NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Ёшларнинг тилимизга бўлган эътибори қандай?

Октябрь 21
16:37 2018
Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши томонидан 21 октябрь -Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга бағишлаб, “Она тили -миллатнинг руҳи” мавзусида Усмон Носир ижоди асосида бадиий лирик тадбир ўтказилди.
 
Тадбир аввалида сўзга чиққан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Абдулазиз Мўминов мамлакатимизда ўзбек тилини эъзозлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу жараёнда ўсиб келаётган ёш ўғил-қизларда тилга бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш муҳим вазифалардан бири эканлигини қайд этди.
 
 
Таъкидланганидек, Тил бу миллий мерос. Ҳар бир ҳалқнинг ўз маданий услуби бўлганидек тил ҳам асралиши ва ҳурмат қилиниши керак бўлган буюк бойликдир. Бинобарин, тил – миллатимиз фахри, ғурури. Айни пайтда орзу-умидларимиз, мақсад-интилишларимиз бўй кўрсатадиган кўзгу ҳисобланишини унутмаслик керак.
 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва публицист Содиқ Сайҳун ўз чиқишида она тилимиз мусаффолигига салмоқли ҳисса қўшган буюк шоир, ҳамшаҳримиз Усмон Носир ижодини ўрганишнинг долзарб аҳамияти борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
 
Тадбир доирасида ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши қошидаги “Ижодкор ёшлар клуби”нинг фаол аъзоси, Чуст туманидаги 45-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Муштарий Муҳаммадалиеванинг “Тонг қўшиғи” номли китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди.
 
 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Наманган ҳақиқати” газетаси бўлим мудири, шоир Носир Аббос умидли қаламкаш Муштарийнинг янги китоби билан қизғин қутлаб, самимий тилакларини изҳор қилди.
 
Ўзбек тили ҳақидаги шеърларини ўқиб берган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими адабий маслаҳатчиси, шоира Руқия Ғозиева, Наманган давлат университети талабаси, “Ёш ижодкорлар клуби” раиси Манзура Абдуллаева Ғовасой этакларининг бетакрор ҳавосидан нафас олаётган иқтидорли шоира Муштарий ҳақида сўз юритар экан, уни чин маънода шеъриятга ошно қалб соҳибаси эканини таъкидлади.
 
 
Тадбирда Наманган санъат коллежи ўқувчилари, туманлардаги болалар мусиқа ва санъат мактабининг тарбияланувчилари, “Ёшлар маркази” қошидаги "Наманган ниҳоллари" тўгараги аъзолари ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар, ажойиб рақс жилолари йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.
 
 
Айниқса, Косонсой туманидаги 9-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Олимахон Тожибоева жонли ижрода “Ёввойи тановор” ва дутор оҳангида “Фиғонким” куйини маҳорат билан куйлагани олқишланди.
 
Тадбир якунида она тилимизни асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашда фаоллик кўрсатаётган шоир ва адиблар ҳамда ҳамда умидли қаламкашларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
 
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

Мавзуга оид

  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45885
  1. ЁШЛАРНИНГ ҚАЛБИГА ҚУЛОҚ ТУТАЙЛИК

    Яқинда Наманган вилояти, Чортоқ туманида яшовчи 8-синф ўқувчисининг ўғрилик қилгани ҳақидаги хабарлар турли оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинди. Маълум бўлишича, ўғригина бола Чортоқ тумани, "Боғистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фермер хўжалигидан нархи 6 миллион сўмлик отни ўғирлаб кетган.

    2017-07-02 16:50:461422
  1. ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУВВАТИ 100 МЕГАВАТ БЎЛГАН ШАМОЛ ЭНЕРГИЯСИ ПАРКЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

    Тошкентда Ўзбекистоннинг шамол-энергетик салоҳиятига бағишланган иккинчи миллий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси сайтида хабар берилди.
     

    2016-06-16 12:32:501709

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz