NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Учқўрғондаги оғир бемор депутат назоратига олинди: соғлиқни сақлаш бошқармаси ўз ваъдасини бажарадими? 12:31 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
11:20 26/04/2018
Батафсил
ЮРТ АРДОҒИДАГИ НУРОНИЙЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ 11:06 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Эътироф этиш жоиз, бу йил илк маротаба берилаётган "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонига Наманган вилоятидан 61 нафар кўпни кўрган кайвони отахон ва онахонларимиз муносиб кўрилди.

Батафсил
ЭНДИ ТАДБИРКОРНИНГ ВАҚТИ ВА НАҚДИ ТЕЖАЛАДИ 09:41 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бунинг ёрқин бир мисоли тариқасида, давлат хизматлари марказлари фаолиятини эътироф этиш даркор. Ушбу марказ томонидан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, нафақат тадбиркорлик субъектларига балки фуқароларга ҳам хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди. Энди фуқаролар ҳамда тадбиркорлар рўйхатдан ўтказиш ҳамда турли хилдаги 50 га яқин давлат хизматлари бўйича марказларга мурожаат этишлари мумкин.

Батафсил
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил

Ёз мавсумида Ўзбекистонда 1290 оромгоҳ фаолият кўрсатади

Май 30
16:43 2017

Болалар соғломлаштириш мавсумини намунали ташкил этиш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларида махсус штаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Мавсум давомида мамлакатимиз миқёсида жами 1 минг 290 оромгоҳ, шу жумладан, 214 стационар, 936 кундузги, 140 меҳнат ва дам олиш оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу оромгоҳларда жами 294 минг 351 бола соғломлаштирилади. Уларнинг 154 мингдан ортиғи стационар, 140 мингдан зиёди кундузги оромгоҳларга жалб этилади. Ушбу мақсадлар учун жами 52,3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оролбўйи минтақасидан 4,5 минг бола Тошкент шаҳри, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги баҳаво оромгоҳларда бепул дам олади. Касаба уюшмалари томонидан эҳтиёжманд оилаларнинг 40 минг ўғил-қизи жамоа шартномалари ва келишувлари орқали бепул ва имтиёзли соғломлаштирилади.

Меҳрибонлик уйларининг 1 минг 950 тарбияланувчиси, 50 жисмоний имконияти чекланган бола бепул йўлланма билан таъминланади. 2,5 минг она-бола касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда саломатлигини мустаҳкамлайди. Бепул йўлланмалар асосида дам олиш имкониятидан маҳаллаларда яшаётган кам таъминланган оилаларнинг 700 фарзанди ва ота-она қаровисиз қолган болалар фойдаланади.

Жорий йилда ихтисослаштирилган оромгоҳлар фаолияти сифатини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу йил мамлакатимиз бўйича 218 ана шундай оромгоҳ ташкил қилинади. Булар интеллектуал ривожлантириш, тарбия ва спорт, экологик-биологик, ўлкашунослик, техник ижодкорлик, бадиий ижодкорлик, ижтимоий-мослашув, меҳнат ва дам олиш оромгоҳларидир.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан анъанавий равишда Тошкент вилоятидаги «Қуёшли» оромгоҳида Республика интеллектуал ривожлантириш оромгоҳи ташкил этилади, турли фанлар бўйича ўтказилган «Билимлар беллашуви»нинг 500 ғолиби бепул соғломлаштирилади. Бундай оромгоҳлар фаолияти ҳар бир ҳудудда йўлга қўйилади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан барча оромгоҳларда таълим-тарбия жараёнини мазмунли ташкил этиш, малакали кадрларни йўналтириш чоралари кўрилди. Шу мақсадда ўқув-услубий қўлланмалар қайта кўриб чиқилиб, мазмунан такомиллаштирилди. Айниқса, тўгаракларни ташкил этишга жиддий эътибор қаратилиб, чет тилини ўргатиш ва ихтисослаштирилган оромгоҳлар дастурлари янада кенгайтирилди. Оромгоҳларга 39 мингга яқин педагог кадрлар, етакчи ва тўгарак раҳбарлари, чет тиллари мутахассислари ва олий ўқув юртларида ўқиётган талабалар жалб этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оромгоҳларга 3 минг 650 тиббиёт ходими жалб этилди. Маданият вазирлиги оромгоҳларда ёш ижрочилар, маданият ва санъат арбоблари иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, учрашув ва суҳбатлар ташкил этади. Болалар маънавиятини юксалтиришга йўналтирилган тадбирлар, спорт мусобақалари ва турнирлар ўтказилади. Оромгоҳларда санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар уюштирилади.

 

Мавзуга оид

  1. Марғилонда “Адраслар уйи” меҳмонхонаси фаолият бошлади

    Уста ҳунарманд Иброҳим Асқаров ташаббуси билан бунёд этилган меҳмонхона шарқона ва замонавий меъморлик анъаналарини ўзида мужассам этган. 

    2016-10-03 18:03:211675
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:15944
  1. Саудия Арабистони ҳаж мавсумида зиёратчилар сонини оширмоқчи

    Саудия Арабистони ҳукумати жорий йилда ҳаж сафарини амалга оширувчи зиёратчилар сонини 800 мингга, яъни 2,6 млн кишигача ошириш бўйича чоралар қабул қилмоқчи. 

    2017-01-10 10:19:451149
  1. Уйма-уй юрилса муаммолар бўйма-бўй кўрсатади

    Наманган шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонларда уюшмаган ёшлар ва хотин-қизлар билан ўтказилган мулоқотлар ўз самарасини бермоқда. Хусусан, “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Абдулахад Бойхоновнинг мурожаати ижобий ҳал этилди. “11-Маданий” сайлов округидан шаҳар депутати Носиржон Дадамирзаевнинг Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қилган мурожаатидан сўнг, фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди. Абдулаҳад бундай эъзоз, эътибор, эҳтиром учун миннатдор бўлиб, дуога қўл очди.

    2017-08-04 19:17:5716852
  1. ОЛТИН ЁЗ – ЎТМОҚДА СОЗ

    Сўлим ва бетакрор табиат қўйнида жойлашган «Норин» оромгоҳида дам олиш мавсуми давом этмоқда.

    2016-07-15 08:49:30827

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz