NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил
"Тонировка" масаласида қарор қабул қилинди 18:34 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил

Замонавий таълим муассасалари

Октябрь 26
09:52 2017

Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлигининг 2017 йил 10 августдаги 258-сонли буйруғи ижроси юзасидан Наманган шаҳар халқ таълими бўлимида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, шаҳардаги 71-сонли умумий ўрта таълим мактаби энг замонавий таълим муассаса сифатида эътироф этилиб, мактаб директори Рустамжон Атамирзаев энг намунали директор деб топилди. Худди шундай номга бўйича 58-сонли давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Шоира Бобаханова, 24-мактаб маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Шерзод Ювашовлар ҳам муносиб топилдилар. Замонавий таълим муассасаларида фаолият юритаётган методист ўқитувчилар узлуксиз методик хизмат кўрсатиш вазифасини бажариш баробарида методик ёрдамга муҳтож бўлган фан ўқитувчиларига “Устоз – шогирд” йўналиши бўйича сабоқлар берадилар. Янги иш бошлаган, таълим соҳасида муваффаққиятга эришиш истагида бўлган ўқитувчилар методист ўқитувчи томонидан ўтказиладиган ўқув семинарларида  мунтазам иштирок этиб,    малака оширадилар, тажриба алмашиб, метод ўрганадилар. Хусусан, умумтаълим фанлари бўйича Фазлиддин Мадраҳимов, Сайёра  Сотволдиева, Чамангул Алиева, Аълохон Абдураҳимов, Моҳира Тўраханова, Иззатилла Турғунов, Муҳаббат Атабаева, Қаҳрамон Алиев, Шохида Нишонова, Хуршида Нишонова, Нилуфар Ғойибназарова, Дилфуза Сулайманова, Марғуба Миржалалова, Азиза Миралиева, Раҳимжон Полвонов, Наима Ҳожиева, Зафар Дадабаев каби методист ўқитувчилар фаолият олиб  борадилар. Мазкур замонавий таълим муассасалари методист ўқитувчилари  фаолияти самарали натижа бериши шубҳасиз.

Гулбаҳор Мухитдинова
Наманган шаҳар халқ таълими бўлими методисти.

                 

Мавзуга оид

  1. Наманганулгуржисавдоинвест” замонавий совутгичли омборхонаси 3 минг тоннагача қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сақлаш қувватига эга

    Наманган вилоятидаги “Наманганулгуржисавдоинвест” масъулияти чекланган жамиятининг замонавий совутгичли омборхонаси 3 минг тоннагача қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сақлаш қувватига эга. 

    2016-10-18 08:54:25734

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz