет фойдаланувчиларини қизиқтира оладиган жамики мавзуларда сўз боради, медиа махсулотлар талабдан келиб чиқиб тайёрланади. Мана шундай каналлар эгалари аудиторияни кенгайтириш мақсадида турли бўхтон ахборотлардан кенг фойдаланишмоқда, масалан, санъаткорлар ҳаёти ҳақидаги ёлғон хабарлар ёки қайсидир амалдорни ишдан кетиши ҳақида асоссиз гаплар, энг ачинарли деймизми, ғазабимиз келадигани деймизми куракда турмайдиган гаплар ҳам жуда кўп, биттаси, шу кунларда жуда оммалашди, тобут кўтариб кетаётган кишилар расми қўйилиб тагидан “ўзбек халқи жуда оғир жудоликка учради” дея ёзиб қўйилмоқда, ичига кирсангиз мутлақо бошқа маълумотларга дуч келасиз, ахир бунга тоқат қилиб бўлмайдику, мана шундай хабар тарқатаётганларга чора кўриш мумкин эмасми дейишингиз мумкин, лекин ижтимоий тармоқларни назорат қилиш жуда қийин масала. Аксарият каналларда талаб бўлса бўлди, материал минтелитетимизга, қонунчилигимизга тўғри келадими ёки йўқ буни фарқига борилмайди. Бу эса юқорида айтганимдек уларда ахборот софлиги мавжуд эмаслигидан далолатдир.

Ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бораётган каналларни бошқарувчилари асосан мўмай даромад илинжида иш олиб боришади, тармоққа жойланган медиа махсулотни қанчалик кўп одам томоша қилса, кенг аудиторияни ўзига жалб қила олса даромад ҳам ортиб боради. Қандай қилиб дейсизми? Интернетда пул топиш йўллари кўпайиб бу нарса одатий хол бўлиб бораётгани кўпчиликка маълум, сизни мисол қилиб содда тилда тушунтириб беришга ҳаракат қиламан, сиз ижтимоий тармоқларда сахифалар очиб, доимий равишда материал жойлаб борасиз,агарда сиз жойлаётган медиа махсулот инсонларга қизиқ бўлса, кузатувчиларингиз сони кўпайиб боради бу эса ўз махсулоти ёки хизматини кишиларга реклама орқали етқазишни истаган тадбиркорларнинг эътибрини тортади, улар сизни топишади ва оғзаки шартнома тузишади. Энди сизга пул кела бошлади, яни жойлаётган материалингиз орасида реклама бор, сиз қилаётган ишигиз моддий фойда бераётганидан қувонасиз ва албатта янада кўп сонли мухлисларни жалб қилишни, маблағни кўпайтиришни ўйлайсиз, аввал айтганимдек энди сизга талаб ва маблағ бўлса бўлди махсулотни инсонлар онгига қандай таъсир қилиши сизни қизиқтирмай қолади. Менда бундай бўлмайди дейишингиз мумкин лекин беш қўл баробар эмас... Тез орада сизни ҳамкорликка чорлайдиган кишилар орасидан ҳаммадан катта пул бера оладиган тадбиркор чиқиб қолади, унинг талаби бажарилса бўлди маблағ жуда катта миқдорда тўланади. Ана энди ўйлаб кўринг сиз шу пайтгача ҳам мавзудан қатъий назар медиа махсулот тайёрлаётган эдингиз, энди сизга “саховатпеша” айтган топшириқ ҳам чўрт эмас....

Мана қаердан келиб чиқади ёт ғояларни тарғиб қилувчи махсулотлар...

Нима қилиш керак? Бу савол мени ёки бизнигина эмас бутун дунё давлатларини қийнаб келмоқда...Мени ҳам youtube.com халқаро видео тармоғида шахсий каналим бор, очганимга кўп бўлмади. У ерга фаолиятимдан келиб чиқиб турли йўналишда телевидения учун тайёрлаган медиа махсулотларим ва репортажларимни жойлаштириб бормоқдаман, айни пайтда юзлаб кишилар уларни томоша қилишмоқда ва фикрлар билдиришмоқда. Кузатувларимда амин бўлдимки ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари интернетда ўзларига фойдали, керакли ва қизиқарли маълумотларни қидиришади. Масалан, лимон етиштириш ҳақида тайёрлаган репортажимни 5000 маротабадан ортиқ томоша қилингани, зотдор қорамолчилик ҳақидаги лавхамни 4000 фойдаланувчи кўргани (бу бошқа лавхаларга нисбатан 5-10 баробар кўпроқ) кишилар бугун интернетдан фойдали маълумотларни ҳам қидираётганларига, интернетда маслахатхона ташкил қилиниши кераклигига далил бўлади. Айни мана шу талаблардан келиб чиқиб ижтимоий тармоқларга мос холатдаги медиа махсулотлар, катта тажрибага эга бўлган фермерлар, тадбиркорлар, амалдорлар, шифокорлар... деймизми хуллас барча сохаларда муваффақиятга эришган, эришаётган инсонлар билан сухбатлар, уларнинг ҳаёт тажрибалари ҳақида репортажлар, туркум лавхаларни тайёрлаш ва тарқатишни кўпайтириш вақти келганига анча бўлган. Телевизорда намойиш этилаётган кўрсатувларни интернетга ҳам мос қилиб қисқа ва лўнда тайёрланса тармоқ фойдаланувчилари керакли маълумотларни топишда қийналишмайди ва турли норасмий манбаларга камроқ юзланишади.

Яна бир масала юқорида бугун ёвуз кучлар кишиларни, ёшларни йўлдан уришда пулдан фойдаланишмоқда деган фикрни илгари сурдим, бу бор гап, аён хақиқат, интернет фойдаланувчиларига турли медиа махсулотларни тайёрлаб тақдим қилаётганларни катта қисмини замонавий технологиялардан хабардор бўлган ёшлар ташкил этмоқда. Уларни бир жойга жамлаш, рағбатлантириш вақти ҳам келди фикримча. Мухтарам Президентимиз шу йил 30 июнь саънасида ёшларнинг қурултойида сўзлаган нутқларида айнан интернет тармоқларида китобхонликни тарғиб қилиш ҳақида ҳам бежиз айтганлари йўқ, энг яхши китобхон оилаларга машина совға қилиниши ҳақидаги хабар катта шов-шувга сабаб бўлди. Юртимизда кундан-кун сони ортиб бораётган дастурчилар, интернет журналистлари-ю, блогерлар дейсизми хуллас ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бораётган барчани бир ерга жамлаш керак, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа давлат ҳамда нодавоат ташкилотлар қошида бирор клуб ёки ҳаракат ташкил қилиш керак. Бугунгача турли ташкилотлар томонидан бу борада танловлар, лойихалар ташкил қилинди лекин уларда асосан шундоқ ҳам тўғри йўналишдаги, мен айтган биринчи тоифага мансуб кишилар иштирок этишди, яна ахолини, ёшларни уюшмаган қатлами эътибордан четда қолиб кетаверди. Қайд этиш керак интернетда фаолият олиб боришга қизиқганларнинг ҳали кўпчилиги нихол хисоби, қаерга бурсангиз ўша томонга қараб ўсади. Агар уларни тўғри йўлга солиб, тўғри фойдалана олинса ижтимоий тармоқлардаги тахдидлардан химоя деворини юзага келтириш мумкин. Бугун уларга ўзларини намоён қилишлари учун майдон яратиб бериш керакки токи ана шундай майдонни бошқа ердан қидириб турли оқимларга кириб қолишмасин.

Темурмалик ВОҲИДОВ

Мавзуга оид

  1. Ўзи хон, кўланкаси майдон «Дамас»чилар

    Бир “Дамас” кабинасига унинг ҳайдовчиси “бир бекат 500 сўм” деб ёзиб қўйибди. Бири эса, “ашейдан машейгача 1000 сўм” деган ёзув илиб олган. 

    2016-09-16 19:11:42733
  1. Ташкилотчилик ҳам керак, тарғибот ҳам

    Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан жорий йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Ҳукуматимиз томонидан мазкур йилда амалга оширилиши лозим бўлган  Давлат дастури қабул қилинди.

    2016-07-27 08:22:55633
  1. Пушкин таваллудининг 218 йиллиги кенг нишонланди

    Пойтахтимиздаги Халқлар дўстлиги хиёбонида Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 218 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда бу яна бир бор яққол намоён бўлди. Эрта тонгдан бу сўлим гўшага турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, миллий маданият марказлари, дипломатик корпус вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, ўқитувчилар, ёшлар тўпланди. 

    2017-06-06 22:47:362163
  1. Ёшларга оид давлат сиёсати жамият ривожининг муҳим омили

    Ҳар бир давлатнинг ўз миллий байрамлари, муҳим саналари бўлади. Бироқ, улар ичида мустақиллик санасининг ўрни ўзгача.

    2016-08-24 15:32:551316

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz