NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

ЮРАКЛАРДА ОЛОВ ЛОВУЛЛАТГАН МУРОЖААТНОМА ёки уйғониш ва уйғотиш азоби

Декабрь 22
16:34 2017

Таълим соҳаси мутасаддилари ва барча фидойилар эътиборига

Президентимиз Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасини ҳамкасбим Санжарбек Ҳамидов билан муҳокама қилиб, жонбахш сўзлардан тўлқинлланиб ўтирар  эканмиз, таҳририят телефони садо берди. Қўнғироқ қилувчи жомбойлик Олимжон Қурбонов экан. Олимжон билан узоқ суҳбатлашдик. Қисқача айтганда, у ҳам Президентимиз каби  ёниб-куйди. Наинки Жомбой тумани, балки бошқа қишлоқ туманларида ҳам таълим савияси ташвишли эканлигини билсак-да, уни сабр билан тингладик. «Ҳайриятки, ўғлим Салимжон «Репетитор» газетаси орқали билимларини мустаҳкамламоқда. Унинг ҳаракатлари устозларини ҳам қойил қолдирмоқда. Лекин нима учун бизда ҳам репетиторлик марказини ташкиллашмайди, «Репетитор» газетасига обуна қилишмайди? Бир ўзимнинг фиғоним қаёққа етади? Таълим соҳаси мутасаддилари буни ўйлашадими?» - дея бизни саволларга кўмиб ташлади Олимжон. Ҳамкасбим Санжарбек Ҳамидовни эса Олимжон Қурбонов тилга олган вазият тамомила таажжубга солди:

- Наҳотки, вазият шу қадар оғир бўлса? Ўқувчи учун зарур газетага обуна уюштириш, тавсия бериш шунчалар қийинми? Бунинг учун юқоридан буйруқ бўлиши шартми?

- Аслида вазият бундан ҳам оғир, Санжарбек – дедик унга жавобан.

- Халқ таълими вазирлиги таҳририятимиз билан ҳамкорлик қилишга розилик билдирди. Бунинг учун вазирлик мутасаддиларига раҳмат!  Фақат бир жиҳат кишини афсуслантиради. Ҳамкорлик ҳақидаги келишув қоғозда қолиб кетмоқда. Куни кеча газетамизнинг жамоатчилик билан ишлаш бўйича вакили, таниқли ижодкор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Темур Тўрабоев Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси обуна бўйича мутасаддисининг хузурида бўлди. Мутасадди вакилимизнинг обуна тарғиботи ҳақидаги саволига лўнда жавоб қайтарибди: «Бу газетани биламан ва унга обуна уюштирмаймиз барибир. Вазирлик режа бермаса, барчаси бекор. Овора бўлманг!»

Президентимизнинг Мурожаатномасидаги танқид руҳи бемисл фиғон мана шундай  қолипдаги раҳбарларга қаратилган. Уларда ижодий фикрлаш, ташаббускорлик етишмайди. Фақат буйруқ бажаришга  кўниккан, режадан четга чиқмайдиган бу каби раҳбарларни уйғотиш – азоб! Ўтган 25 йил уларни шу аҳволга тушишди. Афсуски, улар ҳамон ўша эски кайфият билан яшашмоқда. «Репетитор» газетаси эса 5-10 - синф ўқувчилари учун алоҳида-алоҳида бир дарслик, бир мавзу доирасидаги  тестларни, китоб мутолааси борасида мутлақо янги мулоҳазаларни чоп этмоқда. Ачинарлиси, ўша мутасаддилар сабаб ўқувчи ўзи учун зарур нашрни ўқий олмаяпти! У биздан ёрдам сўраяпти. Бир столни банд қилган айрим мутасаддилар эса бу тўғрида ўйлашни исташмаяпти. Бугуннинг журналистлари шундай муаммоларни ҳал этишга қодир бўлиши даркор Президентимизнинг журналистлар олдига қўйган улуғвор талаби  - шу! «Репетитор» мухбирлари энди ҳар бир  вилоят туман ва шаҳар мактабларига кириб боришади. Биз энди таълимдаги ҳақиқий аҳволни ўрганамиз ва ёритамиз. Ҳам танқидий, ҳам кўмаклашувчи материалларни эълон қиламиз. Чунки ҳозир уйғониш ва уйғотиш палласи! Буни унутмайлик!     

- Мурожаатноманинг олов руҳи, юксак жонкуярликнинг  намунаси бўлган масъул кайфияти сабаб  мудроқ онгларда  чақмоқ чақишига,  беғам кўнгиллар уйғонишига  ишонаман! Фақат биз хотиржам бўлмаслигимиз лозим! – деди сўзларимизни мақуллаб Санжарбек Ҳамидов.

Биз шундай даврда яшаяпмизки, бу давр долғаларидан халқни Ватанни омон олиб чиқиш ва янги тараққиёт босқичига кўтариш учун ҳар биримиз Президентимиз атрофида бирлашиб, фидойи бўлишимиз шарт! Бошқача йўл йўқ бизга! 

Муҳаммад ВАЛИ.

Мавзуга оид

  1. Тиббий маслаҳат: йилнинг совуқ пайтида қандай уйғониш мумкин?
    Етарли даражада ухланг: агар шу оддий қоидага амал қилмасангиз, нима қилишингизга қарамай, осонликча уйғона олмайсиз.
    2018-12-17 17:56:15676
  1. Лоқайдликка йўл қўйилса, олов ёвга айланиши мумкин

    Негаки, бундай ҳаракатлар эвазига улар аввало ўзлари ва мол-мулкларини ёнғин офатларидан ҳимоя қилиб, турмушлари янада фаровон бўлишига замин яратадилар.

    2018-03-29 11:21:25713
  1. Дастуриламал Мурожаатнома янги ислоҳотлар пойдевори бўлади
    Жойларда партия ташкилотларининг депутатлик ўринлари учун муносиб баҳс олиб бориши, партия гуруҳларининг эмин-эркин фаолият юритиши, кўтараётган масалалари юзасидан халқ депутатлари Кенгаши сессияси қарорларининг қабул қилинишида ҳокимнинг Кенгаш раиси эканлиги маълум маънода салбий таъсир кўрсатарди.
    2018-12-28 20:22:23435
  1. Жуда иссиқ чой ёки қаҳва саратонни келтириб чиқариши аниқланди

    Жуда иссиқ ичимликларни истеъмол қилиш ошқозон ракини келтириб чиқариши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибига кирувчи Халқаро саратонни ўрганиш тадқиқот агентлиги мутахассислари шундай хулосага келишди. 

    2016-06-17 10:06:531084
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:281096

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz