NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ректорлар ўз мурожаатида порахўрликка қарши курашишга сўз беришди! 20:15 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг! Бу йўлдаги ножўя қадам билингки, кун ўтиб бир кун болангиз келажаги учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бир ҳақиқатни унутманг! Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади. У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи қатъи назар олдига келган ҳар бир инсонга “товар” сифатида қарайди ва ундан доимо тама қилади. Тама билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди.
Батафсил
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил

Ёзувчи  қандай бўлиши керак ёҳуд инсонпарвар Чехов

Июнь 19
19:17 2017

 “Иванов” драмаси буюк рус ёзувчиси А. П. Чеховнинг саҳна юзини кўрган энг биринчи асаридир.  У 1887 йил, сентябрьнинг охири ва октябрь ойининг бошларида – ўн кун мобайнида ёзилган.  Чехов  илк ҳаракатидаёқ   анъанавий драматургия   услубиятига ўзгариш киритди.  Асарни якунлагач,  иниси Александр Чеховга шундай ёзади: “Замонавий драматурглар ўз пьесаларини  нуқул фаришта сифат кишилар, разиллар ва бачкана кимсалар билан бошлайдилар. Россияни титкилаб ҳам бундай унсурларни қидириб тополмайсан.  Балки топилиб ҳам қолар, лекин улар  драматургия талабидаги сиймолар эмас.  Мен ўзига хос йўлни танлаб,  бирорта ҳам бадкирдор жиноятчи ва бирорта ҳам фаришта сифат сиймони ёритмадим, ҳеч кимни қораламадим, ҳеч кимни оқламадим”.

Лекин муаллифнинг бу даъвоси ҳақиқатга зид. Бирорта қаҳрамонни оқламагани рост,  ҳаммасини дабдала қилгани эса кундек равшан.   Уларнинг силлиқ сурати ва сийратида барча инсоний нуқсонлар акс этган. Муаллиф,  аслзода   Иванов ва бой яхудий қизи Сарра ўртасидаги муҳаббатнинг аянчли оқибатига ачинади. Яхудийлар оиласининг насроний динига ўтган қизи Саррани оқ қилиши, унинг фожеали ўлимига бефарқ қараб туриши каби тошбағирликни қоралайди.  Яхудий Саррани камситиб, мазахловчи тубан жамият устидан мириқиб кулади. Бу –  Чеховнинг  миллатпарастлик ва динпарастлик иллатларига қарши очиқ-ойдин кураши эди. Бир сўз билан айтганда у, ўзи яшаётган  жамиятни боплаб пўстагини қоққан. 

Пьеса Москвадаги Ф. А. Коршнинг хусусий театрига аталган бўлиб, Корш ва Чехов маслахтлашиб олишгач ёзилган эди. Корш пьесани ўқиб чиқиб, қувончдан  боши осмонга етиб, саҳналаштириш ишларини бошлаб юборди.  Кейинроқ эса театр жамоаси пьесани мутлақо тушунмагани аён бўлди. Чеховнинг  бу янги услубий изланиши ўз ижросини топмаса-да,  Корш театрининг ҳаминқадар  томоша қўйиши кутилган эди. Хусусий театрнинг митти ижодкорларидан буни кутиш амримаҳолки, ҳатто МХАТнинг асосчиларидан бири Немерович-Данченко ҳам  “Иванов”ни тўғри баҳолай олмаган.

  Пьесани саҳналаштириш жараёнида муаллиф тушкунликка тушиб, асаби чарчаб, беҳаловат бўлди.  Актёрлар ўз ролларини идрок эта олмай, бемаънилик қилиб, ўзларига номуносиб  қаҳрамонларни талашишди.  Чехов театр ходимлари билан мунозара қилиб курашди. Акс ҳолда асар инқирозга юз тутиши мумкин эди.  У театрдаги пул ва томошабин кетидан қувиш, ҳамда зиёлиларга ҳос бўлмаган театрал муҳит ҳақида  дўсти Н. А. Лейкинга шундай ёзади: “ ... актёрлар шунақаям инжиқ, худбин, чаласавод,  ўзбирки,  бир-бирини кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ. Қандайдир Эшмат, ўртоғи Тошмат яхши рол ололмаслиги учун шайтонга сотилишгаям рози. Театр хўжайини Корш  – савдогар,  унга пьеса ёки актёрлар муваффақияти эмас,  театр кассасига тушадиган пул муҳим.   Труппасида актриса аёллар деярли йўқ,  пьесамдаги иккита беқиёс аёл сиймоси адои тамом бўлди.  Давидовнинг фикрича “Иванов”, бу мавсумда  ёзилган энг зўр пьеса, лекин Корш театридаги шу ночорлик сабаб  халокатга учраши аниқ эмиш".

Чехов  асарни  1887 йил,  октябрь ойининг бошида  Корш театрига топширди.  Асар бир ярим ой ичида тўрт мартагина тўлиқ репетиция қилиниб,  томошабинга ҳавола этилди. Лекин шошма-шошар Корш  саккизта репетиция ваъда қилганди. 19 ноябрь куниёқ  спектакль примьераси бўлиб ўтди. Муаллифнинг шу томошада қатнашган укаси М. П. Чехов, уни батафсил тасвирлайди: “Театр томошабинларга тўлди.  Кўпчилик Чеховнинг ўша пайтлардаги ичакузди хангомаларини ўқиган, шу сабабдан баъзилар “Иванов”дан қизиқарли комедия, баъзилар эса  ундан янги ва жиддий маъно кутишганди, ҳудди шундай бўлиб чиқди. Хар томонлама муваффақият қозонилди. Бировлар хуштакбозлик қилиб, кўпчилик  гулдурос қарсак чалиб олқишлаб, муаллифни саҳнага чақиришди, лекин “Иванов”ни умуман тушунишмади...  Коршнинг театрида юз берган  ўша ходисани аниқ эслайман. Бу ақлбовар қилмас ғалати тўпалон эди.  Томошабинлар ўринларидан туриб кетишди. Бировлар қарсак чалишар, бировлар хуштак чалар,  бошқалари эса полни дупурлатиб тепардилар. Партердаги стуллар ўрнидан жилиб, қаторлар аралаш-қуралаш бўлиб,  бир уюмга тўпланиб қолди.  Ложаларда ўтирган томошабинлар безовта бўлиб,  кетишлариниям қолишлариниям билмасдилар. Томоша залининг балконида бўлган нарсани эса тасвирлашга тил ожиз.  Уерда хуштак чалганлар билан қарсак чалганлар орасида  тузуккина ур-сур, муштлашиш  бошланиб кетди”. 

Чехов ўзи ҳам   бу ғалати муваффақият ҳақида  шундай ёзади: “ Мен чарчоқ ва ўкинч ҳиссини туйдим.  Пьесам муваффақият қозонди, лекин кўнглим жуда ғаш бўлди... Айтишларича, театрда  менинг пьесамда юз бергандек  тўс-тўпалон, қарсакбозлигу хуштакбозликни кўришмаган,  қўйилган асар борасида бунчалик баҳс-мунозараларни умуман эшитишмаган эмиш. Корш театрида  ҳеч қачон спектакль ўртасида  қарсак чалиб, муаллифни саҳнага чақиришмаган экан”.

Ўзбир актёрларнинг масхарабозлик қилишлари, ўзларидан сўз қўшиб, шунчаки рол ўйнашлари драматургнинг дилини сиёҳ қилди. Давидов билан Глам ўз ролларини ёдлаган, бошқалар эса суфлёр, ҳамда ички туйғулари кўмагида рол ўйнаган эдилар.  Иккинчи томошагина чидаса бўладиган даражада чиққан эди, холос...

Чехов, “Иванов” ҳақида таралаётган  акс садоларни диққат билан кузатар, улар эса мутлақо зиддиятли  эди.  Аксар кишилар, пьесага таҳсин ўқишар, лекин асарнинг ўзига хослиги,  мавҳумлиги, тушунарсизлиги  уларни таажубга соларди.  Асарни саҳнада кўриш бир дунё бўлса, уни мутолаа қилиш умуман бошқа дунё.  Москванинг кўплаб газеталари  қаҳру ғазабга миниб, асарни косовга илиб кулга белашди. “Москвский листок” газетасида П. Кичеев  “Иванов”ни   “сурбетларча масхаралаш, адабсиз вақур-вуқир”, деб қоралади. 

 Бу орада, пьесани  чекка вилоятдагилар ҳам  илиб кетиб, Корш театри примьерасидан бирнеча кун аввал Саратов театри холоплаб, уни саҳнага қўйишга улгурди. Ундан кейин Харьков ва Ставропольда қўйилди.  Хуллас, “Иванов” Россия бўйлаб сайрга чиқди. Бироқ муаллиф ўз пьесасидан ўзи қониқмас,  томошабин асарни тушуна олмаётганидан хижолат чекарди.   Примьерадан кейиноқ унга ўзгартириш киритиб, актёрлар енгилтаклик қила олиши мумкин бўлган саҳналарни олиб ташлаб, майнавозчиликка чек қўйди.  Асарнинг довруғи  пойтахтга етиб борди.  Петербургдаги  театр арбоблари Чеховни қўполликда айблашса-да,  асарни эътироф этиб, муаллифга хат жўнатдилар.  
 1888 йилда,  асарни Петербургдаги  Александринск театрида саҳнага қўйиш ишлари бошланди.    Чехов,  “Иванов”га яна жиддий тузатишлар киритди.  “Северний вестник”  журналида чоп этишга тайёрлаш жараёнида яна қайта ишлади. Натижада комедия услубида ёзилган асар драмага айланди.  Шунга яраша пьесанинг услубияти таг-туги билан ўзгартирилди: қўпол,  енгилтак, одобсиз иборалар олиб ташланди.  Иванов ва Сарра теран ва ёрқин сиймоларга айландилар.  “ Мен  “Иванов”га,  – дейди ҳоли қуриган муаллиф, –  катта ўзгаришлар киритиб,  2чи, 3чи  пардаларни тузатдим.  Ивановга монолог бердим, қаҳрамон қиз Сашанинг кам-кўстини йўқотдим.   Энди шундан кейин ҳам  “Иванов”имни тушунишмаса,  уни ўчоққа қалаб, “Тўйиб кетдим!” деган қисса ёзаман.” 

Бироқ,  ўзига талабчан ижодкор, сал кейинроқ –  декабрь ойида ҳам пьесасини рандалашда давом этаверди.  Ваниҳоят 19 декабрьда уни Петербургга жўнатди. Пьеса устида ишлашда, Чехов учун   янги ва жуда бесаранжом босқич бошланди.   У мукаммал равишда ролларни актёрларга тақсимлаб, уларга ўйнаши лозим бўлган қаҳрамонлар харектерларни тушунтириб бериши керак.  Ҳаммасидан кўра  Львов (ориятли, дангалчи, қайноқ, тор ва қуруқ одам)  ва табиий, Иванов сиймоси уни безовта қилди. Юборилган хатлардан  тушундики, режиссёр ва актёрлар, муаллиф олға сурган ғоядан анчагина узоқдалар. У  хардоимгидек, ўз нуқтаи назарида туриб,  Суворинга ёзган хатида  Ивановнинг разил ҳам, қаҳрамон ҳам эмас,  балки, барча саводли дворянлар каби оддий инсон эканлигини уқдиришга уринди.  Табиатан таъсирчан, қизиққон ва  қизиқувчан Иванов тез чарчади, ҳамма нарсадан кўнгли қолди, асаби бўшлик қилиб, холдан тойди...  Унга ёзган яна бир хатида, асар ҳақидаги мунозараларга якун ясаб шундай дейди: “мен шу чоққача  ёзилган зорланувчи  ва ғамгин кишилар ҳақидаги барча асарларга ўзимнинг “Иванов”им билан нуқта қўйиш орзусига дадил умид боғлаган эдим”.  

Чехов Ивановни қораламайди, аксинча унинг бенажот фожеий аҳволини  тушунади.  Ивановнинг бахтсизлигига, бир қарашда виждонсизлик ва тубанлик бўлиб туюлувчи хатти-ҳаракатларига сабаб,  унинг шаҳсий сифатлари эмас, русларнинг ўша даврдаги  умумий ҳаёт тарзи эканлигини кўрсатиб беради. Лекин буни очиқ-ошкор айтиш мушкул бўлиб,  иншо этилган асарнинг ижтимоий моҳиятини Чехов ўзи ҳам тўлиқ идрок эта олмасди.     Шу сабабга кўра, муаллиф хар қанча бу йўлда изланган бўлса-да,  пьесанинг ғоявий мазмунини аниқлаш масаласи муваффақиятсиз кечди ва муаллиф ўз ишидан қониқмади.  1889 йилда “Иванов”ни қайта ишлаб бўлгач,  А. С. Суворинга ёзган хатида:  “ ...бу пьесани ёқтирмайман, уни мендан бошқа фахмлироқ, ақллироқ  бир киши ёзмаганига афсусланаман”, дейди. 
Шу йили 19 январда Чехов,  “Иванов”ни саҳналаштириш жараёнида иштирок этиш учун  Петербургга келди.  Ёзувчи  Л. А. Авилова  бу ҳақда шундай хотирлайди: “... у саҳнадаги ўз қахрамонларини таниёлмай,  артистлардан  сира кўнгли тўлмай, асарнинг барбод бўлишидан ташвишланди.  Хадик ва хафаликдан юрак-бағри эзилиб кетганини яширмади.   Ҳамма артистлар бири биридан ажойиб,  ролни ҳам гўзал ижро этишди, лекин унга булар қандайдир  бегона,  ўзининг нарсасини ўйнаётгандек туюлди”.    Дарҳақиқат, ўша ойнинг охирида Чехов укасига юборган хатида: “актёрлар ёмон ўйнашяпти, бу пьесадан ҳеч бало чиқмайди”, деган эди.

Аммо бу хавотирларнинг  акси ўлароқ, 31 январь куни Александиринский театрида бўлиб ўтган премьера  улкан муваффақият қозонди. Унинг муаллифлик бахтига  пьеса, режиссёр Фёдоров-Юрковскийнинг бенефисига айланди. Режессиёр,  труппа актёрларининг мавқеи ва иззат-нафсига қараб ўтирмай рол тақсимлаши  натижасида ажойиб ансамбль  тузилиб,  шов-шувли муваффақият қозонилди. Томошабинлар  спектакльни жўшқин қарши олиб, муаллифни олқишга кўмиб ташладилар.  Эртасигаёқ ҳамма газеталар бир овоздан, пьеса ва унинг ижросига олқиш ёғдирдилар. Александринский театридаги кейинги томошалар ҳам бинойидек ўтди. 

Биринчи саҳна асари билан миллатчиликка, тубанликка, дунёпарастликка қарши курашган  Чехов,  барибир бу асаридан қониққан эмас, чўнки муаллиф  драматургиядаги ижод йўлига эндигина қадам қўйган эди. “Иванов” унинг драматургия оламида қилган янги кашфиёти, илк қалдирғоч асари бўлиб, уни олдинда  “Чайка”, "Ваня тоға", " Уч опа-сингил", "Олчали боғ" пьесалари кутиб турарди.   

Нурилло АББОСХОН,

ёзувчи

Мавзуга оид

  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45789
  1. Ташкилотчилик ҳам керак, тарғибот ҳам

    Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан жорий йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Ҳукуматимиз томонидан мазкур йилда амалга оширилиши лозим бўлган  Давлат дастури қабул қилинди.

    2016-07-27 08:22:55716
  1. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 1:2. Ёҳуд, Гвардиола Моуриньони қандай мағлуб этди?

    Англия премьер – лигасининг 4 – туридадан жой олган, мухлислар томонидан узоқ кутилган, Манчестер дербиси ниҳоясига етди. Навбатдаги, Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг «буюк тўқнашув»ида испаниялик мутахассиснинг португалиялик ҳамкасбидан  бироз устун эканлиги гувоҳига айландик. Мақолада учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бошлаб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятидаги  3та сабабни келтириб ўтишга ҳарақат қиламиз.

    2016-09-17 13:58:45581

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz