NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"КАТТАҚЎРҒОН ФОЖИАСИ"ГА МУНОСАБАТ 11:09 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўв миршаб, ўв бола, ўв миллат касри,
Бошингга чиқибди белингдан пасти.
Билмасмидинг, юз йил аввал ҳам асли
Сени деб қора қон қусган Кумушлар.
Батафсил
Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўзгарди 09:18 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ўтказилган кенгайтирилган ҳайъат мажлисида кадрлар тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Батафсил
УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"? 18:29 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Батафсил
Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон! 17:36 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
Батафсил
Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади? 16:13 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
Батафсил

Ёшларга оид давлат сиёсати жамият ривожининг муҳим омили

Август 24
15:32 2016

Ҳар бир давлатнинг ўз миллий байрамлари, муҳим саналари бўлади. Бироқ, улар ичида мустақиллик санасининг ўрни ўзгача.Чунки, халқни халқ сифатида улуғлаб, унга ўз эрки ва озодлигини туҳфа этган бу буюк байрам чиндан ҳам катта тантана қилишга, юксак кўтаринкилик билан нишонлашга арзийди. Бугун юртдошларимиз қалбида юртимизнинг улуғ байрамига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга қаратилган эзгу ҳаракат бор десак тўғри бўлади. Зеро, биз - барча ўзбекистонликлар буюк тарихий сана - Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш арафасида турибмиз.

Мана йигирма беш йилдирки, мустақил юртимизда ушбу қутлуғ кунни катта қувонч ва тантана билан кутиб олиш эзгу қадриятга айланган. Бунда давлатимиз раҳбарининг сана муносабати билан қабул қиладиган қарорлари муҳим дастуриламалдир. Бу йил ҳам Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори матбуотда эълон қилинди. Ундаги “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя муқаддас байрамимизнинг бу йилги бош шиорига, қалблар эпкинига айланди. Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ёш авлодни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.         Ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, уларни юксак маънавиятли, зукко, билимдон, юрт тақдирини ўз зиммасига олишга қодир авлод сифатида вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинди. Бундан оқилона фойдаланаётган эртамиз эгалари ўз истеъдод ва салоҳиятини тўла намоён этиб, ҳамма соҳада юксак натижаларни қўлга киритишмоқда.          Бинобарин, мустақилликка эришиш остонасида Юртбошимиз янги давлат ва жамиятни барпо этиш билан боғлиқ кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири сифатида ёшларга оид сиёсат ҳамда уни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш вазифасини қўйгани бежиз эмас. Ўша пайтда бунга объектив эҳтиёж ва зарурат бор эди.          Ўтган асрнинг 90-йилларида 20 миллиондан ортиқ Ўзбекистон халқининг қарийб 43 фоизини болалар ташкил қилган. Бугунги кунда эса мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоиздан зиёди ёшлардан иборат.

         Ёшлар бунёдкорлик салоҳиятига эга бебаҳо ресурсдир. Аммо мазкур салмоқли қатлам юрт тақдири ва келажагини ҳал қилувчи катта кучга айланиши учун давлат, даставвал, уларни ижтимоий, маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши, ўз ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини эркин рўёбга чиқариши, жамиятда муносиб ўрнини топишига қулай шароит яратиши керак эди. 1991 йилнинг бошларидаёқ Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқила бошланди ва у 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинди. Мазкур Қонунни Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг миллий концепцияси ҳамда айнан эртамиз эгалари манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган дастлабки ҳуқуқий ҳужжат, дейиш мумкин. Унда ёшлар бўйича давлат сиёсатининг мақсад ва тамойилларигина эмас, балки бугунги кун нуқтаи назаридан улар билан боғлиқ ўта принципиал масалалар ўз аксини топган. Иқтидорли ўғил-қизларни рағбатлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур ижтимоий хизматлар тизимини яратиш, ёш оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, вояга етмаганлар, шунингдек, ёшлар қатламининг айрим тоифаларини ижтимоий муҳофаза қилиш ана шулар жумласидандир.

         Алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур Қонунда илк бор ёшлар ҳаётига оид сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда келажагимиз ворисларининг бевосита иштирок этиши асосий вазифалардан бири сифатида қайд этилди. Энг муҳим жиҳати, юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг субъектлари сифатида нафақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, балки нодавлат тузилмалари биргаликда фаолият олиб бориши белгилаб қўйилди.

         Истиқлол йилларида ёшларнинг ҳар томонлама етук, баркамол вояга етиши учун мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Хусусан, 22 та қонун, Президентимизнинг 26 та Фармон ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 41 қарори, 30 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.

         Ёшларимизни тарбияси борасида, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатишда, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда, иш билан банд қилишда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қатор қонун ва дастурларининг қабул қилиниши ва ўзининг ижобий натижаларини бераётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

         Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг “ўзбек модели”га ҳамда кучли ижтимоий сиёсат принципларига асосланган ҳолда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қатор қонунларда мустаҳкамлаб қўйилди. Жумладан, «Соғлом она ва бола йили» давлат дастурининг биринчи бандида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилиши белгилаб берилди.

         Юқоридаги қонун лойиҳасини айни бугунги кунда ишлаб чиқилиши фикримизча, қуйидагилар билан изоҳланади: Биринчидан, мустaқиллик йилларида ёшлар сиёсати бўйича aмaлгa oширгaн ишлaримизни сaрҳисoб қилaр экaнмиз, улaрни ҳaққoний бaҳoлaш вa ислоҳoтлaр дaстуригa мaълум ўзгaртишлaр киритиш билaн биргa, биринчи нaвбaтдa, эртaнги кун тaлaблaридaн кeлиб чиққaн ҳoлдa мaмлaкaтимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлидaги изчил ҳaрaкaтлaримизда ёшларнинг фаол иштирокини кучaйтиришимизга эҳтиёж туғилгани, иккинчидан, ҳoзирги пaйтдa мaмлaкaтимиз ёшларининг сиёсий-ҳуқуқий мaдaнияти вa ижтимoий oнг дaрaжaсининг ўсиб бoриши, жaмиятни дeмoкрaтлaштириш вa либeрaллaштириш жaрaёнлaрининг жaдaл ривoжлaниши, ёш авлоднинг илм-фан, спорт соҳасида эришаётган ютуқлари бу соҳадаги ислоҳотларни янги, янaдa юқoри бoсқичгa кўтaришимиз учун зaрур шaрт-шaрoитлaрни юзaгa кeлтираётгани, учинчидан, жaҳoн миқёсидa глoбaллaшув вa ахборот технологиялари тoбoрa кучaйиб бoрaётгaн бугунги зaмoндa биз дунёдa юз бeрaётгaн туб ўзгaришлaрни xoлисoнa вa тaнқидий бaҳoлaган ҳолда фарзандларимиз келажагини кўзлаб, ёшлар сиёсатини амалга оширишда қўшимча чора-тадбирларни белгилаб олиш зарурияти, тўртинчидан, ҳaр тoмoнлaмa чуқур ўйлaнгaн, aниқ мaқсaд вa устувoр йўнaлишлaрни ўз ичигa oлгaн ёшларга оид дaстур вa уни aмaлгa oшириш стрaтeгиясигa эгa бўлгaн мaмлaкaт вa xaлқ пирoвaрд нaтижaдa мувaффaқиятгa эришиши шулар жумласидандир.

         Ҳозирги таҳликали дунёнинг бир қатор мамлакатларида кузатилаётган турли тўс-тўполонлар, тартибсизликлар негизига эътибор берадиган бўлсак, уларда давлатнинг ўсиб-униб келаётган ёшларга, уларнинг ҳаётдаги қизиқишлари, ҳуқуқ ва манфаатларига эътиборсизлиги, улардаги ёшларга оид сиёсатнинг ҳозирги замоннинг янги таҳдидларига жавоб бермаслиги оқибатини кўриш мумкин. Уларда, айниқса, ёшлар тарбияси, уларни иш билан банд қилиш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш ўз холига ташлаб қўйилгани ачинарли, албатта. Бундай мамлакатларда давлат ва ёшлар ўртасида узилиш пайдо бўлганлигини кузатиш мумкин. Кўпгина муаммоларнинг замирида замон талаб қилган аниқ бир касб-ҳунарга эга бўлмаслик ва натижада, ишсизлик, бекорчилик ётади. Айниқса, бугунги замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ривожланган асрда кимлардир бу технологияларни бунёдкорлик, илм-фан, тараққиёт йўлида қўлласалар, кимлардир ижтимоий тармоқлар орқали миллионлаб онги мўрт, ҳаётда мустақил фикрлашга, позицияга эга бўлмаган ёшларни тўрга тушириш ва ўз қабиҳ мақсадларини амалга ошириш йўлида фойдаланмоқдалар. Мақсад — ёшлар қалбини эгаллаш, муайян мамлакат ёки минтақадаги бирор миллат ёхуд халқнинг онгига, унинг сезги-туйғуларига таъсир ўтказиш, уни ўз дунёқарашига бўйсундириш, маънавий жиҳатдан заиф ва тобе қилиш. Фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги эса ҳар қандай иқтисодий ёки сиёсий қарамликдан кўра даҳшатлидир.

         Бундай шароитда ҳар қандай ҳушёр давлат тиббий тил билан айтганда, “эмлаш” чораларини кўриш лозим бўлади. Юртбошимиз таъкидлаганидек “Барчамиз бугунги ҳаёт олдимизга қўяётган бир аччиқ ҳақиқатнинг маъно-мазмунига етиб боришимиз зарур. Бу аччиқ ҳақиқат шундан иборатки, агарда кимда-ким бизнинг мустақил тараққиёт йўлимизни, орзу-мақсадларимизга эришиш йўлини, янги жамият қуриш йўлини тўсмоқчи бўлса, аввало, ҳали суяги қотмаган, мустақил дунёқараши шаклланиб улгурмаган ёшларимизнинг қалби ва онгининг мўртлигидан фойдаланиб, уларнинг маънавиятини бузиб, бизнинг азалий табиатимиз ва муқаддас одатларимизга мутлақо зид бўлган ғоялар билан чалғитиб, ўзининг ғаразли ва жирканч ниятларини амалга ошириш йўлида қурол қилиб олишга уринади. Миллий манфаатларимиз ва мақсад-муддаоларимизга бегона бўлган бундай зарарли мафкуралар тажовузи, бошқа хавф-хатарлар, айниқса, бизнинг минтақамизда кучайиб бормоқда. Ёшларимизни бу бало-қазолардан асраш учун жамият маънавий ҳаётида бўшлиқ пайдо бўлишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Бундай бўшлиқ юзага келган тақдирда эса, уни ёшларнинг илмга, касб-ҳунарга, соғлом турмуш тарзига, бунёдкорлик ишларига қизиқишлари билан ҳамоҳанг бўлган янгича ҳаёт мазмуни, янгича қадриятлар билан тўлдириш лозим. Энг муҳими, шуни унутмаслигимиз керакки, ёшларимизга, бинобарин, келажагимизга таҳдид солиб турган бу хавфларнинг олдини олиш учун бугун қатъий ҳаракат қилмасак, эртага кеч бўлиши мумкин”. Шу нуқтаи назардан янги таҳрирда қабул қилиниши режалаштирилаётган Қонун лойиҳаси шундай ҳолатларга нисбатан ўз вақтида қабул қилинган бўлиб, профилактик хусусиятни ҳам қамраб олади.

 

Иброхим Ходжиев,

Ўзбекистон Республикаси

 Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.

 

Мавзуга оид

  1. Диёржон Бойчаев Янгиқўрғон туман ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўрибосари этиб тайинланди

    Диёржон Бойчаев 1979-йилда Янгиқўрғон туманида туғилган. 2002-йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

    2017-03-28 18:13:47582
  1. Тинчлик - барқарорлик омили

    Наманган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” эзгу ғояси асосида “Тинчлик ва осойишталик-барча ютуқларимиз асоси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

    2016-07-08 15:20:50817
  1. «Ёнғин хавфсизлиги кунлари» муҳим тадбирда фаол қатнашайлик!

    Мамлакатимизда, жумладан вилоятимизда ҳам жорий йилнинг 10 ноябридан бошланган «Ёнғин хавфсизлиги кунлари» изчил давом этмоқда. Наманган шаҳар ИИБ ЁХБ ходимлари ҳам ушбу муҳим тадбирни олдиндан пухта тайёргарлик кўрган ҳолда олиб боришмоқда.

    2016-12-28 14:52:25571
  1. ХАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАСЛИК жамият тараққиёти омили

    Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси фаолияти мисолида ҳам ўз тасдиғини топмоқда

    2017-03-25 09:53:52864
  1. Наманганлик ёшларга тенг келадигани топилмади

    Пойтахтимизда “Пенчак Силат” 9 - Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. 

    2017-03-06 11:10:16951

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz