NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

«Юракларни нурлатган калом» (видео)

Апрель 13
08:30 2018

«Namangan today» сайти ижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли хужжатли фильм «Юракларни нурлатган калом» деб номланади.

Маънавиятимиз асосларидан ҳисобланган Қурони каримни ўқиб-ўрганиш ва тарғиб қилиш, Ислом дини ғояларини тўғри англаш ва фаолият  қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни  таъсирчан ва ёрқин лавҳаларда намойиш этувчи фильмда  Давлатимиз раҳбарининг ташаббус ва тавсиялари асосида мумлакатимиз бўйлаб ўтказилган «Қорилар мусобақаси»нинг ҳудудий босқичлари жараёнидан мисоллар келтирилган.

Улуғ аждодларимизнинг маънавий мерослари, муқаддас зиёратгоҳларнинг обод қиёфаси, Қуръони карим оятларининг соҳир қироатли ижроси томошабин қалбида эзгу ҳиссиётлар уйғотади ва буюк бунёдкорликларга даъват этади.

Ижтимоий тармоқларда  ўзига хос ўрин тутаётган «Namangan today» сайти орқали ушбу хужжатли фильмни албатта эътибор билан  томоша қилинг. Фароғатингиз бардавом бўлсин!

Видео: Tas-IX

Видео: YouTube

 

Мавзуга оид

  1. Она тилимизга эҳтиром: Чунки топтим ул калом ичра камол...
    Ҳазрат Алишер Навоий ўзбек тилида 26035 сўзни қўллаб, Шекспирдан 6 мингта, Жомийдан 10 мингта, Пушкиндан 5 мингтадан ортиқ сўз ишлатди. Навоийдан сўнг Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Турди Фароғий, Муқимийлар ҳам эски ўзбек тилининг тараққиётига беқиёс катта ҳисса қўшдилар.
    2018-10-21 15:10:49850
  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541417

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz